Ўзбек зиёлиларининг Ўзбекистон раҳбарига мурожаати

ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТ КАЛИТИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистондаги ва чет элдаги миллатдошлар ҳамда ватандошларнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

25 июнь, 2018 йил,
09:30 (Тошкент вақти)

Жаноб Президент!

18 июндан бери Ўзбекистондаги бир қатор илғор ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида уч кундан бери Ватан ичидаги ва чет элдаги инсонлар қаттиқ ташвиш билдирмоқда.

Ўзбекистондаги бир қатор ахборот-таҳлилий сайтлар — “kun.uz”, “xabar.uz”, “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га кириш қийинлашгани ҳақида мамлакат ичидаги бошқа матбуотлар ҳам тинмай бонг урушмоқда. Continue reading