Бугун “Ўзбекистонликлар конгресси” расман иш бошлади

sdu_logo.jpgАҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” нодавлат ташкилоти расмий рўйхатдан ўтди. Ташкилот муассисларидан бири, журналист Жаҳонгир Маматовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар қилишича, мазкур уюшма “асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият кўрсатади”.

Жаҳонгир Маматовга кўра, “Ўзбекистонликлар конгресси”, шунингдек, хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади. Турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради”. Continue reading