Б А Ё Н О Т

                      ҒАЙРИҚОНУНИЙ ТИНТУВЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛСИН!
tughyonХориждаги Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан қўлланилаётган босимлар юзасидан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг 

Б А Ё Н О Т И

Ҳозирда Норвегияда сиёсий муҳожирликда яшаётган журналист, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг “Tug’yon” интернет-радиоси муҳаррири Улуғбек Бакиров Андижондаги яқинларидан ташвишли хабар олди.
2016 йилнинг 9 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон вақти билан эрталаб соат 9-9.30 ларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбобоев шаҳри “Намуна” МФЙда яшайдиган Улуғбек Бакировнинг онаси уйига “Damas” русумли автомашинада 5 нафар бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ходимлари бостириб келишиб, тинтув ўтказишган. Маълум бўлишича, улар: “Намуна” МФЙ участка милиция нозири, Жалақудуқ туман прокуратураси терговчиси, Тошкентдан келган Комиссиянинг икки вакили ҳамда маскали “Калашников” автомати билан қуролланган махсус хизмат ходимии бўлган (Улар ўзларини исм-шарифлари билан таништирмаган). Continue reading