Абдуфаттоҳ Маннопов

ҚУМЛИ ЕРГА ҚУЙИЛГАН СУВ

ЁҲУД ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА КАРИМОВ ТУЗУМИ ИСЛОҲИГА БУТКУЛ ҚАРШИ КУЧЛАР БОР

“Очлик бор ерда, қонунлар ҳурмат қилинмайди. Қонунлар ҳурмат қилинмаган ерда, очлик мавжуд”. Бенджамин Франклин

“Лекин ҳеч бир халқни доимо қулликда ушлаб туриб бўлмайди”. Эрнест Хеменгуэй

“Диктатор Каримов  – кетсин!” шиорининг амалга ошиши ва золимнинг “даб бўлиши” ёки “даб қилиниши”, [3] зиндон масканларида ётган минг – минглаб бегуноҳ сиёсий маҳбуслар, мухолифатчилар, ҳуқуқ муҳофазачилари, ўзгача фикрловчи дунёвий ва диний маҳкумлар, жинояткор тузимни танқид қилгани, қонунларга риояни талаб этгани, адолат излагани, пора беришдан бош тортгани учун сохта жиноий ишлар очилиб қамалган тадбиркорлар, фермерлар, ишчилар, ишсизлар, зиёлилар, аёллар, Ўзбекистон демократик мухолифати,  инсон ҳуқуқларини ҳимоячилари, умуман хориждаги ва мамлакатдаги ўзбек миллатининг,  ўзбекистонликларнинг кўпчилигида, уларнинг манфаатларига мутлақо зид  зулмкор тузим тугаб, Конституция, қонунлар устиворлиги, фуқаролар ҳокимият манбаи эканлиги – инсон озодликлари ва ҳақлари бирламчилиги қоғоздагина, сўздагина эмас, балки амалда, ҳаётда юзага чиқа бошлайди, деган умидларни вужудга келтирди.       

Лекин президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимлар ердан оёғини узмай – ўзини осмон билмай, фуқароларга хизмат қилиши, идора ва амалдорлар оддий аҳоли дардига қулоқ солиши, уларнинг муаммоларини ечиши,  ишбилармонларни қўллаш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг, миршаблар ва бошқа куч ишлатар  органларининг ишини яхшилаш, 27 мамлакат фуқароларига визасиз келиб, кетиш имкониятини яратиш кераклиги каби ижобий ташаббусларининг, худди қумли ерга қуйилган сув  каби ғойиб   бўлиши, юқорида қайд этилган умуммиллий умидларни пучга чиқараётгани, тарихан ачинарли ҳол. Ҳамда Ўзбекистонда золим Каримов тузумини ислоҳига фаол қаршилик кўрсатаётган жиддий кучлар – қонунбузар, порахўр, миллат дардидан йироқ, тўймас амалдорлар МХХ,  ИИВ, прократура, суд, вазирликлар, ҳукумат ва президент маъмуриятида борлигини ва улар янги президентнингислоҳларга уринишини, хозирчалик тўса олишга қодир эканлигини кўрсатмоқда.

Мустақилликнинг илк йили, республика Олий Кенгаши, Ўзбекистон бюджетини муҳокама қилаётганда, миллатвакили  Каримовга қараб, нега қазиб олинаётган олтинимиз ҳақида маълумот бюджетда йўқ? – деб сўраган. Каримов, мажлисдан кейин, мен сенга олтин қаердалигини этаман, деган.  Мажлис тугагач,  у Каримов ёнига келганда, миллатвакилини, мана сенга олтин деб, дўппослаб, сўкиб, тепиб ташлагани, кўп шов – шувларга сабаб бўган эди. Каримовнинг миллатвакилини қонуний саволига жавоб бериш ўрнига, унга худди қутиргандек ташлангани, миллатимиз олтини, умуман бойликлари энди золим тарафидан очиқ ўмарилишини аломати    бўлгани, ёши улуғ элдошларимиз ёдида бўлса керак.

Каримовнинг жинояткор фаолиятини танқидлари таркибида, унинг миллат бойликларини (олтин, пахта, газ, уран, қоракўл, мева–сабзовот, пилла толаси, чинорлар ва ҳ. к.) очкўзларча ўғрилагани, болалар, аёллар, ногиронлар, ишсизлар, қарияларга бериладиган ижтимоий ёрдамни “маҳалла” орқали берамиз баҳонасида, соғлом ақл қабул қила олмас даражада қисқартириб,  уларнинг инсоний ғурурини синдиргани ва ризқини талагани, [4] турли – туман район, шаҳар, вилоят  ҳокимлари, вазирликлар, кучишлатар органлар бошлиқлари ва ҳ. к. амалларни сотиб, миллион – миллионлаб “кўкидан”  ишлагани, [5] иттифоқ давридан қолган юқори қийматга эга завод – фабрикаларни, шаҳар ва  қишлоқлардаги техника, технологик ускуналарни  сотиб, ўзбек индустриясини, иқтисодини ўзагини синдириш эвазига бойигани, арзигулик маҳаллий ва хорижий компаниялардан фақат пора олиб турибгина, уларга нормал ишлаш учун  шароит яратгани ҳақида жуда оз эсланмоқда. [6] Афсус, чунки ўзбек  миллатининг Хазинасини Каримов ва унинг яқинлари ўмаргани, чет эл мамлакатлари ва офшор зоналардаги банкларга тилла, валюталарни мислсиз миқдорда жойлагани сир эмас.

Бу борада Жаҳонгир Маматов таъкидлайди: “Хазина – мулк, юрт ва халқ мулки… Хазина – авайлаб-асраладиган бойлик… Хазина – сиёсатни ушлаб турадиган устунлардан бири… Дарвоқе, ўғри ўз хазинасини ҳеч қачон уйида сақламайди. Тўғри учун ўз хазинасини бошқа ерда сақлаш эҳтиёжи йўқ… Хазина давлатдан ташқарида турса, у давлатнинг эмас ташқарининг хазинасидир”. [7] Буни биз, ўзбеклар, қаерда яшашимиздан қатъий назар –  мамлакатдамизми ёки хориждамизми эсда тутишимиз шарт ва фаол, якдил бўлиб, бутун имкониятимизни ишга солиб,  аввало Ислом Каримов, сўнг унинг оила аъзолари – хотини Татьяна Каримова, қизлари – Лола, Гульноранинг ноқонуний ва нопок йўллар билан ўзбек миллатининг Хазинасини ўғрилаб, чет эл мамлакатлар ва офшор зоналардаги банкларга қўйган тилла, валюталарини ва уларнинг турли хориж юртлардаги кўчмас мулкларини топиш, ҳамда  Ўзбекистонга қайтаришни талаб этишимиз зарур. Гульноранинг АҚШда музлатилган саккиз юз эллик миллион долларидан ташқари, бошқа ерлардаги унинг валютаси, тилласи, кўчмас мулклари борлиги маълум, улар ҳам аниқланиб, қайтарилиши керак. [8] Улар ўзларини номидами ёки соҳта “эгалик” қилишни ташкиллаштириб, бировнинг номига қўйишганми ва олинганми фарқи йўқ. Ҳар бир ўзбек, айниқса ёш ўзбеклар бу миллат Хазинасидан ўмарилган бойликларни топиш ва элимизга қайтаришдек жуда муҳим жабҳада интернетни, замоновий технологияларни қўллаб, ўз фидойилиги ва ўткирлигини кўрсатиши муҳимдир.

АҚШга кўчиб, Лола Каримова–Тиллаева расман 58 миллион долларга сарой сотиб олди. Бундан ташқари бошқа бир – неча саройлари ҳам бор деган маълумотлар интернетда чоп этилган. [9] Лола отаси номидаги фондга (пуллар қаердан келганли “номаълум”) раҳбар эмиш, Голливудда Улуғбек ҳаётига бағишланган фильмга (таажжуб, ўзбек тили ва маданиятидан жуда узоқ бўла туриб) продюсерлик қилибди. Золим, ўғрибоши “даб бўлгач” Лоланинг Оқсаройга Мирзиёев кирмайди, уни отамга музей қиламиз деб, дунё оммовий аҳборат воситаларига эълон қилиши, кўпчилик кузатувчиларда, ким унга бу ваколатни берган, ким уни АҚШда қўллаяпти, намунча сўзлари ўта бурро, наҳотки “тўймас маликалик” давомли бўлса каби саволларни туғдирди. “Ўзбекнинг бойлиги, ўзбекнинг пули шу қадар ҳам эгасизми? Ўзини мухолифат деб юрганлар нега бу масаладан кўз юмиб келмоқдалар? Нега буни тинимсиз фош қилиш ҳақида ўйламаяптилар? Агар бирор – бир ғарб давлатида шундай воқеа ўртага чиқса бу мухолифат учун энг катта қурол бўлишини бизникилар билмайдиларми?” [10]

Савол туғилиши асносида, узоқ 1998 ёки 1999 йил Москвада ўтган Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш конференцияси эсимга тушди. Ўша йил рус газеталарида И. Каримов ва унинг яқинлари чет элга, Швецария, Германия, Исроил ва офшор зоналарга кўплаб олтин ва валюта жойлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мен ушбу конференция иштирокчиси, таниқли диссидент, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ўша пайт Исроил ҳукуматида портфелсиз вазир Натан Шаранскийдан, И. Каримов ва унинг яқинлари чет мамлакатларга, хусусан Исроил банкларига кўплаб олтин ва валюта жойлаётгани ҳақида хабарлар чоп этилди, сизни бу ҳақда хабарингиз борми, улар нопок, халқдан ўғриланганку? – деб сўрадим. У, на фақат хабарим бор, балки И. Каримовни бизнинг банклар жиддий қабул қилишларига кўмаклашдим. Сиз Каримов сармоялари нопок, халқдан ўғриланган (нечистые, ворованные у народа) дедингиз, лекин биз қабул   қилмасак, у бошқа юрт банкларига қўяди. Бунга хайрон қолманг, деди.  Бу савол – жавобдан кейин ўтган 18 – 19 йиллар кўрсатишича, ҳақиқатда, бойликни турли юртлар банкларининг қабул қилиши осон, лекин қайтариши осон бўлмайди.

Европанинг етук демократик ўлкаларидан, жуда кучли банклари бор, Швецария Конфедерациясининг президенти Дидье Буркхальтер нега, унинг мамлакатида Гульнора  Каримовага қарши “пора олиш ва пул ювиш” айби билан жиноий иш очилган, тергов кетаётган пайт Тошкентга И. Каримов олдига келганлиги ва у билан музокара олиб боргани турли талқин ва тахминларга сабаб бўлгани маълум. [11] Баъзи кузатувчилар  “косанинг тагида, ним коса бор” нақлини эслатиб, бу ташриф Швецария банкларига пинҳоний жойланаётган тилла, валюта оқими тўхтамаслиги учун, очилган жиноий иш икки тараф “манфаатлари” ҳисобга олинган ҳолда ҳал бўлишини тушинтириш мақсадида амалга ошган деган гумонларни ҳам баён этишди.

И. Каримов ва унинг малайлари ўз жиноятларини АҚШ ҳукумати, ривожланган мамлакатлар ва умуман халқаро ҳамжамият олдида хаспўстлаб, ниқоблаб, юмшатиб кўрсатиш учун, ўзбек миллатини, ўзбекистонликларни ҳали демократияга “тайёр эмас” деб, халқга туҳмат ёғдириш билан бирга, жуда каттта  валютага, миллион  – миллион долларга  ишловчи лоббистлардан фойдаланиб, хориждаги демократик мухолифат номоёндаларини қоралаш, таъқиб ва тазйиқларга учратиш, ўз жиноятлари ва жирканч қилмишларини (хусусан, тинч норозилик чиқишларини оттириш, миллатни бойлигини ўмаришни) эса,  оқлаш фаолиятини амалга ошириб келётганлари кузатувчиларга сир эмас.  Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни,  аниқ ким ва қайси лоббистлар компанияси, ўтирган “тахтини” сақлаб қолишига ёрдам берганлиги кўпчиликка маълум. [12] Каримовга ким ва қайси лоббистлар компанияси хизмат қилгани хозирча жумбоқлигича қолмоқда. Лекин бу лоббистлар компанияси Ўзбекистон раҳбариятини ўз  мижозлигида сақлаш учун кўп нарсалар қилишга қодир эканлиги тушунарли. Шу лоббистлар компанияси аниқлаш, Каримов ва унинг яқинлари жиноий йўл билан Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган тилла, валюта исини ва изини топишга кўмак бўлиши шак – шубҳасиздир. Миллатимизнинг интернетни, замоновий технологияларни билимдан ёшлари, демократик мухолифат намоёндалари, фаоллари пешқадам бўлсаларгина, ўғриланган элимиз бойликлари ўз эгасига қайтишига бўлган умидлар, ҳаётий борлиқга айланиши мумкин.

Юқорида баён этилган мавзу жабҳалари, президент Ш. М. Мирзиёевнинг Ўзбекистонни 27 йил, икки ой ва тўққиз кун, давлат террорини қўллаб, Конституцияга оёғини артиб, қонунбузарлик, порахўрлик ва зулм исканжасида, ўзбек миллатини, ўзбекистонликларни хор – зор, ҳуқуқсиз, ижтимоий муҳофазасиз, аянчли ҳолатда тутган, тинч норозилик чиқишларини ўққа тутқазган, элни қирғин – геноцидлар қилган, халқаро ва умуммиллий  даражадаги жиноятчи, золим Ислом Каримовни номини, адолат ва  ҳақиқатга, қонун устиворлиги ва инсон ҳуқуқлари риоясига буткул зид равишда тинимсиз мақташи ва унинг номини “абадийлаштириш” – Тошкент аэропорти, шоҳ кўчаларга бериш, унинг мозорига мақбара қуриш, унга музей очиш, ҳайкаллар ўрнатиш ҳаракатлари, мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги жиддий кучларнинг Каримов тузумини ислоҳига  тиш – тирноғи  билан қаршилик қилаётгани,   Ш. М. Мирзиёев хати – ҳаракатларига маълум таъсир қилаётган бўлиши мумкин, деган хулосаларни ўртага чиқармоқда.

Ўзбекистонда яшаётган миллатимиз таниқли ойдинлари Мамадали  Маҳмудов, Зохид  Ҳақназаров, Жамол Камолнинг Ислом Каримов хотирасини “абадийлаштириш” учун ҳеч қандай асос йўқлиги борасидаги фикрлари, хориждаги ва юртимиздаги ўзбекларни, юртдошларимизни  –  раҳбарларни ҳам, оддий фуқароларни ҳам, бойларни ҳам, ўртаҳолларни ҳам, камбағалларни ҳам ёлғонга ишонишни, қўрқувни, лоқайдликни улоқтиришга ва қонун устиворлиги, ҳақиқат, адолат йўлидан юриб, уни кўплаб амалга оширган жиноятларини расман тан олишга чорловчи бонг, чақириқ бўлди. [13]

Пешанада ёзилгани бўлади деб, хурофотга ишониб, фаоллик кўрсатмасак, ҳаракат қилмасак, гапирмасак, ёзмасак, талаб билан чиқмасак, якдил бўлмасак, ўзбек миллатини талаш, ҳўрлаш, камситиш, эзиш давом этади. Ислом Каримов ва унинг оила аъзолари ўмарган бойликлар, уларнинг асл эгаси ўзбек миллати, Ўзбекистон халқига қайтарилиши ва аҳолини, биринчи навбатда болалар, аёллар, ногиронлар, қариялар, ишсизлар ва кам таъминланган оилаларга ёрдамга сафарбар қилиниши республиканинг раҳбари Ш. М. Мирзиёевнинг забардас тарихий иши бўлиши ва унга ўзбек миллатининг, дунё тараққийпарвар элларини ҳурматини янада кучайтириш эҳтимолини яратади. Президентнинг ижобий ташаббуслари қумли ерга қуйилган сув каби ғойиб бўлмаслиги учун, [14] аввало Каримовнинг жинояткор, зулимкор меросини тарих аҳлатхонасига   улоқтириш, унинг тузумини ислоҳига буткул қарши ички ва ташқи кучлар устидан ғалабанинг ўзаги бўлиб, Ўзбекистонни қонун устиворлиги, инсонийлик, демократия, ҳақиқат, адолат, тараққиёт ва миллий ярашиш йўлига ўтишининг муҳим кўрсаткичи бўлиши мумкин.

Изоҳлар ва адабиётлар:

  1. Эпиграф: Бенджамин Франклин. Мысли, изречения, цитаты.

http://www.orator.ru/franklin.html

  1. Эпиграф: Эрнест Хеменгуэй. Американцам, павшим за Испанию – On the American Dead in Spain, February, 1939. http://ocr.krossw.ru/html/heminguey/heminguey-on_american-ls_1.htm
  2. Кўпчилик диктаторларнинг қандай ўлганлиги борасидаги ҳақиқат, тарих томонидан маълум вақт ўтгач ёритилади. Уларнинг “даб бўлиши” – ўлими, кейинроқ “даб  қилишга” – ўлдиришга (заҳарлаш, чавоқлаш, чопиш, осиш, чўктириш, бўғиб ўлдириш, ёқиб юбориш,  отиш ва ҳ. к.) айланади. Қаранг: Плутарх. Сравнительное Жизнеописание. http://www.e-ading.club/book.php?book=73164; Гай Светоний Транквилл. Жизнь двенадцати цезарей. http://www.litmir.co/br/?b=36284; Николо Макиавелли. Государь. http://www.e-reading.club/book.php?book=36565; Александр Солженицын. Архипелаг ГУЛАГ, том 1, стр. 166; http://www.e-reading.club/book.php?book=101291

Абдурахман Авторханов. Загадка смерти Сталина. http://www.e-reading.club/book.php?book=644; Его же. Технология власти.

http://www.e-reading.club/book.php?book=645

  1. Маҳалла қўмиталарига, у ёки бу шахсга  давлат бериши шарт ижтимоий кўмакни йўллаш орқали Ислом Каримов, биринчидан, ижтимоий кўмак хажмини соғлом ақл қабул қила олмас даражада қисқартирди, иккинчидан, шу ижтимоий ёрдамга зорларни ғурурини синдириш ва бир–бирига тиркаш амалиётини жорий этди, учинчидан, инсонлар устидан назоратни ва улар ичидаги чақимчиликни кўпайтиришга эришди, тўртинчидан, ногиронлар, камбағаллар, аёллар, ишсизлар, болалар, қариялар ҳаётини сифат жиҳатдан кескин оғирлашишига сабаб бўлди. Булар эса Каримовни тўймас золим, инсонларга, хусусан ўзбекларга нафрат билан қаровчи ёвуз мизантроп эканини яна бир бор исботлади.  Қаранг 6, 7, 8 ва 10 – иловалардаги адабиётни.
  2. Анна Калашникова журналист Ratel.ru беседует с Даниилом Кисловом главным редактором Fergana.ru. Тайны узбекского двора

http://www.ratel.kz/raw/tajny_uzbekskogo_dvora

Тайны узбекского двора. Часть 2. За что избивают хокимов

http://www.ratel.kz/raw/tajny_uzbekskogo_dvora_chast_2_za_chto_izbivajut_hokimov Тайны узбекского двора. Часть 3. Судьба семьи Ислама Каримова

http://www.ratel.kz/raw/tajny_uzbekskogo_dvora_chast_3_chto_stalo_s_semej_islama_karimova

  1. Жахонгир Маматов׃ “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов] .http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658; Яна унинг. Каримовнинг кирдикорлари. http://jahonnoma.com/2007/12/01/1-3/

Яна унинг. Оқсарой сирлари. http://jahonnoma.com/2008/02/25/1-24/

Алишер Таксанов. Многоликий Янус, кто такой Ислам Каримов? Психологический портрет узбекского лидера через призму его политики. http://www.proza.ru/2007/06/06-51; Его же. Золотой телец Узбекистана. http://proza.ru/diary/alisher1966/2017-03-21; Его же.

Неприкасаемые. Forbes может их не искать! http://samlib.siwatcher.ru/t/taksanow_a_a/390.shtml

Абдуфаттах Маннапов. Узбекистан: мифы и реальность. – В журнале: Зашита прав и свобод человека. Иркутск-Москва, № 16, 2001 г., с. 14-15; Его же. Возрожденный тоталитаризм: Узбекистан в тисках фальши и террора. – В бюллетене “Эркин Туркменистан – Свободный Туркменистан”, № 2, М., 2000, с. 67-72; Его же. (Одил Барлос). Стабильность или страх: что превалирует в сегодняшнем Узбекистане? – В журнале: Центральная Азия. Независимый общественно-политический журнал. Швеция, 1996 г.,    № 6, с.42-45. Его же. Тиран желает растоптать и деградировать народ. (Зачем пытались поменять национальность генерала?) http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1340266200; Его же. Независимость или рабство? К 25 – летию независимости Узбекистана.  https://turonzamin.org/2015/06/21/mannapov/ ; Его же. Выборы без выборов, или о фокусах тирана. https://turonzamin.org/2015/03/26/abman/; Его же. Конституция как занавес тирании. (20 – лет Конституции Узбекистана) https://turonzamin.org/2012/12/10/shirma/

  1. Жаҳонгир Маматов. Қарашлар: Хазина.  https://turonzamin.org/2010/04/26/qarashlar19/
  2. США просят Европу арестовать активы VimpelСom и МТС http://grani.ru/Events/Crime/m.243553.html

Жаҳонгир Маматов. “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов]. 22.МАҚСУДИЙ НИМА ДЕЙДИ? ва 24.ОТАСИНИНГ ҚИЗИ. http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658.

Французский журнал Le Point опубликовал «портрет» Гульнары Каримовой.   http://www.fergananews.com/news/20804

9.Младшая дочь президента Узбекистана купила в США дворец стоимостью $58 млн

http://www.fergananews.com/articles/7786

У дочери Каримова обнаружили четыре дворца в Лос-Анджелесе

https://www.currenttime.tv/a/27433854.html

Лола Каримова-Тилляева создала фонд имени своего отца
http://ru.sputniknews-uz.com/society/20161118/4157900.html

  1. Жаҳонгир Маматов: Тарихни титратган кунлар. – ХАЛҚИ ҚАШШОҚ, МАЛИКАСИ БОЙ МАМЛАКАТ http://jahonnoma.com/2008/03/12/tarix/
  2. О визите в Узбекистан Президента Швейцарии

http://www.uza.uz/ru/politics/o-vizite-v-uzbekistan-prezidenta-shveytsarii

  1. Эгаллаб турган амалини йўқотмаслик учун миллион – миллион долларларни лоббистларга бериб,  “тахтни” сақлаб қолиш мумкинлиги Нурсултон Назарбоев мисолида, унинг собиқ киёви ва яқин сафдошларидан бири Роҳат Алиев бутун дунёга фош қилди. Қаранг: Рахат Алиев. Крестный Тесть. Глава 47. Как лоббисты остановили «Казахгейт». http://www.e-reading.club/book.php?book=1046767
  2. Мамадали Махмудов суҳбатининг видеоси. Озодлик Радиоси. 31 март, 2017 йил.

Захид Хакназаров. Ислам Каримов – человек или аэропорт, или поставить общественное выше личного. http://www.fergananews.com/articles/9312 Его же: «Надо переходить от слов к конкретным делам». http://www.fergananews.com/articles/9305

Народный поэт Узбекистана Жамол Камол выступил против присвоения ташкентскому аэропорту имени Каримова.  http://www.fergananews.com/news/26088

  1. Мирзиёевга қарши саботаж? http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40322326

Президент Мирзиёев суд тизимини қаттиқ танқид қилди.

http://www.bbc.com/uzbek/40294895

Абдуфаттоҳ Маннопов

21 июнь 2017 йил

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.