“Туронзамин” почтасидан

ia5.JPGЙ И Г И Р М А   Е Т Т И    Й И Л    Б У Р У Н

Йигирма етти йил бурун
Тахтга ўтирди шу кун.
Бизни юрт осмонида
Ўша кундан бери тун.
Ниятлар бўлди кукун.
Йигирма етти йил бурун
Тайинлангач афлотун.

Нима кўрди ҳалқ шўрлик?
Кўргани фақат хўрлик.
Қатағону қонхўрлик.
Бошланди порахўрлик
Ғирромлик ва судхўрлик.
Йигирма етти йил бурун.
Кун очилмас, фақат тун!

Ҳар соҳада у даҳо
Айтганлари бебаҳо.
Ёшларга берар сабоқ.
Қизлари лекин, аммо
Ўта кетган аждаҳо.
Юрт талашни бошлашди
Йигирма етти йил бурун.
Тахтни эгаллаган кун.

Баьзан кимнидур мақтар
Берган дер иши самар.
Фармон билан орденлар.
Сўнгра обориб қамар.
Қама-қама бошланди
Йигирма етти йил бурун
Пленум бўлиб ўтган кун.

Кремлни ўпиб, ялаб
Фақат тахт мустаҳкамлаб
Ватандан кўпни ҳайдаб
Қолганларни хўп алдаб.
Бошланди “откат” талаб
Йигирма етти йил бурун
Эссиз бизга ўша кун.

Минбардан ваьда сочиб
Гапни кўп олиб қочиб.
Ёлғонни хўп бўрттириб
Пешонасин тириштириб
Борини еб қуритди.
Ҳалқни рисқи ҳам битди.
Йигирма етти йил бурун
Падарлаьнат ўша кун.

Ёзаман десанг гап кўп
Лекин хозир унда тўп.
Чеки бордур ҳам уни.
Қурур бир кун хуржуни
Кутмоқни биз бошладик
Йигирма етти йил бурун
Қачон келар ўша кун?!

М.Мансур, 2016 Тошкент ш.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.