Азиз қардошларимиз, бизни кечиринг!
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 3-қўмитасида Қиримдаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини қораловчи ва Қиримга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюцияга қарши овоз берди.
Бу кечириб бўлмас тарихий хатодир. Россия ҳар қанча аждаҳо бўлганда ҳам Ўзбекистон бу масалада йўқ дейиши керак. Ташқи Ишлар вазири A.Комилов эса дарҳол ишдан ҳайдалиши, қардошларимиз-қирим туркларидан кечирим сўралиши лозим. Мазкур масала умумий Ассамблеяга олиб чиқилганда, Ўзбекистон уни қўллаши ва жасур қадам қўйиши фавқулодда муҳимдир.
Азиз қирим турклари, қардошларимиз, бизни кечиринг!
Жаҳонгир Муҳаммад
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM |