65 ЁШИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

mannopovТаниқли олим, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, демократик мухолифат номоёндаси ва публицист Абдуфаттоҳ Маннопов 65 – ёшда

“…Бирлигимизнинг телранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.
Бирлаш эй Халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи!
Қўзғал Халқим, етар шунча жабру жафолар!
Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик, ҳақорат барчаси ёнсин.
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддин кўтарсин.
Яйраб, яшна ўз ватанинг гул боғларида!” (Абдулҳамид Чўлпон).

Таниқли олим, инсон ҳуқуқлари химоячиси, демократик мухолифат номоёндаси ва публицист Абдуфаттоҳ Манноповнинг 27 – июль 2016 йил, 65 – ёшга тўлиши муносабати билан табриклаб, унга юракдан самимий, равшан тилаклар – саломалик, бахт, бардамлик, узоқ умир, Ўзбекистоннинг озод, демократик бўлганини кўришларини изҳор этган мухлислар, устозга қатор саволлар билан ҳам мурожаат этишган.

Шу саволларга жавобларининг бир қисмини – Ўзбекистон, Туркистон, Жаҳон ривожи, борган сари мураккаблашаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, технологик жабҳалар, инсон, ижтимоий синфлар, гуруҳлар, миллатлар ҳаётининг муаммоларини ХХI – аср руҳи, илғор илм ва турли – туманлик (плюрализм) ёндошуви, тафаккурни уйғотиш намунаси сифатида, ҳурматли ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Савол: Сиз 1997 йил компьютор, шахмат бўйича жаҳон чемпионини ютганига ва жорий 2016 йил эса шахматдан ҳам мураккаб гў (го) – қадимий осиёликлар ўйини мусобақасида, шу ўйин бўйича машҳур гроссмейстерни яна компьюторнинг ютишига қандай қарайсиз?

Жавоб: Бу компьюторнинг улкан ақл соҳибларини ютишларига тарихий воқеа деб қарайман. Ҳақиқатда 1997 йил Deep Blue номли компьютор, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни ютганида кўп программистлар, технологлар, шахматчилар, инженерлар шахматдан ҳам мураккаброқ – Осиёда, айниқса Япония, Хитой, Кореяда кўп тарқалган, гў (го) – қадимий Хитой ўйини бор, унда компьютор инсонни юта олмайди деб, ўзларини бир – оз юпатган эдилар. Лекин шу 2016 йил, 15 март куни эса шахматдан ҳам мураккаброқ, гў (го) – қадимий ўйин мусобақасида, шу ўйин бўйича машҳур гроссмейстер Ли Седолни AlphaGo номли компьютор ютди. Ли Седоль билан компьютор программаси эмас, балки сонли сунъий интеллект беллашди ва 4 у 1 хисоби билан ғолиб келди. Кузатувчиларнинг AlphaGo компьюторини битта партиядаги мағлубияти, у тарафдан маҳсус қилинди деб, бу ҳақида гувоҳлик беришлари ҳам алоҳида эътиборга молик. Бу эса гроссмейстер Ли Седолни AlphaGo компьютори – сунъий интеллект олдидаги ожизлигини янада чуқурроқ кўрсатувчи жиҳатдир. Ақлли (интеллектуал) машина – компьюторни яратган инсон, энди унга ақл ва ақлий ўта тезкор ечимларни амалга ошириш бўйича ғолиб бўлиши, умумбашарий аҳамиятга молик ва бу инсоният ҳаётида кўпчилик ҳали англаб етмаган сифат ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Ўз мағлубиятидан сўнг Ли Седоль, матбуот хизмати орқали, қуйдагини айтди: “Мен ғалаба қозона олмадим, лекин менинг мағлуб бўлишимни инсониятнинг мағлубияти деб хисобламайман”. Бу баёнот гроссмейстернинг шахсий фикри. Deep Blue ва AlphaGo компьюторларини яратган инсонлар, компанияларга тасаннолар айтиб, энди бу икки компьюторнинг ғалабаси ортида, сунъий ақл, интеллект имкониятлари инсон даражасига етганини эмас, балки ундан ошиб кетганини кўриш мумкин. Баъзи мутаҳассислар бунга биотехнология, нанотехнология соҳаларидаги технологик инқилобий ўзгаришларни қўшиб, яқин келажакда трансгуманизм даври бошланади деб башорат қилмоқдалар.

Трансгуманизм – технологик инқилобий ютиқлар, сунъий интеллект етишган марралардан инсоннинг жисмоний ва руҳий имкониятларини юқорилаш учун, унинг қариш ва ўлиш жараёнларини секинлаштириш учун фойдаланиш мажмуасидир. Бу ғояларни кенг тарғиботчиларидан бири Рэймонд Курцвейл, трансгуманизм яқин келажакда амалга ошиши ҳақида гапирган. Аммо бу технологик инқилобнинг натижаларини ижобий талқинига зид, пессимистик нуқтаи назарлар ҳам бор. 2014 йил BBC радиосида Стивен Хокинг қуйидаги фожиавий, қўрқинчли башоратни айтган: “Тўла қонли сунъий интеллектнинг яратилиши инсон ирқининг тугашини бошланиши ҳам бўлиши мумкин”. “Биз сунъий интеллектга жуда иҳтиёткорлик муносабатида бўлишимиз керак. Имконият бўйича у ядровий қуролдан ҳам хавфлироқдир”, – деди бир йил ўтиб, 2015 йилда Илон Маск ва очиқ, ҳамда инсонга дўстона муносабатдаги сунъий интеллект яратиш учун маҳсус “OpenAI – Open Artificia Intelligence” компаниясини тузди. Унинг фикрича, “акс ҳолда инсонлар сунъий интеллектларнинг уй мушуги ҳолатига тушишлари мумкин”. Баъзи фантастларнинг ақлли машиналар ҳукумронликка келиши ва инсоният уларга “тобе”, “қарам” бўлиб қолиши ҳақида ёзганлари, баъзи футурологларнинг ҳам шунга ўхшаш башоратлари реалликка айланишининг “мумкинлиги” секин аста ва сезилмас таъсир жараёни сифатида ҳаётга сингади деган фикрларини унитишга ҳаққимиз йўқ. (Алексей Ёжиков. Го-сингулярность. Почему победа AlphaGo над Ли Седолем важнее победы Deep Blue над Гарри Каспаровым, и как это повлияет на обычных людей: http://bit.ly/go-singularity; Тим Джонс. Программирование искусственного интеллекта в приложениях. М.: ДМК Пресс, 2006; С. Рассел, П. Норвиг. Искусственный интеллект. Современный подход. М.: Вильямс, 2007). Лекин трансгуманизм ёки сунъий интеллектларга “қарам” бўлиш қарашларининг қайси бири тўғри ва қайси бири нотўғрилигини вақт кўсатади.

Савол: Моддийликни яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик ўртасида фарқни босиб кетиш ҳоллари, ҳатто тенденциялари кўпайганининг тарихий илдизлари борми, буларни қандай тушиниш мумкин?

Жавоб: Бу фалсафий саволга турли нуқта назардан жавоб бериш мумкин. Жавоб – энг умумий йўналишда диний ёки илмий берилади. Лекин саволдаги муаммони диний ёки илмий инъикос этиш, ўз ичида турли – туманликни мужассамлаштиради. Чунки илмийлик ҳам, динийлик ҳам, бир хил ёки бир кўринишда, бир назарияда баён бўлмайди. Буддизм, иудаизм, насронийлик, ислом, зардуштийлик, хиндуизм, сентоиз каби динларни эслаш ушбу иддаонинг исботидир. Илмий ёндошув ҳам плюрал, турли – тумандир. Ибтидоий жамоалар тарихи, этнография, антропологиядан маълум, инсоннинг инсон бўлиши, меҳнат қуролларидан (тош, ёғоч, улардан тиғлар ясаб) фойдаланиб, ўша давр яшаши учун қулай шароитни ярата олганлигида, ўзи ва секин аста шакиллана бошлаган оилалар учун “элементар яшаш муҳитини” ярата олгач, асосий моддий эҳтиёжларини қондира олишида бўлганидир. Антик даврдаги қулдорлик муносабатлари эса, аҳолининг бир қисми – мулкдорлар (қулдорлар, шаҳар хунармандлари, амалдорлар, зиёлилар, ҳарбийларни) синфини моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлади. Ва ибтидоий жамоа тузимига нисбатан мислсиз тараққиётни юзага келтирди. “Стоиклар таълимоти Сократдан бошланади. Унинг қийинчиликлар олдидаги шижоати ва ўлими, унинг ҳаётни моддий лаззатларига нисбатан бефарқлиги стоикларни илҳомлантирган. Уларнинг ўзларини шижоати ва мустақиллиги “стоик” сўзига, унинг хозирги давр маъносини берган”. (Бертран Рассел. Мудрость Запада. Историческое исследование западной философии в связи с общественными и политическими обстоятельствами. М.: Республика, 1970, с. 173) Сократ яхшилик, олижаноблик, аҳлоқийлик билимлиликда дейди. Ҳамда яхшилик, олижаноблик, аҳлоқийликнинг намоён бўлишидаги ўзига хос нисбийликларни ҳам очиқлайди. Сократни, Мелет, у ёшларни даҳрийлик (атеизм) тарафига бошлашда, расмий қораловчи эса, уни янги ўз худоларини яратишда айблаб, унга маҳкама ўлим жазосини белгилайди. Шунда Сократ, батафсил айбсиз эканлигини тушинтиришга урингани бефойда бўлганини билиб, маҳкамани адолатсизлиги устидан киноя рамзи сифатида, ўз қилмиши учун жимиттон жарима – 30 мин тўлаши мумкинлигини айтади, яъни рамзий моддият орқали адолатни, ҳақиқатни “тиклашни маҳкамадан” сўрайди.

Бу чуқур маънога эга. (Бертран Рассел. Там же. с. 93– 94) Платон, Аристотель, Диоген, Сенека, Антисфен, Эпикур, Демокрит, Аврелий, Цицерон, Софокл, Еврипид, Плотин, Аристофан каби мутафаккирлар ҳам яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик ўртасидаги муносабат, моддийликнинг ушбу муносабатга таъсири ҳаққидаги антик дунё фикр хазинасига ўз хиссаларини қўшганлар. Ўрта асрга, феодал муносабатларга ўтиш Ғарбда ва Шарқда давлатлар, динлар, илоҳиёт таълимотлари (догматика), илмлар мажмуасининг мураккаб кўриниши, моддийликнинг яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик талқинида номоён этди. Себастьян Кастеллонинг чидамкорлик (толерантность – toleration) манифестида “Инсонни ёқиш – таълимотни муҳофаза қилиш эмас, йўқ, бу инсонни – ўлдириш, – деб (Локк, Юм, Вольтер ва бошқа кўп мутафаккирлардан анча илгари ва кучлироқ), ўзгача ҳур фикрлашнинг ҳуқуқини баён этди ва ўз қарашлари учун жонини ҳам фидо қилишга қодир эканини кўрсатди”. (Стефан Цвейг. Совесть против насилия, Кастелло против Кальвина. М.: Мысль, 1986, с.49) Оламни пантеистик илғаган Абу Носир Ал-Фаробий, Абу Али ибн Сино, деистик талқинлаган Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Али Қўшчи каби улкан мутафаккирлар, олимлар меросида инсонни баркамолликка интилиши, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик фарқини билиши ва унга риоя этиш талаби асосида моддият ўрни белгиланади. (Музаффар Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. Тошкент: Ўзбекистон, 1971) Янги даврга – буржуа жамиятига ўтиш Ғарбий Европадаги, Англия, Голандия, Франция, Испания, Италия, Партугалия каби мамлакатлар ички (учинчи “табақани” – синфни шакилланиши) ва ташқи сабаблар (мустамлака ўлкаларга эгалик) заминида ривожланди. 4 – июль 1776 йил Америка Қўшма Штатларини Англиядан мустақил бўлиши ва бу янги давлатда, жамиятда протестант ақидалари билан бирга, секуляр ғояларни, аҳлоқийликни диалектик тарзда ҳаётийлиги, ҳамда америкаликларни турли – туман гражданлик бирлашмаларига уюшиши асосида моддийликнинг яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик мезонига таъсири ҳаётга тадбиҳ бўлди. Хусусий мулкчилик, индивидуализм, қонун устиворлиги, сиёсий, иқтисодий, маданий плюрализм, гражданлик бирлашмаларидаги бир – бирига ёрдам каби жамиятнинг муҳим жабҳалари, ҳамда АҚШнинг хукумат (Президент), қонун чиқарувчилари (Конгресс ва Сенат), Маҳкама (Суд) тизими заминида америкаликларнинг демократик яшаш тарзи реаллашди. Эслатилган америкаликларнинг демократик ҳаёт жабҳалари АҚШ Мустақиллик Декларацияси (1776) ва АҚШ Конституциясига (1787) таянишади. “Ҳеч ким менчалик, давлатнинг федерал тузилмасини ҳамма ижобий тарафларини юқори даражада баҳолашга қодир эмас”. (Алексис де Токвиль. Демократия в Америке. Том 1 – 2, М., 2000, с.142) Йиллар ўтиши билан АҚШнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий тизими янада мукаммаллашди, янада тараққий этди. Хозир унинг дунё йўлбошиси ва энг қудратли, энг бой мамлакатга айлангани, ўтган аср йигирманчи йилларининг сўнгида бошланган Улуғ Инқирозни (Депрессияни) енгиши ва ўттизинчи йиллар охирида бошланган, энг қонли, энг даҳшатли Иккинчинчи Жаҳон Уришида, антигитлек иттифоқчилари билан бирга ғолиб чиқиши бўлди. Бу даврда президент Франклин Рузвельт турли синфлар, ижтимоий табақалар, ирқлар, халқлар ўртасида ўзаро ёрдам, тинчлик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрната олди. У моддият муаммоларини ҳал этмасдан, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик фарқини том маънода қабул қилиш мумкин эмаслигини тушинган, беиш, кам таъминланган инсонларни муаммосини юраги ила қабул қилувчи ва уларга тизимли ёрдам кўрсатишни қонунлаштирган ва амалга оширган улуғ тарихий шахс эди. (Абдуфаттах Маннапов. Великий Президент. О некоторых штрихах исторической роли Франклина Рузвельта. (https://turonzamin.org/2016/07/03/af-5/#more-24359) Ушбу сатрларнинг муаллифи, бир мўйсафит сифатида ёшлигини эслаб, Америка Қўшма Штатларига, Ғарбга қизиқиши оиламизда ва мактабда шаклланганлигини ёдлайди. ТошДУнинг фалсафа бўлмининг 1 – курсида талаба эдим, узоқ йиллар АҚШда совет савдо ваколатхонасининг раҳбари бўлган Н. Н. Смеляковни “Деловая Америка (записки инженера)” (Изд. 2-е, доп. М.: Политиздат, 1969; http://www.litmir.info/br/?b=248564&p=1) китоби чоп этилганини, Тошкентнинг Горький боғида ҳар дам олиш кунлари йиғилувчи букинист, нумизматлардан эшитдим. Ўзим ҳам шуларнинг бири эдим. Душанба куни эса Навоий кутибхонасида, шу китобни топишга уриндим, аммо ҳамма экземплярлар ўқивчилар қўлида эди. Хатто кутибхонанинг ўқиш (читальный) хонасида ушбу китобни ўқиш учун икки хавфталик навбат борлигини билиб, ўша жойда ишловчи, ўз вақтида Москвадаги Кутибхоначилик Институтини битказган холамни ёнларига бордим ва шу китобни сўрадим. Холам ўзларини номларига кутибхонанинг ўқишхонасидан, менга ҳар куни кеч 10дан, эрталаб 7.55гачан беришларини ўқишхона раҳбари ва қоровул билан келишиб, менга китобни ўқиш имконини яратдилар. Ўша пайт биз Ленинград кўчасида жойлашган бинода ўқир эдик, бу мени кечаси олиб, айниқса эрталаб китобни қайтаришимга қулай эди. Навоий кутибхонаси эса академик Ҳ. Сулаймонова кўчасида жойлашган эди. ТошДУ ва Навоий кутибхонаси ҳали ўзининг янги биносига кўчмаган эдилар. Бир қанча муддатдан сўнг эса, “Известия” газетасининг АҚШ бўйича ходими Игорь Кондрошевни “Американские перекрестки” китоби чоп этилди ва уни ҳам қизиқиб ўқиб чиқдим. Н. Н. Смеляков ва И. Кондрошев АҚШдаги турли – туман ҳаёт кўринишларини танқид қилишган, аммо на фақат менда, балки бир – қанча шу китобларни ўқиганларда, Америка ҳақида фақат ижобий фикр туғилгани ёдимда. Шу йиллар “АҚШда маълумот олиш” кўргазмаси Тошкентда Пахтакор стадиони павильонларидан бирида ўтказилиши ҳам ўзбеклар, ўзбекистонликлар учун қизиқарли воқеа бўлган. Бу менинг жуда ёш бўлишимга қарамай, бошқа инсонлар каби китоблар, кўргазма таъсири АҚШнинг ўз тараққиётида, СССРдан анча илгарилаб кетгани ва моддият муаммоларини ҳал қилишгина, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик фарқини тушинишга ва улар ўрнини алмаштиришга йўл қўймайслиги ҳақида фикрлашга маълум даражада ўргатган. Хозирги пайтни олсак, АҚШда 43 миллион киши озиқ – овқат кўмагидан (food stamp) фойдаланишади. Бир – неча миллион фуқаролар жамоат уйларида (қариялар, ногиронлар, кам даромад олувчилар), рамзий, озгина пул тўлаб яшашади. Тасодифан уйсиз қолганлар учун, деярли ҳар бир шаҳарда вақтинчалик яшаш учун марказлар бор. Ҳамма штатларда ишсизларга вақтинча ёрдам чеклари берилади. (Роберт Даль. Демократия и ее критики. М.: Росполит энциклопедия, 2003; Фрэнсис Фукуяма. Великий Разрыв, М.:АСТ, 2003; Збигнев Бжезинский. Выбор: мировое господство или глобальное лидерство. М.: Международные отношения, 2005; Патрик Дж. Бьюкенен. Смерть Запада. Чем вымирание населения и усиление иммиграции уражают нашей стране и цивилизации. М.: АCT, 2003) АҚШ, Канада, Буюкбритания, ЕИ, Япония, Жанубий Корея каби тараққий этган, демократия, озодлик, қонун устиворлиги жорий қилинган ўлкалардаги шароит, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик ўртасида фарқни моддийлик босиб кетишига эмас, аксинча уларнинг фарқини чуқур илғашга, инсонни инсон бўлиб қолишига кенг имконлар яратган. Бунинг мутлақо аксини, 27 йилдан зиёд Ўзбекистонда Каримовнинг мислсиз зулми, беюз қонунбузарлиги, эл бойликларини тинимсиз талашига таянган – “бетакрор ривожланиш моделининг” ўзбек миллатини, ўзбекистонликларни хор – зор этганини, “бир бурда нон учун эмаклашга тайёр” оламонга айлантирганини, ҳақиқатни сўзлаганларни, Конституция ва қонунларга ҳаммани, жумладан президентни ҳам, риоя этишини талаб этган – ойдинларни қийноқларга солинишида, уларни зиндонларда чиритилаётганида ва ўлдирилаётганида кўрилади. (Human Rights Watch:  Узбекистан: тюрьма и пытки для критиков режима. http://www.hrw.org/ru/news/2014/09/25/uzbekistan–tyurma–i–pytki–dlya–kritikov–rezhima)

Савол: Мен ўзбекман, Ўзбекистонданман, лекин “юртбоши эмас, юрткушандасининг” яратган “зўр” шароити оқибатида хорижга, аввал Қирғизистонга, Қозоқистонга, кейин эса Россияга келиб ишлашга мажбур бўлдим. Касбим инженер – қурувчи, рус тилини ҳам яхши биламан, жуда кўп миллат вакиллари – рус, татар, украин, бошқирт, озорбойжон, бурят, уйғур, дунган, қирғиз, қозоқ, тожик, ўзбек ва бошқалар билан 17 йил давомида турли шароитда ишладим. Улар ўртасидаги фарқ рус тили, маълумоти ва мутаҳассислигининг даражасида, пок ёки нопоклигида эканини тушиндим. Лекин калла кесар, бандитлардан ташқари, меҳнаткаш инсонлар ичида, бирон миллат вакилларининг алоҳида устинлиги борлигини илғамадим, кўрмадим. Нега баъзи журналистлар уялмай – нетмай ўзбек миллатининг зеҳнияти – мутелик, қарамлик, қўрқоқлик, итаоткорлик билан тўла деб, унга ёлғон, туҳмат тошларини отишади? Бу кимга, нима учун керак?

Жавоб: Мен ўз умрини сиёсий, ижтимоий, маданий ва фалсафий жараёнларни ўрганишга, таҳлил қилишга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга, Ўзбекистонда демократия, қонун устиворлиги, ҳокимияни Конституция заминида алмашиб туриши, плюрализм – турли назариялар, ёндошувлар, партиялар, эркин бозор муносабатлари, фаровонлик мавжуд бўлишига бағишлаган инсон сифатида, саволдаги ҳолатни биламан ва кузатаман. Зеҳният (менталитет) маълум тарихий шароитда вужудга келган ижтимоий гуруҳ ёки элат, халқ, миллатга мансуб руҳий, ақлий, иродавий, маданий ўзига хосликлар, қадриятлар белгилари ва йўналишлари мажмуасидир. Тарихий ривожланиш шарт – шароити ва ўсиш поғонаси у ёки бу миллатни илғорлигини, ўрта меъёрдалигини ёки қолоқлигини белгилайди. Ўзбекларними ёки бошқа миллатними зеҳнияти (менталитет) паст деб қараш, тўғри ирқчиликка, фашизмга, шовинизмга ёки ксенофобияга олиб боришини билмаганлар билиб қўйсин. Бу қарашлар ғайриилмий, ғайриинсонпавар эканлиги ҳаммага маълум бўлиши керак. Лекин улар хозиргачан маълум салбий мақсадлар йўлида сиёсатчилар, мафкурачилар тарафидан фойдаланилади. Хозирги замон миллатларининг ҳар бирида фаоллар озчиликни ташкил этишади. Америкалик социал психолог Стэнли Милгрэм “Қонуний (легитим) раҳбарларга бузғунчи мутелик” [«Деструктивная повинуемость легитимным авторитетам»] мавзусини тажрибалар асосида, етти мамлакатда – АҚШ, Голландия, Германия, Испания, Италия, Австрия, Ирландияда ўрганди. Унинг раҳбарларга бузғунчи мутелик – бўйсиниши мавзусини илмий ўрганишга қизиқиши, нацистлар Германиясида оддий немецлар қандай қилиб миллионлаб бегуноҳ инсонларни концентрацион лагерларда ўлдирилишида иштирок этганларини сабабини билишни истаганлигидан бошланган. Биринчи тажрибаларни Кеннектикут штатининг Нью-Хэйвен шаҳарчасида ўтказиб, шу ернинг ўзида, қонуний раҳбарларга бузғунчи мутелик – бўйсинишни кўплигини кўрган. Кейин бошқа юртларда ҳам у ўтказган тажрибаларнинг натижалари бир хил бўлиб, оддий кишиларнинг қонуний раҳбарларга бузғунчи (деструктив) мутелиги – бўйсинишни типик эканлиги очиқланди. [Stanley Milgram. Obedience to Authority (1973)] Хозирги замон миллатларининг ҳар бирида мустақил ва фаоллар кишилар озчиликни ташкил этиши эса тарих, социология, антропология, политология, культурология, социал психология фанларидан маълум. Ҳақиқатда, Стэнли Милгрэмнинг кашфиёти социал психология учун муҳим илмий хулосалар ва йўналишларни ўртага чиқарди ва бошқа ижтимоий илмларга маълум таъсир кўрсатди. Социал психологиядаги Стэнли Милгрэмнинг вафотидан кейинги шу йўналишдаги тадқиқотлар, унинг кашфиётини тасдиқлаб, оммада конформизм – шароитга мостлашиш ва қонуний (легитим) раҳбарларга бузғунчи (деструктив) мутелик – бўйсинишни кўплаб, типик равишда намоён бўлишини тасдиқлади. [Thomas Blass. The Man Who Shocked the World: The Life and Legacy of Stanley Milgram (2004)] Ўзбекларга баъзи мустақил журналист, тадқиқотчи, мухолифатчи ниқобини кийган, зулимбоши Каримов МХХнинг айғоқчилари, малайларининг “уялмай – нетмай ўзбек миллатининг зеҳнияти – мутелик, қарамлик, қўрқоқлик, итаоткорлик билан тўла деб, унга ёлғон, туҳмат тошларини отиши”, миллатни камситишнинг бир кўринишидир. Ва бундан Каримов, МХХ ва унинг малайлари манфаатдор. Уларнинг истаги ўзбекларнинг улкан тарихи, улуғ маданий меросини йўққа чиқариш, иродасини, руҳиятини, ўзига бўлган ишончини синдириш, демократияни, қонун устиворлигини тиклашга бўлган интилишини пучлаштириш. Бу Каримовнинг ташаббуси билан МХХ яратган ва амалга ошираётган “ўзбекларни синдириш ва қоралаш маҳфий лойиҳасининг” бир банди. Буни амалга оширишга сидқидилдан хизмат қилаётган, илгари курашчилардан бўлган “олим” синиб, инқилобчилиги ўлган “шоир” билан фақат ўзбекларни ҳақорат қилишда мусобақалашиб, Каримовга, МХХга астойдил хизмат қилишмоқда. “Шуури паст бўлсада, лидерликка доимий ошиқ”, Дадахон Хасан айтгандек, “миллатни ҳам, биродарларини ҳам сотувчи “мунофиқ нарвон” эса “Ёлғонномасини” кўз – кўз қилиш ва ўзини бозорга солиш билан банд”. Булардан Каримов, МХХ усталик билан фойдаланмоқда. Чунки ўзбекларни зулм, талаш, ҳуқуқсизлик, порахўрлик исканжасида тутишни 27 йиллиги Каримовга камлик қилмоқда, унга қолса бу шароит доимий бўлса. Лекин тарих ҳеч бир миллатни, халқни доимо қуллик ҳолида ушлаб туриш мумкин эмаслигини, аниқ кўрсатади.

Савол: Ёшим анчага борган, совет даврини ҳам, мустақилликни ҳам кўрдим, бир савол менга ҳеч тинчлик бермайди, наҳотки Михаил Горбачев, Ислом Каримовнинг кимлигини текширтирмаган, аниқлатмаган, аҳир ундан бузғинчилик иси келадику, қаерга борса ўша ерни, нима қилса ўша ишни қуритадику? У республиканинг партия МҚни Биринчи Котиби этиб тайинланган 1989 йил, у Президент бўлган 1990 йил, Ўзбекистон гуллаётган ўлка эдику? У 27 йиллик раҳбарлигида бу гуллаётган ўлкамизни – қулистонга айлантирдику?

Жавоб: СССРнинг тарқалиб кетишининг сабаблари кўп, уларнинг энг муҳимларидан бири коррупция – ҳамма соҳани ўз қамровига олган саратон (рак) касаллигига ўҳшаш, пораҳўрлик эди. Шу даврининг кўпчилик раҳбарларига хос, жирканч хусусиятларни – порахўрликни, ўзбилармончиликни, тошбағрликни ва юқоридагиларга “лаббай деб”, пастдагиларга эса “туфуришни”, Каримов мукаммал ўзлаштирганлиги унинг амал зинапояларидан тезкор ўсишига асос бўлди. Каримовнинг ёшлигидан ушбу заминга мос бўлиши, “ҳақиқий” отаси, “расмий” отаси ва онаси ҳаёт бўлишига қарамай, унинг Етимлар Уйига топширилгани (Алишер Таксанов. Кто такой Ислам Каримов? http://www.proza.ru/2007/06/06-51), у “қовун ўғрилик қилишни, ўзидан кучсизлиларни, қизларни ҳам уриши, уларга пакки ўқталишни ёқтириши” маълум. У катта бўлгандан сўнг эса, безориликлари натижасида уйдан, расмий отаси ва онаси тарафидан ҳайдалганлиги бежис эмаслиги ҳам аниқ: “- Отанг гадой бўлса тўрва ушла, дейишган. Уйда отамиз ўтирганда томга чиқармидик? У отасини ҳам, онаси Санобар холани ҳам хўрлади. Охири уйдан қувиб қутилишди шўрликлар… Бу гапларга ишонмасамда вужудимга совуқ бир титроқ кирди. Титроқ саволларга айланди׃ Наҳотки, она Ўзбекистоннинг пешонасига шундай бир ўғил битган бўлса? Ўзбекистоннинг охирати Абдуғани ота ва Санобар аяларнинг тақдирига ўхшамасмикан?!… Каримовнинг энг яқин қариндошлари ҳам буни тасдиқлашди. Улар ҳам унга ишонмас эдилар. Юртга ачинишарди”. (Жаҳонгир Маматов. “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов]. http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658) СССР турғинлик даврининг амалпарас-порахўрларига хос “қуйидан уз ва тепага бер” қоидасини аъло даражада ўзлаштирган Ислом Каримов беқиёс поғоналарга кўтарилди. Бунга унинг расмий отаси жиноят содир этиб, қамоқ жазосини ўтаганлигига, акаси давлат мулкини талон-тарож қилганлиги учун қамоқдалигига ва укаси-мафиячи ҳам қамоқда экани Ислом Каримовни йўлини “тўса” олмади. Чунки ўзбек миллий кадрларни “тозалаш” баҳонасида Мосвадан юборилган, аммо “қамаш, талаш ва янчиш” билан шуғулланган Гдлян и Иванов тергов тўдаси билан унинг “ҳамкорлик” қилганлиги ҳақиди Шавруҳ Рўзимурадов, Иномжон Турсунов ва Аҳмаджон Муҳторов далиллар келтиришган. (Жаҳонгир Маматов. Ўша асар. http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658) У Давлат Планлаштириш Қўмитасининг Раис муовини, Биринчи муовини ва Бош Вазир Муовини, Молия Вазири, КП Қашқадарьё вилоят Қўмитасининг Биринчи котиби ва ниҳоят, М. Горбачев ва А. Яковлев даврида, 23-июнь 1989 йил Ўзбекистон КП МҚ Биринчи котиби лавозимига тайинланди. 1990 йилнинг 24-март Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессияси куни эса “Президентлик лавозими” ҳақидаги қарорни муҳокамасида Тойиба Тўлаганова, ўзбек миллатининг озод, фаровон, давлатини эса демократик, мустақил бўлишини истаган ва шунинг учун курашган Олий Кенгаш миллатвакилини, айтгани: “Ўзбекистоннинг бугунги шароитида президентлик бошқаруви яккаҳокимликка олиб келишини ва демократия истаб диктатурага йўлиқишимизни, коммунистик партия тарбиясини олган раҳбарлардан чиқадиган президент “ташқи” бошқа бўлгани билан ичи айни тарзда қолишини айтди. У демократия ўрнатилиши учун парламент бошқаруви заруратидан сўз этди”. Ўзбекни асл ўғлони, қашқадарёлик миллатвакили Шовруқ Рўзимуродов сўзи: “- Мен бу одамни Қашқдарёдан биламан. Бу одам президентликка лойиқ эмас. Агар президент бўлса ҳаммангиз пушаймон бўлиб қоласиз ҳали, Ўзбекистонни Қашқадарёга ўхшат зиндонга айлантиради…,- деди”. (Жаҳонгир Маматов. Ўша асар. http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658) Президентликка Олий Мажлис тарафидан сайланганига қарамай, Каримов, СССР ва тоталитар совет тузимини сақлашга уринган ГКЧП – Ҳарбий Давлат Тўнтаришини қўллаган. Бу унинг Ўзбекистон Мустақиллигини душмани ва Москванинг қули эканлигини, яна бир бор кўрсатди. 21 – август 1991 йил Россиянинг Олий Кенгаши, россиялик демократлар ГКЧП и КПСС устидан ғалаба қозонишди. Бу ва тезкорлик билан СССР тарқала бошлаганлиги, Каримовнинг ўз нуқтаи назарини буткул ўзгартиришга мажбур этди. Ўзбек, ўзбекистонликларнинг Каримовни – бузғунчи, офат келтирувчи дейишлари тўлиқ тасдиқланди. Унинг 27 йилдан зиёд давр раҳбарлигини “оламшумул аҳамияти” натижасида индустриал-аграр, юқори даражадаги маданият, фан, техника ва кадрларга эга республика, фақат хомашёни йиғувчи, асосан қўл меҳнатидан фойдаланувчи қолоқ ўлкага айланди. Самолётлар, машиналар, тракторлар, информацион-алгаритм системалари ва минг – минглаб бошқа ҳаётий зарур ашёлар ишлаб чиқарувчи – маълумотли, Ғарб мамлакатлари сингари янада озод ва янада мукаммал ҳаётни истаган ўзбек миллати, қашшоқ, кам маълумотли, қулларча таҳқирланувчи оломонга айлантирилди. Каримовнинг “ердаги жаннатини” малайлари маҳсус сабаб (бузғунчи репрессив-пораҳўр ҳокимият тузими) билан оқибатни алмаштириб, фуқароларнинг ишлаб чиқариш унимдорлигини, умумий маълумотини, техникавий, маданий, сиёсий даражасининг пасаишида, ўзбек миллатини, Ўзбекистон аҳлини айбламоқда. Бу ғирт ёлғон. Бунда миллатнинг айби йўқ. Бунга айбдор тузим ва унинг бунёдкори Ислом Каримов. Унинг “оламшумул ишлари” оқибатида 7 – 8 миллион меҳнатга лойиқ ўзбеклар, иш қидириб хорижга, Россия, Қозоғистон, Украина, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларга кетишга мажбур бўлишди.

Савол: Нега Каримов яқинда амалга оширган Москвага ташрифи давомида, Россияда яшаб ишлаётган миллионлаб ўзбекларни ҳимояси ҳақида оғиз очмади? Ўзбекистон ва Россия давлат муносабатларининг энг муҳими қисми – ўзбек меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кераклиги эмасми?

Жавоб: Чунки Ислом Каримов – мизантроп, инсонларга, айниқса ўзбекларга нафрат кўзи билан қарайди. Фақат ёмон ваъдаларини устидан чиқади, яхшисини эса унитади, бажармайди. Унинг маърузалари, нутқлари ва қоғозсиз чиқишларига эътибор беринг, у ҳеч қачон ўзбек миллати, биз ўзбеклар, ўзбек олими, ўзбек мутафаккири, ўзбек олижаноблиги ва бошқа шуларга ўхшаш сўзларни, сўз бирикмаларини ишлатмайди. Ўзи ўзбек тилини паст даражада билади, оила аъзолари – хотини, қизлари, набиралари ўзбек тилини билишмайди ва билишни исташмайди. Эътибор беринг тожикларга, озорбойжон, грузин, арман, беларуслар ва бошқа миллатларга сағал кор – ҳол бўлса, дарров уларнинг элчихоналари, хукуматлари ўз миллати вакилларига ёрдамга шошилишади. Ўзбекистон элчихонаси, чет эллар вазирлиги, хукумати Конституция ва қонунлар асосида, ўзбек меҳнат муҳожирларига, ўз хизмат бурчларини бажариш нуқтаи назарида эмас, балки фақат зулимбоши Каримовнинг кўрсатмаси билан ишлаганлари учун, ҳеч қачон ёрдам қўлини чўзишмайди. Шунинг учун 25 – 26 апрель 2016 йил, Москвада, Россия президенти В. Путин билан музокаралар олиб бориб, Каримов, 5 – 6 миллион ўзбек муҳожирлари муаммоларини кўтармагани, уларга ёрдам қўлини чўзмагани, унинг яна бир бор ўз хизмат вазифаларини мутлақо бажармаётганини, ғайриинсоний, ғайриўзбек моҳиятини очиқлайди. Ислом Каримов ушбу ташрифи чоғида яна бошқа сиёсий, халқаро муносабатлар нуқтаи назаридан жиддий мунофиқлик, хамелионлик қилди. Бу дунёнинг энг илғор, энг ривожланган мамлакатлари Америка Қўшма Штатлари, Канада, Буюкбритания, Европа Иттифоқи, Россияга қарши, унинг Украинани Қрим ярим оролини босит олгани (аннексияси), ҳамда ДХР, ЛХР сепаратчиларини қўллаётгани учун киритган санкцияси пайтида, Каримов Путинга қараб, “Мен Россияга, Сизга ишонаман…”, – деб хитоб қилиши ва унинг пинжига кириши бўлди. (Совместное заявление В. Путина и И. Каримова https://www.youtube.com/watch?v=LDZA6mf1N7Q) Шу ташриф, икки диктаторнинг учрашиши ва халқлари аҳволига туфуриши, икки кун кайфу сафо қилиши, озодлик, инсон қадри учун курашчиларни узоқ йиллардан бери руҳан илҳомлантирувчи Александр Галичнинг “Ўйновчи” (Плясовая. – В книге: Возврощение. Стихи. Песни. Воспоминания. Л.,1990, с.39) шъеридаги қуйдаги мисраларни ёдимга туширда ва ўзбек тилига ўгиришга чорлади:

“Кечалари алаҳсирамастлик учун жаллодлар,

Меҳмонга борурлар бир – бирин хонадонига,

Хурсандлик ила, аямай ҳеч емоқни,

Жаллодлар жаллодларни қилурлар меҳмон…”.

И. Каримовнинг ташрифдаги ўзини тутиши, нутқлари, алжирашлари, уни анча қариганлигини кўрсатди, миллатга қарши жиноий қилмишлари учун бўлса керак, юзидан мўйсафитларга хос нур эмас, заҳар ва кул сочилиши сезилди. У 27 йил чегара билмас давлат террорини, демократик мухолифат, инсон ҳуқуқларини ҳимоячиларига, дунёвий ва диний ўзгача фикрловчиларга, тинч диндорларга қарши қўллаб, Ўзбекистон мустақиллигининг моҳиятидан келиб чиқувчи, Ғарб мамлакатлари тараф ривожланишни, соҳта эмас, ҳақиқий халқ ҳокимияти – демократияни, инсон ҳуқуқлари ва қонун устиворлигини, порахўрликка йўл қўймайдиган, нормал бозор муносабатларини ва президентни ва бошқа сайланувчи амалдорларни қонун белгилаган муддатда алмашишини поймол этди. Каримов, мен аввало иқтисодчиман сўнг сиёсатчиман ва раҳбарлигимда “оламшумул ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёт модели” яратилди деб кўп сайрайди. Унинг “модели” америкаликларни Улуғ Инқироздан олиб чиқан ва энг кўп қон тўкилган Иккинчи Жаҳон Уришида антигитлер иттифоқчилар билан бирга ғалабага етаклаган, АҚШни дунё йўлбошчиси даражасига кўтарган президент Франклин Рузвельтнинг, ўз қийматини ҳалигачан йўқотмаган фикрларига мутлақо зид: “Ҳар бир шахснинг асил озодлиги, унинг иқтисодий хавфсизлиги ва мустақиллигисиз мумкин эмаслигини, биз секин-аста янада аниқроқ англадик. Қашшоқлик ва озодлик бирга бўла олмайди”. (Франклин Рузвельт. Беседы у камина. http://www.gramotey.com/?open_file=1269033897#TOC_id1059605) Каримовда ҳамма нарса соҳта ва ёлғон бўлиб, унинг “муваффақиятли модели” оқибатида, Ўзбекистон дунёдаги энг қолоқ мамлакатлардан бири, халқи энг эзилган, қашшоқ элатлардан бири даражасига туширилди, зиндонмасканлари бегуноҳ инсонлар билан тўла ва мххчилар, миршаблар давлати яратилган. Бу даҳшатли аҳволдан қутилиш йўлини Абдулҳамид Чўлпоннинг озодлик, иродавийлик, якдиллик, нур сари чорловчи мисралари бизга ёритади:

Гўзал Туркистон сенга не бўлди.
Сабаб, вақтсиз Гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун, бўлмасми дил шод.
Билмам нечун қушлар учмас гул, боғларингда?

Бирлигимизнинг телранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.
Бирлаш эй Халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи!
Қўзғал Халқим, етар шунча жабру жафолар!

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик, ҳақорат барчаси ёнсин.
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддин кўтарсин.
Яйраб, яшна ўз ватанинг гул боғларида!

Эпиграф ва якун: Абдулҳамид Чўлпон. “Гўзал Туркистон сенга не бўлди” шеъри.  http://www.ziyonet.uz/uzl/people/chulpan/

27 – июль 2016 йил

 

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Kundalik, Uzbek. Bookmark the permalink.