Самандар Қўқонов 23 йилу 5 ойдан сўнг озодликка чиқди

samandarquqonov

Байрам устига байрам
Америкада бугун Шукрон байрами.Энг гўзал ва аҳамиятли байрам. Қарангки, байрамга байрам қўшилди. Қадрдон дўстимиз Самандар Қўқоновнинг озод этилиши бизни бениҳоя шод этди. Шукр! Гарчи у кишининг яқин кунларда озод этилишини кутаётган ва умид қилаётган бўлсакда, барибир бугун байрам устига чин байрам бўлди.

Янги лидер Шавкат Мирзиёев сўзимизни ерда қолдирмади. Қадрдон дўстимиз, сафдошимиз Самандар Қўқоновга қўшиб берилган ҳукмни бекор қилдириб, уни озодликка чиқартирди. Ана шу қўшиб берилган ҳукм “Мирзиёев – лидер” деганимиз учун бизнинг ҳам жазоимиз эканлигини айтиб, бақирганлар бўлди. Сабр қилдик.  Мужда бугун етиб келди. Қуйида Самaндар Қўқонов ҳақида бундан 20 йил олдин ёзилган очеркни ўқишингиз мумкин. Continue reading

Бугуннинг гапи

savollarМуҳаммад Солиҳга имкон
Шавкат Мирзиёевнинг Муҳаммад Солиҳни Туркиядан чиқариб юбориш талабига бевосита унинг ўзи, кейинги пайтлардаги баёнотлари сабабчидир. Биз МСнинг бу одими хатолиги ва ҳукуматни чўчитиши мумкинлиги ҳақида бот-бот огоҳлантирдик. Аммо у этагини йиғиб олиш ўрнига бизга қарши ҳақоратлар ёғдирди.
Мана унга ўз манфаати ёки халқ манфаати устунми, буни амалда кўрсатиш имкони пайдо бўлди.
Бу имкон унинг халқ, миллат, келажаги, яхши яшаши ҳақидаги гаплари заррача ростлигини исботлашига заминдир.
Ўзбекистон Туркияга виза очиши, икки томонлама муносабатлар, алоқалар яхшиланиши учун унинг Туркияда қолишини истамаяти. Агар МС ўзбек халқига яхшиликни раво кўрса, у ўзига сиёсий бошпана берган “асл ватани”га қайтиб кетади. Бу унинг халққа катта хизмати бўлади.
Бу сафар ҳам кераксиз баёнотлари билан 1994 йилда минглаб талабларнинг Туркиядан чиқарилиши каби офатларга сабаб бўлиб қолмаслиги керак.

Continue reading