“Сиам” эгизаклари”

babur_malikovthumbnail2. КАРИМОВ-КЕТ! МАДАМИНОВ –КЕТ!

-Бобур ака, агар Мадаминов “ойдан тушмаган” бўлса, 1994 йилда нега уни қўлладингиз ва ҳатто унинг таклифи билан Истанбулга бордингиз? Ёдингизда бўлса, биргаликда таҳририятларга ҳам борган эдик…

-Ҳа, мен борганман. Туркияда жуда кўп мулозимлар билан учрашганман ва уни қўллашларини сўраганман. Мен бу билан унинг шахсини эмас, балки ўзбек мухолифатни қўллашларини сўрагандим. Унинг бу қадар ўз шахсини ўйлайдиган, худбин эканлигини қаёқдан билай? У Каримов билан дўстлашиб, (бу ҳақда кейинроқ муҳим маълумотларни келтираман), Каримовнинг ўйинларига кириб, хатолар қилди, боши деворга урилиб, кўзи очилди, деб ўйлаган эдим. Кейин АҚШга келганида ҳам унга ҳамроҳлик қилганман. Мақсад, ҳаммамиз бир бўлайлик, деган фикр эди. У бу ерга келганда ҳам асосий диққатни Абдураҳим билан жанжалга сарфлаган. Қачон келмасин, албатта жанжал қилиб кетади. Абдураҳим очиқ жанжал қилса, Мадаминов усталик билан уюштиради. Кейин билиб қолиб, ёқангни ушлаб юрасан. Чунки у маҳоратли сиёсатчи эмас. Жуда ҳам содда ва ўзини мақтаган одамнинг қулига айланиб қолади. Бу эса сиёсатчи учун назардан қолиш демакдир. Шу ўринда мен унга лақма-ўжар сиёсатчи деган баҳо берган бўлардим. Бир томондан очиқдан очиқ лақмалигини кўрсатади, иккинчи томондан ўжарлик қилиб ана шу лақмалигини ҳимоя қилади. Continue reading

“Сиам” эгизаклари”

siam“Сиам” эгизаклари”

Китобдан боблар

1. НЕГА БУГУН?

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: Бобур ака, кейинги кунларда баъзилар менга Салай Мадаминов(Муҳаммад Солиҳ) ҳақидаги фактларни шунча йил нега яшириб келгансан, деб асоссиз иддао қила бошладилар. Хабарингиз бор, мен бу фактларни бугун ўртага олиб чиққаним йўқ ва доим бу ҳақда гапириб келмоқдаман. Бу эса, шундай иддао қилаётганларнинг ё мухолифат тарихини билмасликларини ёки Мадаминовнинг қилмишларини хаспўшлашга уринишларини кўрсатади.

Лекин гапнинг ўғил боласини айтганда, кейинги йилларда у ҳақда гапиришни озайтирган эдим. Бунинг сабабини эса сиз биласиз. Ким бўлишидан қатъий назар агар Каримов режимига қарши бўлса, у ҳақда гапиришни тўхтатайлик ва ҳаммамиз бирлашиб, бир мушт бўлиб, зарбани диктатура режимига қаратайлик, деган орзуимиз бор эди. Аммо бизнинг ана шу холис ниятимиздан Мадаминов худди 15 йил давомида бўлгани каби яна бир марта фойдаланиб қолишга уринди.

Continue reading