Дадахон Ҳасан


Таржимаи ҳолим  маним

Тугулганим тугрисидаги гувохномада  ёзилишича мен 1940 йилнинг 15 март  куниси  фаргона  вилояти олтиарик туманидаги  араб теппа  кишлагида тугулган эканман. Орадан унтурт ой утгач иккинчи жахон уруши бошланган экан дадам Шокиржон Хасановнинг ёши 38 да эканига карамасдан урушга олиб кетилган экан дадам 1943 йил 15 март куни руссиянинг Великий Новгород вилояти Залучи районидаги Шотова кишлогида  булган жангларда халок булган экан. Онамдан дадам кани деб сураганимда онам менга дадангни урущга райком шодиев жунатиб юборган деб жавоб этган эдилар уша уша райком шодиевнинг виллис мошинаси кучамиздан утганида мошинага карата тош отадигон  булганман уруш йилларида оч ялонгоч гариб бир ахволда умр утказганимиз хали хануз эсимда.

1947 йил кишида мен етти яшар бола колхоз даласида киш фаслида кусак терар эдим шунда бир одам , бизларга якин келиб мана куринглар янги пул чикибти деди мен якинда сураб суруштирсам уша  пул янги булиш вокиаси 1947 йил биринчи декабр куни экан уша пул 1961 йилга кадар муомилада булди. .Мен ушанда терган кусагим пулига туман марказига бориб бир буханка  кора нон олиб келардим ва музлаб колган кора нонни сандалга куйиб иситиб    уни танаввул килар эдик .мен уша кора буханка нонни олиб келмагунимч уйидагилар оч ночор туз татмай мени кутиб утиришар эди…уша замонлардаги  зогора ва макка унининг хамири яйилмас эди уни думалак холида тандирга ёпилаверар эди  Эллигинчи йилларга кадар бугдай нон булмаган факат зогора   макка ундан килинган нон буларди бугдай нонни эса эллигинчи йиллардан сунгра курдик кишлогимдаги етти йиллик мактабни битириб кукондаги темир йулчилар мактабига укиш  учун хужжат топширдим менинг билан бирга менинг кариндошим Косим Чуянов хам  бор эди. Аммо хали укиш бошланмай туриб бир урис болани уриб бурнини пачаклаганим боис мени хужжатларимни кулимга туткузишиб бор кишлагингга бориб пахтангни  теравер дейищди автобусга бергани  чунтагимда пулим йук кукондан масалска бекати  оркали олтиарикдаги кишлогимгача пийода келганим  эсимда  кишлогимизда урта мактаб йуклиги  боис  унинчи синфни олтиарикдаги пушкин номидаги биринчи сон  урта мактабда тугатдим  … журналист булиш ниятида тошкент довлат университети журналистика факултесига хужжат  топширдим.

Бу 1959 йил эди узбек  тили ва адабиёти фанидан иншони тугри йоза билмаганим боис  хужжатларимни кайтариб олдим ушанда адабиётдан иншони  кейинчалик шоир булиб танилган  омон мухторов билан бир столда  утириб ёзган эдим  1960 йилда хам юкоридаги нохуш холат такрорланди бу сафар мен биринчи кириш имтихони  булган адабиётдан иншони  эгамназар худайназар исмли йигит билан бир уриндикда утириб ёзган эдим.

Ниҳоят 1961 йили каттик тайоргарлик курганим эвазига кириш  имтихонларидан  мувоффакият билан утиб  журналистика факултетида укиш учун кабул килиндим. Укишим давомида Ахмад  Яссавий, Чулпон, Абдулла Кодирий ва Абдулла Ориф Рауф Парфиларни танидим.  Буларнинг узимга ёккан   шеърларини кушик килиб куйлай бошладим. Куйлаш менинг конимда бор эди тугушган акам Алижон Хасанов мумтоз халк кушикларини классик маком куйларимизни моромига етказиб ижро этувчи халк   хофизи эди. Мен Университетни учинчи курсида укиб юрган пайтларим 1964 йилда  Рауф Парфи шеъри блан айтган лайло кушигим блан ‘эл юртга  анча танилиб  колган  эдим    Университетни тугатгач уша вактдаги совет узбекистони газетасининг бош мухарири журналист ва ёзувчи Максуд Кориев мени газета редаксиясига ишга таклиф этди мен у ерда куп ишлайолмадим. Мени кушикчилик уз домига тортиб улгурган эди.

Мен 1961 йилнинг кузида  Университетнинг биринчи курсида укиб юрган пайтларимдаёк туркистон аталмиш буюк улкалар  аввал чор руссияси сунгра совет давлати тамонидан зурлик билан босиб олинганлигини ва биз унинг калонияси  эканлигимизни  англаб етганман  ва  факултетнинг биринчи курсида укиб юрган пайтим 1961 йил охирларида  факултет кошида хамзачилар деган уюшма ташкил килган эдик. Биз уюшмачилар асосан совет гояларига хизмат килмайдиган асарлар йозиб уни деворий газетамизда элон килар эдик  уюшманинг максад  мохияти эса  асосан биринчи галда ёш авлодга  ватанни танитиш  ёш авлодни  ватанга мухаббат рухида тарбиялаш  …ва албатта   секин аста ривожланиб бориб орадан ун   унбеш  йиллар утиб  охир окибат мустакиллик учун курашни  яъний   миллий озодлик  курашини бошлаш эди…

Уюшманинг довруги тез кунларда тошкент шахри буйлаб таркалиб кетди.уюшмага катнашувчилар сони кун сайин ортиб борарди . Бизга октябр районидаги маданият уйидан жой ажратиб беришди бу вокиалар албатта уйгониш англаш даврининг бошланишидан дараклар  эди. Афсус уюшмамизнинг умри узокка бормади  совет кгбсининг  зарбасига учради. Мен уч кеча кундуз зиндонда ётдим. нихоят етмишинчи йилнинг бошларида тошкентдаги свердлов консерт залида лениннинг тугулганига   100 йил тулиши муносабати ила1970 йил киш фаслида  ленинни шарафлаймиз шиори билан буладигон консерт хамда  шоир йозувчилар билан учрашув кечасига иштирок этиб кушик куйлашга таклиф этишиб   менинг исми фамилиямни афишага йозиб куйишган экан кеча хали бошланмай  туриб консерт залида кий чув туполанг бошланиб кетди хаммани огзида дадахон дадахон карсакбозлик вазият йомон тамонга узгариб кетди бечора иззат султон комил яшин уйгун назир сафаров хамид гулом рамз бобожон рахмат файзий швердин акмал пулот туроб тула уткир рашид  шоир йозувчи олимлар бу кеча ленин хаккида бирон огиз сузлай олмай алами ичида сахнани тарк этишга мажбур булишди.

Мен уша ленинни шарафлаймиз деган кечада икки соат  узимнинг ижтимои сийосий исёнкор хакикат кушикларимни куйлаб  кечани якунладим  орадан бир хафта утар утмас  совет узбекистони газетасида мени айовсиз танкид килиб Уткир Рашид имзоси билан фелитон чикди. Мени  шухратим кун сайин ошиб борарди. Мени нихоят узбекистон филармониясига ишга таклиф килишди  Мен у ерда иш бошлар эканман консертларда ижтимоий темаларда уз шеърларимга узим куй басталаган хакикат кушикларимни  айтабошладим. Менинг куйлайатган  кушикларим Орол Денгизини куруши, Ватан, Она Туркистон  Амир Темур бобомиз ва  озодлик хаккинда  шунингдек Чулпон,Рауф Парфи, Абдулла Ориф  шеърлари билан айтган кушикларим эди. Менинг куйлаган ижтимоий марифий ва сийоси кушикларим тез таркала бошлади ва яна 1970 йилнинг бохорида  Усмон Юсупов исмли феълитончи менинг кушикларим айникса ижтимоий ва диний  кушикларим омма орасид тез таркалиб кетайотганини бу кушиклар эски жува бозорида сотилайотганлигини танкид  килиб лентадаги огулар сарловхали фелитон эълон килди. Окибатда мени Собир Рахимов район прокуратурасига чакиришиб мени терговчи Хусан Мамадалиев бир йил бадалиди тергов килди. Мен ушанда Шароф Рашидов шарофати билан камалмай колган эдим.

1974 йил 11 февраль  кунги  уз консертимнинг  бошланишида   Амир Темур  жахонгирим, Султоним туркистондир маним асли маконим  кузингни оч узбегим уйгон энди ён эди кушил бизнинг сафларга майли кетса жон энди деб кушиклар айтганимда консерт залида кий чув туполанг бакир чакир бошланиб кетган  томошобинлар амир темур туркистон атамаларини биринчи бор эшитиб гоят хайажонланиб жушиб кетишган эди бундай холатдан куркиб кетган кгб  ходимлари консертни тухтатиб куйишган эди стол стуллар уриндиклар  синиб томошобинлар сахналарга чикиб кетишган эди консерт бирнеча бор  тухтатилиб бирнеча марта кайта бошланган эди нихоят свердлов консерт залини  мелиция наряди ураб олган эди мени эса ленин район ички ишлар бошкармасига олиб кетишган эди мени у йерда суд килишиб унбеш кеча кундузга хибс этишган эдилар.  Уша кунлари  мен  кпз камок хонасида ётган кунларнинг    бирида мени  тошкент шахар ички ишлар бошкармасининг бошлиги генирал майор рутбасидаги Ислом Сатторов уз хузурига чакиртириб туппа тузик йигит экансиз нима киласиз амир темур туркистон деб кушик айтиб узингизни кузларинг  лабларинг  тугмача ва лайло  деган кушикларингизни айтиб юравермайсизми агар яна туркистон темур бобом султоним деб кушик айтсангиз сизни мени узим узок муддатга каматтириб юбораман деб  мени каттик огохлантирган эди ушанда.

Шундан кейин хам шу хакикат  кушикларимни айтиб юравердим менга бошланган турли шаклдаги хужумлар  эса тинмай давом этаверди фелитонлар хам. Совет доврида радиога кушик йоздириш мен учун гоят мураккаб кечар эди. Харкандай кушик албатта радио кошидаги бадъий кенгаш куригидан утказилиб  сунг унолги тасмасига йозиб олинар эди. Мен хар сафар бадий кенгашга кушик олиб келганимда менинг кушикларим кенгаш куригидан утмас эди. Сунгра мен бир тадбир уйлаб новбатдаги  курикка бориб Ленин хузурида кушик айтурман деган радифли кушик тайорлаб келдим. Брок бу кушигим хам бадъий кенгаш куригидан утмади шунда устоз Ганижон Тошматов менга караб туриб дада сенинг Ленин хакида кушигингни хам булар утказишмади бетда бир гап  борга ухшайди деган эди.  халк шоири Туроб Тула эса сиз кушикчиликка янги хово олиб келгансиз сизни булар тушунмаяпти  деган эди. Кейинчалик менга куйилайотган бундайин таъкиб тусикларнинг сабаби нимадалигини урганиб  суруштириб билсам матбуот радио телевидени ва нашрийот рахбарларига кгб идораси тамонидан дадахон хасанов пропаганда килинмасин деган катъий буйрук берилган экан.

Етмишинчи йиллардан бошлаб эса  руссия чор хукумати ва совет давлати тамонидан  туркистон халкларига юритилган боскинчилик калониял сийосатга карши кушиклар ижод килиб уни кенг омма орасида куйлай бошладим. Йов бостийо  йов бости, Пулатхонни улдирди ок подшо жаллодлари, Курбонжон додхо хакида кушик,  Дукчи Эшон хакида кушик, Эна юрт,  Хакикат, Сени Озод курсам она туркистон, Биз тамонга хуш хаво келмайдими,  Куркма болам, Бечора халк  етар бас  хаддан ошгандир , Уйгон углоним, Фаргонадан бошланур, Ватан вайронадир,  Сен йиглама юрагим ,  Зиндонда яшайман . Темур бобо байрогингни бер ,бечора халк  ватанда беватан булдим  карзинг купмиш давлатдан  мен харгиз тушмадим кора куйхатдан… вой элим  адо булган манзилим   уйгонгин болам  ,бу кушиклар  чулпон   рауф  парфи хамда  юсуф жума шерлари ва  узимнинг шеърларимга  узим басталаган   кушикларим  эди …

1917 йилларда   юртимизда бошланган   ва давом этган озодлик учун курашлар ва унинг кахрамонлари хакида кушиклар айтабошладим биринчи курбошимиз Эргашбек хакида  Мадаминбек ва Омон Полвон хакида Шерматбек ва Иброхимбек шунингдек  файзулло хужа   ва бошка миллий кахрамонларимизни мадх этиб талай кушиклар  куйладим. Миллий озодликни орзу килдим айникса совет давридаги  зулм исибдодга карши нафратларимни  озодликка булган интилишларимни доду фарёдлар  айлаб куйладим…  менинг хам кечмишларимда  купгина ажойиб ва гароиб вокиялар булиб утган  жумладан.

Дадахон Хасан

Давоми бор

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.