Зокир Али озодликда!

Зокир АЛИ: Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмадим!

Бугун: “Зокиржон опаси, акаси билан Қаршидан Чироқчига бормоқда. Эсон-омон Америкага қайтишига ҳам кафолат берилди”,-деди адвокат Умид Давлатов.

Телефонни қўйишим билан “Эзгулик” раиси Абдураҳмон Ташанов:
-Ака, суюнчи!-деди.

Бироздан кейин Зокиржоннинг овозини эшиттим. Кайфияти яхши. Ҳаммага саломларини ва раҳматини айтди:

-Ватан ватанда! Ичкарида ҳам дунё овозини ҳис этиб турдим. Жаҳонгир ака, мени қўллаган барча ака-укаларга раҳматимни етказарсиз! Барака топишсин! Мен Ўзбекистонга қарши ҳеч ёмонлик қилмаганман. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмадим! Доим шу гапни айтиб турдим. Бу юрагимдаги чин сўзим. Бундан кейин ҳам айтаман. Озгина тергов қиламиз, келиб кетиб турасиз, дейишди. Майли, суд қилса ҳам! Мен гуноҳ қилмадим. Доим шу ватанимга яхшилик истадим!-деди Зокир АЛИ.

ЖМ

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Zokir. Bookmark the permalink.