Ибрат Жумабоев

Курук гапдан ишга утиш вакти келмадимикан?

Бугун кизик кун булди… 1) Узбекистонда уч ой ишлаб кайтган БМТнинг (хорижлик) ходими билан танишдим. Тошкентда офисларинг очилди дейишди менга кайсидир вазирликдаги мажлисда, деди. 2) Кечкурун элчихонадаги базмга бордим. Ошга навбатда турганда ирландиялик киши билан танишдим. Узбекнефтегазга молиявий маслахатчи экан. Узбекистонни узи учун 6 ой аввалгина кашф килибди. Бибисиданман, десам, Тошкентда офисларинг очилибди деб эшиттим, дейди. 3) Ошни еб булгач Лондонда нуфузли молиявий институтда ишлайдиган бир эски танишим билан гурунглашдик. Узбекистондаги узгаришлар хакида куюниб гапирар экан, Нега Узбекистоннинг узига бориб хакикий вазитяни урганмаяпсизлар, офисларинг очилди-ку, дейди.

Офис очилмади.

Бошка узгаришлар мисоли Бибиси офиси очилиши хам факат когозда коляпти. Хукуматнинг энг юкори мансабдорлари, хусусан Ташки ишлар вазири уз огзи билан бир неча ой аввал буни баен килди, лекин аккредитациядан халиям дарак йук.

Айтмокчи, молиячи танишим катта компанияда айнан инвестициялар буйича ишлайди. Унинг айтишича, Марказий банки мустакил булмаган ва валютаси ‘свободно плавающий’ булмаган давлатга у ва бошка инвесторлар катта пул киритмайди. Конвертация эса факат кисман очилган. Компаниялар уз даромадини олиб чикишларига тула ишонч хосил килгандан кейингина, инвестиция киритади. Хозир Осие банки ва Жахон банки бераетган кредитлар майда пул, Узбекистонга миллиардлаб доллар инвестиция керак, дейди у.

Курук гапдан ишга утиш вакти келмадимикан? Хакикий мустакил матбуот, хакикий эркин иктисод замони качон келаркин? Шуларни уйлаб ухлолмаяпман.

Муаллифнинг Facebook саҳифасидан.

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, BBCUzbek. Bookmark the permalink.