МУРОЖААТНОМА

“РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши ташкил этиш ҳақида

27 август, 2018 йил

Маълумки, БМТ, Халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ёзувчи-шоирлар, журналистлар, диндорлар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилаётганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир.

Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев буни тан олди ва жумладан, 2018 йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ КГБ) вакилларининг жиноий қилмишлари ҳақида гапирар экан, Мустақиллик замонида бу тизим томонидан ўзбек халқига ўтказилган зулм 1937 йилдан ҳам ёмон бўлганини эътироф этди. Continue reading