Улуғбек Бакиров

JM_2016Avgust1 СЕНТЯБР – АЗИЗ УСТОЗИМИЗ ЖАҲОНГИР МУҲАММАД ТУҒИЛГАН КУН!

Халқимизнинг забардаст фарзанди, давлат ва сиёсат арбоби, тилшунос олим, атоқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, қадрли устоз адибимиз Жаҳонгир Муҳаммад бугун АҚШда ўзларининг таваллуд айёмларини қарши олмоқдалар.

Шу муборак айём муносабати билан Устозимизни чин дилдан табриклаймиз!

Ҳурматли Жаҳонгир ака!

Сиз бутун умрингиз давомида адолат ва ҳуррият учун маҳкам бел боғлаб курашиб келмоқдасиз. Сизнинг босиб ўтган ва ўтаётган шонли умр йўлингиз ҳамиша биз ёшларга улкан ибрат мактабидир.

Йиллар давомида қалбингиз қўри билан битган бебаҳо асарларингиз нафақат ҳозирги авлод учун балки келажак авлод учун ҳам асрлар давомида хизмат қилажагига имонимиз комил! Continue reading