ДИЛМУРОД САЙЙИД

МУҲАББАТНОМА

МАРҲУМА  БАРНО ИЖОДНИ  СЕВАРДИ, БИРОҚ  ОИЛАНИ ҲАМИША  ИЖОДДАН  УСТУН  ҚЎЙГАН! ОИЛА – БАРНО  УЧУН  БИРИНЧИ  РАҚАМЛИ  МАЪВО  ЭДИ!

Танишганимизда аспирантуранинг сўнгги босқичида ўқир, илмий иши деярли тайёр бўлганди. Ёқлашни истарди, аммо менинг райимга қаради…

Барно ижодни севарди! Қалами ҳам чиройли, битикларида ҳаётийлик устун эди. Ихчам ёзилган ҳикоялари, лавҳалари деярли таҳрирсиз чоп этиларди.

Уй бекаси сифатида, энг аввало, пазанда ва саришта АЁЛ бўлган. Кунига икки маҳал овқат қилар ва ҳамиша олдиндан Ойимга олиб чиқиб, кейин ўзимизга дастурхон тузарди. Кунда ҳеч бўлмаса бир  бориб Онам билан суҳбатлашиб ўтиришга албатта вақт топарди.

Саришталиги боисидан мен қамалгач, менинг кийимларимни шундай тартиб билан нафталинлаб, авайлаб тахлаб қўйган эканки, орадан тўққиз йил ўтиб, кийимларимни кўрганимда худди кеча ечганману бугун қайта кияётгандек ҳис этдим. Бу- муболаға эмас! Чунки оёқ кийимлариму костюм-шим, кўйлакларим, плашч ҳатто ич кийимларимгача гард тегмай турганди! Келганимдан буён на кўйлак, на иссиқ ва на ёзги кийим-кечак олишга зарурат сезмадим. Барнодан кейин укам, жиянлар ва келинларим  авайлаб сақлашган, лекин Барно берган тартибни улар ҳам ўзгартирмаганлар.

Боз устига қўлёзмаларимни авайлаб, картон қутиларга тахламлаганки, худди бир-икки кун аввал қўйилгандек сақланган. Continue reading

Улуғбек Бакир

Дилдаги аччиқ гаплар

ТАРИХНИ ҲУКУМАТ ЭМАС, ХАЛҚ ЁЗАДИ!

I. Тарих – дарс

Қирғизистонда “Ахси воқеалари” (2002) ва иккинчи Инқилоб (2010) ҳамда 2010 йилдаги “Июнь фожиаси”га аталган ёдгорлик мажмуалари барпо этилган. Бундан ташқари, мамлакат тарихига оид барча фожиали кунларга бағишланган ёдгорликлар ҳам қад ростлаб турибди.

Ҳар йили ўша саналарда бу ёдгорликлар пойига давлат расмийларидан тортиб, оддий одамларгача йиғилиб, ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олишади.

Умуман, бутун дунёда мамлакат тарихида бирор фожиали кун ўтган бўлса, ўша сана ёдга олинади. Бундан асосий мақсад: аввало, ўтганларни хотирлаш, унутмаслик билан бирга тарихдан муносиб сабоқ олиш ва келажак авлодга шундай мудҳиш кунлар такрорланмаслиги учун дарс беришдир. Continue reading

ЭЪТИРОФ !

ДИЛМУРОД САЙЙИД: ТАБАРРУК  ХОНАДОНДА МЎЪТАБАР ДИЙДОР!

Миллатимиз илк тарихидан бошлабоқ ХХ аср иккинчи ярмидан кейин ҳам Аллоҳ бизни маънавий хазина билан тўла-тўкис таъминлаб келганига ишонч ҳосил қиламан:

ХХ асрнинг хусусан 60-йилларидан  Эркин Воҳидов, Рауф Парфи Ўзтурк, Гулчеҳра Нуруллаева, Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Раҳмон, Абдулла Орипов каби ўнга яқин ҳақиқий ва бетакрор аҳли шоир туркий адабиёт майдонига ўз сўзи, ўз фикри, ўз қалами билан кириб келган!

Афсуски, халқни ҳар жиҳатдан қашшоқликка элтишни мақсад қилиб олган ИАКизм мафкураси сиёсат деб аталмиш тўфон қўли билан Ўзбек шеърияти устунларини улкан уммоннинг икки қирғоғига бўлиб ташлади. Жабрини маънавият толиблари – ХАЛҚимиз, аниқроғи, ХХ асрнинг 80-йилларидан кейин туғилган авлод вакиллари тортди! Continue reading