Зокир Али озодликда!

Зокир АЛИ: Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмадим!

Бугун: “Зокиржон опаси, акаси билан Қаршидан Чироқчига бормоқда. Эсон-омон Америкага қайтишига ҳам кафолат берилди”,-деди адвокат Умид Давлатов.

Телефонни қўйишим билан “Эзгулик” раиси Абдураҳмон Ташанов:
-Ака, суюнчи!-деди.

Бироздан кейин Зокиржоннинг овозини эшиттим. Кайфияти яхши. Ҳаммага саломларини ва раҳматини айтди:

-Ватан ватанда! Ичкарида ҳам дунё овозини ҳис этиб турдим. Жаҳонгир ака, мени қўллаган барча ака-укаларга раҳматимни етказарсиз! Барака топишсин! Мен Ўзбекистонга қарши ҳеч ёмонлик қилмаганман. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қилмадим! Доим шу гапни айтиб турдим. Бу юрагимдаги чин сўзим. Бундан кейин ҳам айтаман. Озгина тергов қиламиз, келиб кетиб турасиз, дейишди. Майли, суд қилса ҳам! Мен гуноҳ қилмадим. Доим шу ватанимга яхшилик истадим!-деди Зокир АЛИ. Continue reading

Бугуннинг мавзуси

#ZokirAligaOzodlik

Жаҳонгир Муҳаммад: Зокир Али ким?

1. Талабалар тақдири

1994 йил. Истанбулдаги уйимизга икки йигит меҳмон бўлиб келди. Улар Бурсада ўқишар экан. Ошхўрлик қилиб, суҳбатлашдик.

Бири Зокир Алиев (Зокир Али) ва иккинчиси Баҳодир Файзиев деган экан. Баҳодир адашмасам, Тошкент вилоятидан ва “Бирлик”чиман деди. Зокир эса Қашқадарёдан. Улар 21-22 ёшлардаги йигитлар. Мамлакатда бизни телевидение орқали кўришган, номимизни эшитишган ва қарашларимиз қарашларига мос тушганми, хуллас, қизиқишлари катта эди.

Камина Туркистон, Турон бирлиги тарафдори бўлганим учун худди шу ғояни илгари сурган Миллиятчи ҳаракат партияси билан яқин эдим.

Алпарслон Туркаш раҳбари бўлган бу партиянинг обрў-эътибори баланд эди. Турк дунёсини ягона кучга айлантиришга интиларди.

Continue reading

#ZokirAligaOzodlik

Зокир Алиев “Бирлик”нинг расмий аъзоси бўлмаса ҳам, унинг феълан фаоли бўлган

Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевга: Ёлғон иддаолар билан ушлаб турилган Зокир Алиевни озод қилинг

20 июнь, 2018 йил

Кимга: Ихтиёр Абдулла, Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси

Кимдан: Абдураҳим Пўлат, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси

Очиқ хат: Ёлғон иддаолар билан ушлаб турилган Зокир Алиевни озод қилинг!

Жаноб Ихтиёр Абдуллаев,

Мен Сизга бундай хат ёзишни бир неча кундан бери ўйлардим. Аммо, Ўзбекистонда давлатчилик масхарабозликка айлангани мен америкаликларга айтаётганимдан ҳам мудҳишроқ эканлигини билганим сабабли, тилга олмоқчи бўлганим мавзуга реакцияни улардан кутдим. Реакция маълум бўлди, энди мен ҳам ўз фикримни билдирмоқчиман. Continue reading