“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

JM_2016AvgustГулнора, Пахта, Туркистон ва Мирзиёев…?

OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Суҳбатни журналист Замира Шукур олиб борди.

http://www.ozodlik.org/ OzodNazar

4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид экани иддао қилинган мактуб кенг тарқади. Мактубда онасидан узр сўраб¸ бошқа бу аҳволда яшай олмаслигига ишорат қилган муаллиф¸ айни пайтда¸ Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ҳокимиятини эгаллаган шахсларга ҳам муносабат билдириб ўтади.

Асл муаллифи ким эканини аниқлаш имконсиз бўлган бу мактуб¸ 2013 йилга қадар Ислом Каримовнинг “вориси”¸ “ўзбек маликаси” деб кўрилган Гулнора Каримова тақдирига нисбатан жамоатчилик қизиқишининг ҳамон баланд қолаëтганини намойиш этди. Continue reading