Муносабат

mirziyoevАдашганим рост бўлсин!

Ҳали ҳужжатлар Каримов имзоси билан чиқаётган кунларда “Озодлик”даги суҳбатимда ва сўнгра Би-би-си даги баҳсда президентликка Шавкат Мирзиёевнинг келишини ва ундан сиёсий ислоҳотлар кутмаслигимни айтгандим. Чунки Ўзбекистон бирдан қилинадиган сиёсий ислоҳотларни кўтара олмаслигидан хавотирда эдим. Мирзиёев даставвал фақат иқтисодий ислоҳотлар қилишини тахмин этгандим. Лекин бироз адашган кўринаман. Адашганим рост бўлсин!

У сиёсий ислоҳотлар борасида ҳам кичик бўлсада қадамлар ташламоқда. Жумладан, Коррупсияга қарши махсус қонун тақдим этиб, кескин курашамиз, деди. Буни сайловолди “олибқочма”си дейишди. Лекин у тезда бу лойиҳани тақдим этди ва кеча шундай қонун парламентда муҳокамадан ўтди.

Демак, бу шунчаки гапга ўхшамаяти. Агар мамлакатда коррупсияга қарши кескин кураш бошланса, Шавкат Мирзиёевни бу масалада биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлайман!

Жаҳонгир Маматов
13 декабр, 2016 йил

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek and tagged , . Bookmark the permalink.