Бугуннинг гапи

savollarМуҳаммад Солиҳга имкон
Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад Солиҳни Туркиядан чиқариб юбориш талабига бевосита унинг ўзи, кейинги пайтлардаги баёнотлари сабабчидир. Биз МСнинг бу одими хатолиги ва ҳукуматни чўчитиши мумкинлиги ҳақида бот-бот огоҳлантирдик. Аммо у этагини йиғиб олиш ўрнига бизга қарши ҳақоратлар ёғдирди.
Мана унга ўз манфаати ёки халқ манфаати устунми, буни амалда кўрсатиш имкони пайдо бўлди.
Бу имкон унинг халқ, миллат, келажаги, яхши яшаши ҳақидаги гаплари заррача ростлигини исботлашига заминдир.
Ўзбекистон Туркияга виза очиши, икки томонлама муносабатлар, алоқалар яхшиланиши учун унинг Туркияда қолишини истамаяти. Агар МС ўзбек халқига яхшиликни раво кўрса, у ўзига сиёсий бошпана берган “асл ватани”га қайтиб кетади. Бу унинг халққа катта хизмати бўлади.
Бу сафар ҳам кераксиз баёнотлари билан 1994 йилда минглаб талабларнинг Туркиядан чиқарилиши каби офатларга сабаб бўлиб қолмаслиги керак.


Унинг кейинги вақтдаги кескин баёнотлари Ўзбекистонда ҳақли талаб уйғотмоқда. Ҳатто биз хорижда туриб ташвишландик. Ўзбекистон ҳукумати биздан ҳам кўпроқ ташвишланади, деб айтган эдик. Мана айтганимизнинг исботи.
У ҳақиқатдан ҳам қонли жиҳодчиликни тарғиб қилмаётган ва бу борада аҳмоқона одим отишни ўйламаётган бўлса, Туркия ҳукуматининг талабини кутмасдан, уларни қийин вазиятга солмасдан дарҳол, керак бўлса бугуноқ Норвегияга қайтади. Шунда унинг халқ манфаатларини ўз манфаатидан устун қўйишига ишонаман.

Жаҳонгир Муҳаммад.

%d bloggers like this: