Жаҳонгир Муҳаммад

ҚОРА ҚАРҒИШ

Ўзбекистонга борган Зокир Алиевнинг ушланиши, бир ҳафта қамоқда сақланиши, тергов қилинаётгани ҳали чорак асрлик қора қарғиш режим устида шамсиядек турганини кўрсатди. Бу қуйидаги оқибатларга олиб келди:
1. Жуда кўп одамларда мамлакатга қайтиш учун пайдо бўлган ишонч шубҳага айланди. Озодлик нима эканлигини билган ва эркин дунёда юрган инсонга бир кунлик зиндон бир умрга тенг.
2. Ўзбекистонда ҳали Президентнинг гапи бошқа, амалдаги иш бошқа, деган “сигнал” берди.
3. Инвестиция олиб киришни режалаётганларда “Тўхта, ўйлаб кўр!” деган фикр пайдо қилди.
4. Ўзбекистон расмий ва норасмий матбуоти ҳали ҳам махсус хизматлар қўлидаги ўйинчоқ эканлиги, ҳар қандай одамга туҳмат, бўҳтон ёғдириши мумкинлигини исботлади.
5. ИАК режими мухолифларини ШМ режимига ҳам бефарқ бўлмасликка ундади.
6. Ўзбекистон ва демократик дунё муносабатларини бузишдан манфаатдор бўлган нусхаларнинг башарасини кўрсатди.
7. ДХХ ҳали ҳам МХХ эканлиги, тозaланмагани, МХХнинг уйдирмалар асосида ўтирганини, ҳар қандай одамга диний, миллий ва бошқа масалаларда туҳмат уюштиришни тўхтатмаганини намойиш этди.
Шавкат Мирзиёев бундан жиддий хулоса чиқариб, Зокир Алиев терговини тезда ёпиб, ундан узр сўраб, уйдирмачиларни адлияга тортиш йўлини очсагина соя туширилган ишончни қайта тиклаши мумкин.
Акс тақдирда ИАК шарпаси қора қарғиш кўланкаси унинг бошида тураверади.

Жаҳонгир Муҳаммад

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.