Жаҳонгир Муҳаммад: Яхшига ҳеч қачон осон бўлмаган

bdalanБир пайтлар Истанбулнинг ҳокимлигига сайланиб, бу шаҳарни жин кўчалар масканидан замонавий метрополга айлантирган турк миллиятчиси, таниқли сиёсатчи Бадриддин Далан бугунга келиб тазйиқлар остига олинди.

Мамлакатни миллиятчи ҳарбийлардан тозалаш учун бошланган “Эргунакон амалиёти” доирасида бир қанча собиқ генераллар қамоққа солинар экан, Бадриддин Даланнинг ҳам назорат остига олиш ҳақида қарор қилинган. Унинг ўзи шу кунларда АҚШда ва айтишига кўра, Истанбулда унинг кичик ўғлини қамашган. У январ ойининг охирида Туркияга қайтишни режалагани, аммо шу воқеа муносабати билан тезроқ қайтишини айтиб, баёнот берди ва “Туркияда қонунни баҳона қилиб, қонунсизлик қилишмоқда” деди.

Бадриддин Далан Истанбулда “Истак” номи билан мактаблар яратган ва Туркияни жаҳонда кучли мамлакатга айлантириш учун бу илм даргоҳларига дунёнинг энг кучли муаллимларини чақириб, болаларни ўқитган инсондир. Менинг ҳам икки фарзандим унинг мактабида бепул таҳсил олган.

У шунингдек, бу мактабларни битирганлар учун махсус Еттитепа олигоҳини ҳам ишга туширган. У турк миллатини севадиган, унинг келажаги учун ўз ҳаловатидан воз кечадиган бир инсондир.

Мен Ўзбекистондан қувғинга учраб Туркияга келганимда, у инсон “Тўғри йўл” партиясининг депутати эди ва мени қучоқ очиб кутиб олганди. Икки йил унинг уйида яшаганман ва бир тийин ҳам пул олмаган. Мен каби унинг марҳаматидан насиб олганлар орасида бир қанча ўзбеклар билан бирга озарбайжон, туркман, қозоқ, қирғиз, гагаузлар ва туркнинг бошқа бўйларидан бўлган инсонлар бор эди.

Унинг турк дунёси учун қилган энг катта ишларидан бири у туркий жумҳуриятлардан камбағал, аммо истеъдодли болаларни Туркияга олиб келиб, бепул ўқитди ва уларни дунёга танитди. Бугун ана шундай болалар орасидан чиққан турли соҳа олимларини турли мамлакатлардан топиш мумкин.

Туркия ҳукумати сиёсий ўч олиш баҳонасида шундай инсонларни ёмонотлиқ қилаётгани кўпга бормаса керак. Бадриддин Даланнинг турк халқига қанча хизмат қилганини ким ким, ундан кейин Истанбул ҳокими бўлган ва ўзи ҳам ноҳақлик туфайли қамоқда ўтириб чиққан Ражаб Таййиб Эрдўған яхши билади. Турк матбуотининг ёзишича, Бадриддин Даланнинг қамоққа олинишига шахсан Бош вазирнинг ўзи фатво берган.

Албатта, бирор жиноят қилган одам қонун олдида жавоб бериши керак. Лекин Бадриддин Далан жинот қилган эмас. Миллиятчилик мафкурасини ёйишда айблаб, унинг номини давлат тўнтариши қилишга уринганлар рўйхатига киритишгани очиқ айтилмоқда. Бу эса худди Ўзбекистондаги ҳолатга ўхшаб кетмоқда…

Нима бўлганда ҳам бошимга оғир кунлар тушганда мени қўллаган бир миллиятчи, турончи турк қардошимнинг бошига ҳам шундай кунлар тушгани мени изтиробга солди. Илоҳим, унинг бошидаги қора булутлар тезроқ тарқаб, у яна ёруғ кунларга йўлдош бўлсин!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: