Шиорлар шаҳристони

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

“Озодлик” радиосида Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат

Суҳбатни Абдулла Искандар олиб борган

27 йиллик даврда Каримовдан бошқа Президентни кўрмаган бутун-бошли авлод етишиб чиқди. Бу авлод Каримов шиорлари, нутқ ва китоблари таъсири остида улғайди. Каримов оламдан ўтиб тарихга айланар экан¸ унинг гапи ва амали ўртасидаги тафовутни таҳлил қиламиз.

“Ўзбекистонда тинчлик” ëки Каримов даврида улғайган омма сленгида “За то тинчлик” деган шиор мамлакатдаги ҳар қандай муаммо ëки ҳақсизликни оқлаш учун самарали ишлатилмоқда¸ дейди ўз даврида бир муддат Каримов билан ишлаган собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад.

Суҳбатдошга кўра каттароқ ёшдагилар СССР парчаланган ва мустақиллик эълон қилинган алғов-далғов замон, Каримов ҳокимиятга келган илк кунларни яхши эслашади.

– Бу авлод Каримовнинг ҳокимиятда қолиш учун берган аниқ ваъдалари, жумладан, 1991 йилда бош бармоғини кўтариб “августгача чиданглар, барака топкурлар, августда ҳаммаси “во” бўлади” ва 1992 йил январида, Тошкентдаги талабалар қўзғолонидан кейин айтган “мен Президент эканман, ноннинг нархи ошмайди!” деган сўзларини яхши эслайди. Амалда бу шиор талабалар шаҳарчасидаги эркин ëшларни тарқатиб юбориш учун ишлатилди¸ дейди суҳбатдош. Continue reading