Дадахон Ҳасан

ШЕЪРИЙ ПАРЧАЛАР
Ҳаммага баҳту омад қутлуқ имон дин берган
Муборак нозу неьмат ўзида борин берган
Ўзбекка қорин берган.
ххх
Бошоқ донга тўлиб боши эгилди
Ниҳоят эгилган бош ҳам кесилди.
ххх
Энди кимни мадх этади маддохлар.
ххх
Қўрқоқ эдим соғ эдим.
ххх
Ишғолчи ёв бу юртни хонавайрон этиб кетди
Ахолисин хорижларда саргардон этиб кетди.
ххх
Қамиш пўпаклаган эди бўйро қилдилар.
ххх
Наҳот бизлар чорак аср сабр қилдик
Сабр тагини эса олтин деб билдик
Олтин кўринмади минг йил ўтса ҳам
Охир устимиздан ўзимиз кулдик.
ххх
Бу юртнинг ишқида мен девона бўлдим
Охир оқибат шу юртга бегона бўлдим.
ххх
Буюклар ёлғиз яшайди.
ххх
Бизим юртда умр этмоқ қаҳрамонликдир.
ххх
Эркка қарши курашганлар қахрамон бўлди.
ххх
Дарахтнинг бўйи басти йиқилганда билинар.
ххх
Менга узоқдаги жаннат не даркор
Туркистон аталмиш ўз жаннатим бор.
ххх
Бедилу бедард кишилар охир ўлдиргай мени.
ххх
Дунёнинг қат қатида, Турклар мамлакатида
Бир маҳалла бир юрт бор, ўттиз милён маййит бор.
ххх
Демократик давлатмиз деб кеча кундуз лоф урамиз
Демократияни эса қачон кўрамиз.
ххх
Турк еринда қовушган икки уммонни кўрдим
Соҳилинда қувнаган эркин инсонни кўрдим.
ххх
Ҳаёт вақтидаку уни ерга урардингиз
Тобутини эса мунча баланд кўтардингиз.
ххх
Бу юртларни ёв босарди илгари
Бугун эса ғам босди.
ххх
Аҳли нафс лаззат аро шоҳ бўлмоқ истамам
Аҳли маьни ичинда гадо бўлгим келади.
ххх
Ҳудо урганни фақат бандалари ураркан
Подшо урганни эса ҳаммалари ураркан.
ххх
Кўпайиб кетди бугун ватан дегувчилар
Чорак аср муқаддам қаерда эди булар.
ххх
Қафасга ўрганган қуш озодликни ҳушламас.
ххх
Биз шоирлар ҳали ҳануз одам бўлмадик
Эл дардига заррача малҳам бўлмадик.
ххх
Инсон қолган овқатни итга бер дейди
Ит эса уни вак ваклаб ҳалоллаб ейди.
ххх
Баҳор келди боғларимда гул очди чаман
Атру бўйларга ниҳоят чўлғанди ватан.
ххх
Бағрингизда ёр йўқ эрса мободо
Демак сиз ҳам йўқдирсиз бу дунёда.
ххх
Ўзбекни қилич бирлаштиради.
ххх
Подшога яқин борманг куйдиради.
ххх
Сен қанчалар уриб муштлаган ҳамир
Тандирдан гўзал нон бўлиб чиқадир.
ххх
Парранда эрсанг Ўзбегим парвозинг қани
Одамий эрсанг магар овозинг қани.
ххх
Бедона сайрамаса қафасга тушмас эди.
ххх
Аллоҳ хор зор этганида беор бандасин
Нодон эл шох этиб сайлар ўз кушандасин.
ххх
Итни сўймайди қассоб тиши бор учун.
Қўйни эса сўяверади.
ххх
Вафот этсанг хоразмийлар ох вох этади
Фарёдлари албатта осмонга етади
Афсусларки сенга эга чиқиб қайн отанг
Сени Исроил юртига олиб кетади.
ххх
Ҳар гал бу ҳом каллалар
Деворга урилганда
Энди алданмасман деб
Пушаймонлар қилганда
Орадан чорак аср
Ўтганлигин билганда
Яна алданибман деб
Оҳ уради Ўзбегим.
ххх
Халқни қул қилмоқчи эрсангиз
Унга фақат қўшиқ ўргатинг.
ххх
Чорак аср алдандиго алдандик
Айтинг айтинг қачон алданмагандик.
ххх
Қўшик тинглагани қўрққанлар халқми
Болам деб ҳашорот туққанлар халқми.
ххх
Қачонгача ёстиқ қучоқлаб ётаман
Қачонгача мен оҳу воҳлаб ётаман
Қачонгача бағримни доғлаб ётаман
Эй ўт бадан токай мени зор этасан

Баҳор келиб кетар сендан дарак йўқдир
Шўх кўзларинг бағрима отилган ўқдир
Бағримдаги лов-лов алангадир чўғдир
Эй ўт бадан токай мени зор этасан

Кулбама бир куни кириб келгаймисан
Ташна қучоғима келиб тўлгаймисан
Барча дардларима малҳам бўлгаймисан
Эй ўт бадан токай мени зор этасан.
ххх
Қўлларида байроғи йўқлар
Кўкрагида ёроғи йўқлар
Ҳаётининг мароғи йўқлар
Ҳасратининг адоғи йўқлар
Қайга борсин фарёдлар айлаб.
ххх
Роҳат фароғат кўрмай ғам алам ютдим
Муҳаббатга чўмилмай ўтдим.
ххх
Қафасга ўрганган қуш озодликни ҳушламас.
ххх
Қўрқоқ эдим соғ эдим.
ххх
Лойқа сувда тилло балиқ кўринмас.
ххх
Варрак гўзал учади бироқ
Уни қулаб тушмоғига боқ.
ххх
Жафо чекмоққа келдим деб йиғлар чақалоқ
Туғилгани чоқ.
ххх
Чумолилар бирлашиб ҳужум қилсалар
Шеру қоплон терисини ҳам шилиб олар.
ххх
Кимни билган бу Ўзбек сени билса
Сени таниб қадр қилса.
ххх
Туркистонда момоларим ҳийди бор.
ххх
Менга узоқдаги жаннат не даркор
Туркистон аталмиш ўз жаннатим бор.
ххх
Магар итга қарши борсанг у сендан қочар
Йўқса у сенга ташланиб оғзини очар.
ххх
Ҳеч ким қадр топмаган юртда
Сен қадр топгаймисан.
ххх
Адолат деганинг кураш эмасми
Ҳақиқат деганинг кураш эмасми
Минг йиллаб орзулаб ета олмаган
Ҳуррийят деганинг кураш эмасми.
ххх
Бизни қўйсан қорамолсан деганлар ҳақдир.
ххх
Яхшиямки қоғоз қалам бор
Ёзиб чизиб умр ўтади
Йўқса дунё аждархо бўлиб
Бизни ютади.
ххх
Дунё таниган Ўзбекни Ўзбек танимас.
ххх
Минг афсуски сени тоғ деб хато қилибмиз
Қум бархани эканингни қайдан билибмиз.
ххх
Ватанни тарк этган анав дарбадар
У ўша мен билган қитмир фирибгар
Мени кимлигимни тан олса агар
Басра кўзларига тупроқ тўлармиди
Яҳуди хотининг талоқ бўлармиди.
ххх
Суяк талашиб қарғалар қирғин барод жанг этди
Пайт пойлаб турган ит эса суякни олиб кетди.
ххх
Парвоз айламоқни унитар эмуш
Фақат тупроқ титиб дон излаган қуш.
ххх
Чуқур дарё сокин оқади.
ххх
Бас етар тўйдим яшаб энди дафтарни ёпай
Мен ўзимни топмадим ёр сени қайдан топай.
ххх
Мустақил бўлдиу озод бўлмадим.
ххх
Кимлар ҳароб этмади сени эна юрт
Кимлар талаб кетмади сени эна юрт.
ххх
Халқ ризқини еб ётганлар одамми
Ўз халқига ўқ отганлар одамми
Дин имонга қарши чунон курашиб
Харом харишга ботганлар одамми.
ххх
Мен фақат сенга қулман жонажон ватан.
ххх
Қўй ва қўзи, қорамоллар ичинда ҳайрон
Битта шоир юрибди бағри бўлиб қон.
ххх
Асл миллат ўзгаларнинг қўшиғин куйламас.
ххх
Шуҳрат сени ўлдиради оқибат.
ххх
Бизим порломентдагилар
Эл юрт ғамин емайдими
Ҳеч қўрса моо демайдими.
ххх
Яхшидан боғ чаман гул қолар эмиш
Ошиқ аҳли доим тул қолар эмиш
Шунчалар ловуллаб ёнгани билан
Алангадан охир кул қолар эмиш.
ххх
Ё фалак чархингни буз
Бу дунёни қайта туз.
ххх
Бизникилар фавқулодда Оят тўқийдилар
Намозни ҳам “Оқсарой”га қараб ўқийдилар.
ххх
Отасини ўлдирганга онасини берадилар
Мени янги отам бор деб кўкраг керадилар.
ххх
Ишғолчи ёв мамлакатни вайрон қилди
Аҳолисин сарсону саргардон қилди.
ххх
Баьзи бирлар хотинларин дўппослайди уради
Тунда ёрнинг қучоғига билмам қандай киради.
ххх

12.09.2017 Дадахон Ҳасан

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.