Таклифлар

zokirЗокир Али, “Ўзбекистонликлар Конгресси” раисининг ўринбосари

ЗEҲНИЯТ ТЎҚНАШУВИ

Пичоқни аввал ўзингга, оғримаса бировга ур, деганларидек ўзимдан бошлаганим маъқул, деб билдим. Ўтган ўтгандир, уни орқага қайтараолмаймиз, демак бугун Ўзбекистонда нималар қилолиш мумкин, шундан гапириш керак.

Социалистик давлатда туғилиб қолганим боис, тақдир тақозаси билан Америкага келганимнинг илк кезларидан бери хаёлимда икки нарса, икки фикр курашаверарди. Чунки, менга ўқиганим нарсаларнинг ҳаммаси тескариси эди бу жойда. Баъзан бу ердаги инсонлар билан масалаларни муҳокама қилганимизда ҳам икки ҳил иқтисод тушунчаси менда билиниб турарди.

Вақт ўтиши билан ўзгардим эмас, вазиятни қандай бўлса шундайлигича таҳлил қилган тўғрироқ, деган ҳулосага келдим. Қизғин тортишувлардан сездимки, америкаликлар тушунчаси сиз ва биз билан маънода тушунмас экан-Капитализм деган тушунчани.

Дўстлар айтишарди,  хўп бир иш қилмоқчи бўлсанг албатта капитал -сармоя керакку, демак капитализм ҳам сармояни риск -хавф-хатарга қўйиш орқали ишга бошлаш дегани дердилар. Ва кучингиз ва жасоратингизни мукофотини сармояни кўпайтириш орқали оласиз, яъни миллионер бўласиз ёки синасиз.

Комунизм келмасдан бизда иқтисод бозорга таянар эди. Буюк ипак йўли орқали савдо қилган не не миллионерларимиз-у балки-да миллардерларимиз бор эди. Бойларга қарши уруш эълон қилингандан кейин, уларни йўқотишга ҳаракат қилдик. Бу ўша режимнинг энг катта хатоси эди.

Бугун Президент тадбиркорларга эркинлик берайлик, деб аслида лўнда қилиб ҳақ гапни айтдилар.

Ҳалқ бойиши давлатни бойиши дегани, давлат бойиши билан ҳалқ бойийди деган тушунча бизга кулфат, азоб-уқубат келтирди, холос . Нега Қозоғистон билан битта режимда яшаган эдикку, улар анча олдинда биздан, дейдиган бўлсак, улар қийинчилик билан бўлса ҳам аввало шу менталитетни енга олдилар. Осон бўлмаганни биламан, қаршиликлар бўлганини ҳам. Аммо тўғри йўлдан адашмадилар.

Бугун Ўзбекистонимизда ментатлитет тўқнашуви бор. Тўғри юртимиз чиройли, ҳалқимиз меҳнаткаш аммо иқтисодимиз учун бу нарсани айтиб бўлмайди.

БУГУН ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ 400-500 АҚШ доллари, КАТТА ШАҲАРЛАРДА ЭСА 700-1000 доллар БЎЛИШИ КЕРАК ЭДИ.

Президент бугун соф бозор иқтисодига ўтишда қаътият билан турмаса, бу рақамларга яна 25 йилда ҳам келолмаймиз. Бизга ёт бўлган, бозор иқтисодига ёт бўлган заҳарли тушунчаларни миямиздан чиқариб ташламас эканмиз, ҳеч кимга фойдали бўлолмаймиз. Давлатнинг иқтисодга аралашуви минимал даражага туширилмас, тадбиркорларга дастак максимал даражага чиқмас экан, ЭСКИ ҲАММОМ , ЭСКИ ТОС бўлиб қолаверади.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.