Ўзбекнинг ўтли кунлари

“Озодлик”: Каримовга қизил карта кўрсатган сессия

1991 йилнинг 30 Сентябрида иш бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўн биринчи чақириқ 7-сессиясида Ўзбекистон президентини жиддий танқид қилган депутат Шуҳрат Нусратов қамоқдан озод қилинди.

Ўша куни Олий Кенгашдаги демократик депутатларнинг “Ташаббус” гуруҳи “Ўзбекистон президентига депутатлар ишончсизлик билдирди” деган хабар матбуотга сизиб улгурган эди.

Депутат Шуҳрат Нусратовнинг 1991 йилнинг 30 сентябридаги нутқини эшитган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўпкангни босиб ол” деган маънода жавоб берган эди.

Каримовнинг бу гапидан анча вақт ўтиб Нусратов қамоққа олинди.

Continue reading