Олимжон Тўхтаназаров

  “ДЕПУТАТЛИКДАН КЕТСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА
ЯХШИ БЎЛАДИ”- деди Сенатор…  

Муҳтарам   Президентимиз Ш.Мирзиёев навбатдаги селектор йиғилишида, яна молия тизимини танқид қилдилар.        Селектор йиғилишида туман молия бўлимлари, аниқроқ айтадиган бўлсам, “острогожскаялар” ҳали ҳам борлиги айтилди.       Албатта, мен ҳам ўз фикримни айтмоқчи бўлиб ичимдагини, юзага чиқармоқчи бўлиб, Попнинг холати юзасидан фикрлашмоқчиман.
Тўғри, Бюджет ташкилотларининг ишлари фақат молия бўлими билан боғлиқ бўлади. Мен Наманган вилояти Поп тумани мисолида айтадиган бўлсам, туманга Республика ишчи гуруҳи аҳолини муаммо ва камчиликларини ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини ўша заҳоти кўргани, халкимизни жуда ҳам рухлантирди. Мен ҳам бир неча йиллардан буён ечилмай, хал этилмаётган муаммолар юзасидан, ишчи гуруҳ раҳбари У.С.Исмоилов номига ариза билан мурожаат этдим. Ишчи гуруҳ аъзоларининг сўзларига кўра, мени аризада келтирган муаммоларим “Йўл харитасига” киритилибди. Бироқ, 25 та ечилиши шарт бўлган муаммолар, бу менинг ўзим кўрган ва аҳолининг учрашувларда айтган ва аризалари юзасидан  хал этилиши керак бўлган муаммолардир.         Йўл, газ, сув, электр энергияси, ишчи ўринлар, сел тошқинини олдини олиш, тиббиёт ва қатор бошқа муаммоларни бартараф этиш лозим. Тўғри,  Ғурумсарой МФЙ 2018 йил ” Обод маҳалла” дастурига тушган. Бироқ, маҳаллани айланиб чиқсангиз бармоқ билан саналгудек иш қилингани йўқлигига амин бўласиз. МФЙ чизмаси билан танишганимизда кўпгина тушинмовчиликлар келиб чиқадики, бу маҳаллий аҳоли билан келишмаган холда қилинганлиги яққол кўриниб туради. Биргина мисол, қурилмоқчи бўлган, котеж ва уйлар , МТМ биноси учун танланган ерлар аҳолига кўпгина ноқулайликлар келтириб чиқаради. Йўл, канализация, таббий газ, ичимлик суви хатто, ер участкаларини суғориш муаммолари ечилмаган.   Continue reading