Абдуфаттоҳ Маннопов

afЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛЛИК САНАСИ ЁХУД ОФАТ КЕЛТИРУВЧИНИНГ ИШКАЛЛАРИ БОРАСИДА

“Халқ очлик ҳолатида, халқ совуқ комида. Қашшоқлик уни жинсига монанд жиноят ёки аҳлоқсизлик қаърига тортмоқда. Халққа раҳмингиз келсин, унинг ўғлонларини зиндонлар ва қизларини фоҳишахоналар тортиб олмоқда. Бизда маҳкумлар сони ҳаддан зиёд, фоҳишалар сони ҳаддан ортиқ”. Виктор Гюго

Улуғ француз бу сўзларни 19 – асрнинг биринчи ярмидаги ўз ватани аҳволига куйиниб ёзган. Лекин улар хозирга қадар зулм, адолатсизлик ва порахўрлик ҳукмрон мамлакатлар учун ҳаётийдир. Ўзбекистан – шундай мамлакатлардан бири. Бу республиканинг тарихий ривожланиш натижаси эмас, балки ривожланишни Ислом Каримов тарафидан тўхтатиш, ҳамда қайта – қуриш даврида бунёд этилган демократия, фуқаровий жамият, бозор муносабатлари куртакларини янчиш ва Каримовнинг “ердаги жаннат” моделини барпо этиш бўлди. 1-сентябрни Ўзбекистан мустақиллик куни ва Каримовнинг мустақил бўлишдаги “улуғ” рўли бор деб, ватанпарвар, мустақил журналист ниқобларини кийган сотқинлар, Каримовнинг МХХси яратган ва молиялаштираётган сохта мухолифатчилар ва касби иғвогарлар, “ердаги жаннатнинг” мадҳиячилари билан бирга кўкларга кўтаришмоқда. Бу ёлғон, юзсизлик ва виждонсизликдир. СССР раҳбариятининг порахўрлиги туфайли ҳокимиятга келган, яъни содда қилиб айтганда, Ўзбекистан КПси МҚсининг Биринчи Котиби амалини сотиб олган Каримов, ГКЧПнинг енгилиши ва Беловежская Пущада – Ельцин, Кравчук и Шушкевич томонидан республикаларни “озодлик ва мустақилликка” тарқатишларигачан Москвадан қулдек қўрқди.
Лекин бу воқеалардан анча илгари, республика Олий Кенгашининг шижоаткор ватанпарварлари, демократ миллатвакиллари – Шовруҳ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Жаҳонгир Маматов, Насрулло Саидов ва бошқалар, Каримов истагига зид равишда, ўз ҳамкасблари халқ вакилларини уйиштириб, 20 – июнь 1990 йил Ўзбекистан Мустақиллик Декларациясини қабул қилишга эришдилар. Худди шу кун республикамизнинг Мустақиллик санасидир. Бу Каримовни жуда қўрқитиб юборди. У шундан сўнг, шахсан Декларация матнидаги, мустақиллик атамаларини, совет даври Конституциясида бор, ҳаммани жонига текан “суверинитет” сўзи билан алмаштириб, унга жинояткорона ўзгартиришлар киритган. У бу билан, Москвага, доимо республиканинг эмас, балки метрополияни ҳокимияти бирламчилини ҳимоя қилишини билдирди. Ва унинг соҳталаштирилган Декларациясининг матни матбуотда эълон қилинди. Бу И. Каримов тарафидан амалга оширилган жиноий соҳталаштириш ва давлатга хиёнат эди. Шунинг учун у, нима содир бўлишига қарамай, тирикми ёки ўликми, бу амалга оширган тарихий сохталаштиришлари, Ўзбекистон давлатининг олий манфаатларига хиёнати учун жавоб беради. Каримовнинг шайтоний ўта маккорлиги ҳам, унинг бу қилмишлари учун
жавобгарликдан қутқара олмайди.

Тарих, уни алдамоқчи бўлганларнинг устидан мазах қилади. 31- август 1991 йил Олий Кенгаш мажлисида, Иккинчи маротаба мустақиллик эълон қилиш қандай ўтганини эслайлик, Каримовнинг баландпарвоз нутқига қарамай, ҳеч бир миллатвакили қарсак чалмагани, табрикламагани ва хурсанд бўлмагани маълум. Олий Кенгаш мажлислар хонаси ўликнинг ёнидаги каби мотам сукунати билан тўлган, миллатвакилларидан ҳеч ким чапак чалмаган ва қўллашини изҳор этмаган. Каримовнинг мунофиқлиги, пасткашлиги ва ёлғончилиги, қайси ақлирасо инсонни хурсанд қилиши мумкин. Бу миллатвакилларининг хатти-ҳаракати, ҳақиқий мустақиллик санасини Бир йил, Икки ой ва Ўн бир кунга орқага сурилишига, Иккинчи маротаба 1-сентябрь 1991 йил мустақиллик куни деб эълон қилинишига қарши норозилиги, исёни эди. Ҳамма миллатвакиллари ва фаол фуқароларга, Каримовда ор-номус йўқлиги ва у фирибгарлик орқали, орқаворотдан Мустақиллик Эълон Қилувчи шарафини ўзлаштириш иштиёқида эканлиги равшан бўлди. Каримов миллатвакилларидан қарсак чалишни сўради. Буларнинг ҳаммаси ўшанда телевидения орқали кўрсатилгани учун, халқ, бу офат келтирувчи Каримовнинг яна бир ишкали – эгри иши эканлиги, у Кашкадарьё вилоятига раҳбарлик қилиб, пораҳўрлиги, қонунларни оёқ ости қилгани оқибатида аҳолини қашшоқлик, ҳуқуқсизлик аҳволига туширгани, энди Ўзбекистонни шундай қилиши ҳақида сўзларди.
Халқнинг Каримовни – офат келтирувчи номи билан атагани тўлиқ тасдиқланди. Унинг чорак асрдан зиёд давр раҳбарлигини ишкаллари индустриал-аграр, юқори даражадаги маданият, фан, техника ва кадрларга эга республикани, фақат хомашёни йиғувчи қолоқ мамлакатга айлантирди. Самолётлар, машиналар, тракторлар, информацион-алгаритм системалари ва минг – минглаб бошқа ҳаётий зарур ашёлар ишлаб чиқарувчи – маълумотли, Ғарб мамлакатлари сингари янада озод ва янада мукаммал ҳаётни истаган ўзбек миллати, қашшоқ, кам маълумотли, қулларча таҳқирланувчи оломонга айлантирилди. Каримовнинг “ердаги жаннатини” малайлари маҳсус сабаб (бузғунчи репрессив-пораҳўр ҳокимият тузими) билан оқибатни алмаштириб, фуқароларнинг ишлаб чиқариш унимдорлигини, умумий маълумотини, техникавий, маданий, сиёсий даражасининг пасаишида, ўзбекларни, Ўзбекистон халқини айбламоқда. Бу ёлғон – виждонсизликдир. Бунда миллатнинг айби йўқ. Бунга айбдор тузим ва унинг бунёдкори Каримов. Офат келтирувчининг ишкаллари оқибатида 7 – 8 миллион меҳнатга лойиқ ёшлар, иш қидириб хорижга, Россия, Қозоғистон, Украина, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларга кетишга мажбур бўлишди.
Қанча айбсиз сиёсий маҳбуслар, дунёвий ва диний ўзгача фикрловчилар, адолат талаб қилган фуқаролар қамалган ва ўта оғир аҳволда зиндонмасканларида тутилмоқда? Халқаро, регионал ва республика инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи ташкилотларда мавжуд рўйҳатларга уларнинг жуда оз қисми кирган? Моҳиятан Ўзбекистон, офат келтирувчи – Каримовнинг ишкаллари туфайли, катта зиндонхонага айлантирилган. Ўзбекистон мустақиллик имкониятларидан фойдаланиб, фуқароларнинг Ғарб мамлакатлари тараф ривожланиш истаги ўрнига, борган сари пастга, қолоқлик, буткул емирилиш (деградация) тарафига туширилмоқда. Лекин Ислам Каримов учун буларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, чунки у миллатга, республикага, фуқароларга, Конституцияга, қонунларга туфуриб келмоқда. Уни фақат ўзининг, хотини ва қизларини бойлиги, банклардаги ҳисоблари ва тонна – тонна олтинлари қизиқтиради.
Ўзбеклар, ўзбекистонликлар учун қандай қилиб офат келтирувчининг ”ердаги жаннатидан” қутилиш мумкинлиги муаммолар муаммоси? Халқнинг зулм, порахўрликлар ва адолатсизликларга қарши тинч оммавий норозилик чиқишга бўлган ҳуқуқини, 2005 йилнинг, майида Андижонда бўлгандек, фақат битта вилоятда эмас, балки Ўзбекистоннинг кўпчилик ёки ҳамма влоятлари, шаҳарларида амалга ошириш керак. Фақат шугина, баттол тузимни ларзага келтириши ва белини синдириши мумкин. Бу фақат Ўзбекистон халқининг қўлидан келади. Озодликнинг қудратли поклантирувчи бўрони амалга ошиши ёки ошмаслиги, ҳар биримизни фаоллигимиз, қўрқмаслигимиз ва шижоатимизга боғлиқ. Акс ҳолда, яна офат келтирувчининг ишкаллари давом этади. Қачонгачан бу ишкалларга – эгри ишларга чидаш мумкин?

Абдуфаттоҳ Маннопов,
2016 йил.

Мақоланинг русча матни:

Абдуфаттах Маннапов,

О ДАТЕ НЕЗАВИСИМОСТИ УЗБЕКИСТАНА ИЛИ О БАЛАГАНЕ ДАРИТЕЛЯ БЕД

https://turonzamin.org/2014/09/01/fattah/#more-23469

%d bloggers like this: