Муносабат

shmЎзбекистон Президентига: Сўзингиздан қайтманг, уни бажартиринг!

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга дўстона таклифимни етказмоқчиман. Ўзингиз айтиб келаётгандек, ваъдани бердингизми, уни бажариш керак. Ваъдадан қайтиш ҳар қандай шароитда ҳам мамлакат раҳбарига ярашмайди.
27 мамлакатга визани бекор қилдингиз, дунё Сизни олқишлади, биз ҳам олқишладик. Лекин орадан бир ой ўтиб, чекиндингиз.
Тушуниб турибман. АҚШда бир ўзбекни ушлашди, катта хабар бўлди, Туркияда Истанбул ва Измирдаги қатлиомлар учун қурол кўтарган ўзбекларни қидиришмоқда. Афғонистонда таҳликали вазият. Шу каби ҳолатларни баҳона қилиб, виза тартибини кечиктиришни МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сиздан сўраган ва Сиз рози бўлибсиз.
Аслида бу уларнинг Сиз чиқарган фармонни бажара олмаймиз, бажармаймиз дейишганидир. Бундай ҳолатда лидерлар сўздан қайтмайди, уни бажартиради! Чунки улар Сизни ўз йўлларига солишга, бошқаришга интилишмоқда. Бу жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Эсингиздами, 1990-1991 йилларда ҳам штатларни кенгайтириш, хазинадан кўпроқ пул олиш учун улар Каримовни чўчитишарди. Бу Каримовнинг ўзига ҳам ёқардики, уларнинг айтганини бажарарди. Бора-бора бу нарса уни бебурд қилди.
Вақтингизни олмаслик учун фикримни жуда қисқа ёздим.

Ҳурмат билан,
Жаҳонгир Маматов,
Ўзбекистонликлар Конгрессининг раиси

***
Ушбу изоҳ президентнинг виртуал қабулхонасига юборилди.
Мурожаат рақами:
11841-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди:
8a33dea98e

%d bloggers like this: