ЎЗБЕКИСТОНГА БОРГАН АҚШ ФУҚАРОСИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чақириғидан илҳомланиб, Қашқадарёдаги яқинларининг уйига меҳмонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев кеча, 16 июнь куни Қарши шаҳар ИИБ томонидан ҳибсга олинган.
Зокир Алиевга Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома юборган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи Ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Алиев паспортига 90 кунга виза қўйган.
Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар эсон-омон етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб, Қарши шаҳридан келган ички ишлар ходимлари олиб кетишган.
З. Алиев АҚШда хусусий солиқ компаниясининг раҳбари ҳамда тадбиркордир.
“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти АҚШ фуқароси Зокир Алиевнинг ҳисбга олинишини Ўзбекистон Президентининг мамлакатда олиб бораётган ислоҳотларига қарши қилинаётган саботаж ва провокация сифатида баҳолайди ҳамда Зокир Алиевни зудлик билан озод этишни талаб қилади.
Ўзбекистондаги ва хориждаги ОАВни Зокир Алиев тақдирига бефарқ бўлмасликка ва бу борада кўпроқ маълумот тарқатишга чақирамиз.
“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek, Zokir |