Сайловда “Ўзбекистонликлар конгресси” аъзолари ҳам қатнашдилар

Дадахон Ҳасан: Шавкат Мирзиёвни реформатор деб биламан

saylov
Ўзбекистоннинг янги президентини сайлаш бутун мамлакатда бўлгани каби хориждаги ўзбеклар орасида ҳам катта умидларга боғланди.
Бугунга қадар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси бу қадар кўп сайловчини кўрмаган.
Сайловда жумладан, “Ўзбекистонликлар конгресси” аъзолари ҳам қатнашдилар. Ташкилотнинг фахрий аъзоси ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан, ташкилот фаоллари Зокир Али, Бахтиёр Ҳасан ҳам Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрдилар.
-Эрта тонгдан кечга қадар одамлар оқими тинмади,-дейди оила аъзолари билан келган Бахтиёр Ҳасан.- Ҳаммани хурсандчилик кайфиятида кутиб олишди. Элчихона вакилларининг қўли кўксида, уларга раҳмат айтмасдан кетолмадим. Улар АҚШнинг турли минтақларидан келганларнинг саволларига ҳам, менинг саволларимга ҳам батафсил жавоблар қайтаришди.
-Мен катта умидлар билан Шавкат Мирзиёевни сайладим,-деди ҳофиз Дадахон Ҳасан.- Узоқ йиллардир орзу қилган нарсаларим бир неча кунларда амалга оша бошлади. Халқимизнинг келажаги порлоқ бўлишига ишонмоқдаман. Демократияга кенг йўл берилиши, катта ислоҳотлар қилинишига умидворман. Шавкат Мирзиёв реформатор сифатида ўзини кўрсатмоқда, шундай бўлиб қолишини жуда истайман. У кучли лидер. У халқ билан бирга бўлади! Қўшиқларим ва шеърларимда орзу қилганларимни бугун ҳаётда кўра бошладим. Унинг командаси реформаторлар командаси бўлади, деб ўйлайман.
Сайлов фавқулодда қизғин ўтди. 
Суратда: “Ўзбекистонликлар конгресси” аъзолари, сайловга келган ака-ука Чориевлар ва бошқа меҳмонлар.
“Ўзбекистонликлар конгресси” Матбуот хизмати.
%d bloggers like this: