Билдириш

 Янги ташкилот: Ўзбекистонликлар конгресси

Фаолияти тўхтатилгаsdu_logoн Демократик Ўзбекистон Конгресси АҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” номи била қайта рўйхатдан ўтди. Ташкилот асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш,  чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам  фаолият кўрсатади. Жумладан,  хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади, турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради.

“Ўзбекистонликлар конгресси” сиёсий партия ёки ҳаракат эмас, унга хорижда ёки мамлакат ичида яшаётган шахслар аъзо бўлишлари мумкин.

Мазкур ташкилот ҳеч қаердан грант олмайди ва ноҳукумат, мустақил ташкилот сифатида шахсий хайриялар ҳисобига ишлайди. Келгусида шахсий хайриялар ҳисобидан ташкилотнинг ўзи турли грантлар беришни йўлга қўяди.

Turonzamin.org (uzbekcongress.wordpress.com) сайти 2016 йилнинг 28 ноябридан бошлаб мазкур ташкилотнинг расмий нашридир ва ташкилот шундан кейинги нашрлар учунгина масъул ҳисобланади. Ташкилотнинг адреси, телефонлари, алоқа манзиллари мазкур сайтда қўйилади.

“Ўзбекистонликлар конгресси”нинг раҳбари Жаҳонгир Муҳаммад

Раис ўринбосари Зокир Али

%d bloggers like this: