Мукофот

dadaxonhasanИфтихор

Яқиндагина фаолиятини бошлаган Ўзбекистонликлар конгресси  “Ифтихор” мукофотини таъсис этди. Бу мукофот  кенг миқёсда иззат-ҳурмат қозонган, демократия, озодлик, эркинлик учун курашган, интеллектуал хазинага ўз ҳиссасини қўшган инсонларга берилади.

Бир минг долларлик мукофотнинг биринчи соҳиби шоир, ҳофиз ва бастакор Дадахон Ҳасан бўлди.  Бу йилги мукофот рамзий эди. Ўзбекистон билан алоқа бошланиши рамзи сифатида янги чиққан Айфон(iPhone7+) телефони бошқа ҳадялар билан Дадахон Ҳасанга топширилди.

-Ташкилотимиз ҳеч қаердан грант олмайди, шунга аҳд қилган ва фақат ўз шахсий ҳисобимизга қурилаёгани учун кичик мукофотни ҳам катта деб биласиз. Аслида Сиз ўзбек ижтимоий қўшиқчилигига қўшган беқиёс хизматингиз учун жуда юксак мукофотларга лойиқсиз, ўша кунларни ҳам орзу қиламиз,-деди Ўзбекистонликлар Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов мукофотни топширар экан.

-Мукофотнинг катта-кичиги йўқ. Ваҳоланки бу Ўзбекистон шароитида катта мукофот. Лекин гап эътиборда. Менга катта ҳурмат кўрсатиб, эъзозлаганларингиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман,-деди Дадахон Ҳасан.

Ташкилотимиз келгусида Ифтихор мукофоти лауреатларининг китобларини нашр этишни режалаган.

Зокир Али, Ўзбекистонликлар конгрессининг раис ўринбосари,  Матбуот хизматининг раҳбари.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.