Муносабат

Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Зеҳният зарпечаги” мақоласига муносабат

Сиз бекорга хафа буласиз Жахонгир Мухаммад бизлардан. Узингиз бир хисоб китоб килинг. Нечанчи йили чикиб кетгансиз Узбекистондан? 1994 ёки 1995 йиллар тугрими? Демак сиз 20 йилдан буён мухожирликдасиз. Сиз озод куш булиб яшагансиз.

Сиз демократик давлатда умргузоронлик килдингиз шу даврлар ичида. Сиз яшайдиган мамакатда бирор конун кабул килинишидан аввал у конунни халк мухокама килади, агар халк тасдикламаса кабул килинмайди.

Бизда эса утган давр мобайнида факат «Ахборот» курсатувидан кабул килинган конунлар тугрисида бир биридан гузал дикторларимизни чиройли ва бехато укишини томоша килдик. Агар дикторни нуткини яримида тухтатиб бу конунни халкка кандай фойдаси бор деб сурасангиз, сизга инопланетянга карагандек караган буларди. Чунки бизда шундай эрди.

Шунинг учун хам бизда тинчлик хукм сурди, шунинг учун хам биз яшаётган жамият гуллаб яшнади. Козилар факат халкни уйлади, порахурлик килмадилар, гарчи 10 йиллаб курсини бушатмаган булсалар хам, харомдан тийилдилар. Шунинг учун бизлар улардан рози булиб яшадик жаннатмакон юртимизда.

Сиз яшаётган Америкада эса тинмай уруш булди, шу халкни уйлаган парламентдаги тортишувлар окибатида. Караб туриб хайрон булсан Америка сенатидаги тортишувларга. Бирини бири хурмат килмайдилар. Ха энди битта конун учун шунча тортишувми?!

Мана бизларда Президент айтганидан сунг конуншуносларимиз конунларимиз хакикатдан ишламаганини, «энди кузлари очилганини» уз огзилари билан айтдиларку? Шунгаям ота гури козихонами? Зато биз тинч яшадик. Сизларга ухшаб ёкалашиб иш жойлари яратиш учун бир бирларимизни ёкамизни йиртмадик. Жимгина тепадагилар билади дедик. Мана барака топишсин. Айтганимиздек хамма иш билан таъминланиб 25 йил давомида чет элларни кул бозорини тулдириб юрибмиз. Ахир бу яхшику? Уларга хам ортикча дахмаза булмадик, секингина чет элларга чикиб кетавердик, чунки бизларга уларни тинчлиги мухимда.

Ахир улар бир бирлари билан уришишса бизларга кийин буладида. Улар тинчгина ишлашса (пул килишса) бизлар хам бола чакани тирикчилигида тинчгина козок чулларида улиб кетаверамиз, ёниб кетаверамиз. Ахир бизга тинчлик керакда. Сизларга эса уруш керак. Сиз яшаётган жойларда хар бир фукаро дилидагини тилида гапиради, мушохада килади, бизларда эса тилидагини дилида гапиради, сабр косасини тулдиради. Хафа булманг, сиз билан биз яшаётган жамиятлар уртасидаги тафовут геометрияда 180 градусни ташкил килади, агар ундан куп булмаса. Шунинг учун ажаблаганизни тушуна олмадим. Аллакандай зарпечаклар хакида ёзасизмией? Ахир бу зарпечак конунлар билан химоя килинганини нахотки билмасдингиз? Уша зарпечакни оламан деганни зарпечак билан бугиб улдирилишини билиш учун менимча олим булиш шарт эмас. Факат бир бор хакикат сузни гапириб куринг кифоя эди.

Хуллас узингиз хам уша зарпечакни оломай, балки кабул килмай кетдингиз бошингиз оккан томонга. Энди мана орадан 20 йил утиб бизларни онгимиздан 10 минг км дан туриб уни юлмокчи булаяпсиз. Афсуски буни иложи йук энди Жахонгир Мухаммад. Биз энди уша зарпечакни севамиз, бизлар уша зарпечаксиз яшай олмаймиз, бизлар уни юлиб олмокчи булганни ватан хоини деймиз, террорист деймиз, экстремист деймиз. Сабаби биз уша зарпечакни улжаларимиз, бизларни бошка иложимиз йук…

http://fayzbog.uz/zhah-ongir-muh-ammad-zeh-nijat-zarpechagi/

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.