Дилмурод Саййид

Хотира

СУРАТЛАРДА ҚОЛГАН СИЙМОЛАРИМ…

ОНАМ иккита олий ўқув юртини тамомлаган, ўз таъбирлари билан айтганда, қўшалоқ дипломли олий маълумот эгаси эдилар. Ҳам юридик, ҳам педагогик соҳалар бўйича тушунчалари кенг, тажрибалари пухта эди.

Эсимни таниганимдан бошлаб, Онам кўпнинг хизматида эканликларини биламан: урушда ҳалок бўлганларнинг оиласига нафақа ундириш, уй шароитини яхшилаш, хуллас, қайсики қўшни ёки бирор танишнинг ҳукумат идораларига боғлиқ муаммоси бўлса, ариза-шикоят, илтимос хатлари ёзиб беришдан эринмасдилар.

Ўттиз олти йил муаллималик қилиб, бошланғич синфларга таълим бердилар. Ўзим ҳам ҳарфни Онамдан ўрганганман. Continue reading