“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

samandarquqonov“Сиёсий маҳбуслар Мирзиëевнинг имижига доғ бўлиб тушади”

Сарлавҳага чиқарилган гапни, OzodNazar меҳмони, АҚШда яшовчи таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад “қамоқда чириш” ваъда этилган Самандар Қўқоновнинг ҳамон қамоқда қолаëтганига муносабат билдираркан, айтди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад пойтахт Тошкентда доимий пропискага ўтиш жараëнинг бироз енгиллатилгани¸ хусусан¸ чет элликларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиб¸ доимий пропискага киришларига изн берилганини мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этиш йўлидаги Мирзиëев ҳукуматининг навбатдаги қадами сифатида баҳолади. Continue reading