Улуғбек Бакиров

U.BБУ ДУНЁГА ҲЕЧ КИМ УСТУН БЎЛМАГАН!

Бундан икки йилча аввал Россияда ишлаётган бир дўстим бир ажойиб воқеани куйиниб айтиб берган эди. Кечадан бери ўша воқеани эслаябман.

Ўша пайтда Россиянинг бир чеккароқ шаҳрида (аниқ эсимда қолмабди жой номи) тахминан 45-50 ёшлар атрофидаги бир ўзбек киши тўсатдан вафот этади.

У ҳаёти давомида одам ўлдирган, қиморбоз, одамларни қақшатган, хуллас, кўплаб разил ишларни қилиб, қамалиб чиққан одам экан. Россияда ҳам одам савдосида айбланиб, қамалиб чиққан экан. Ундан жабр чекмаган ўзбек меҳнат муҳожирлари кам экан. Лекин, ўша ҳаром йўллар билан анча бойлик ортирган, Россияда уй-жой, дачалар қилган, қимматбаҳо машиналарда юрадиган кимса экан. Хуллас, уни қазоси етиб, ўлибди.

– Ўлганида чунонам одам тўпландики, ҳайрон қолдим, ҳаттоки уни ёмон кўрадиганлар ҳам келди жанозасига. Ўзбек муллалари ҳам, анча-мунча зиёлилари ҳам келди. Одам кўпайиб кетди. Айниқса, учинчи куни қўйлар сўйилиб, ошлар қилинганда янаям одам кўпайиб кетди. Лекин, ҳеч ким уни бу ёмон одам эди, каззоб, ўғри эди, демади. Индамай, қўйини, ошини еб кетди. Қабрига гуллар қўйишиб, қироатлар қилишди, -деб айтганди дўстим. Continue reading

Шоир ва журналист Ризо Обид хотираси

RizopodpisЭркин сўз қидирган адиб(Суҳбатнинг 2-қисми)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.

Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Голландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатларига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 1.45 да шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, шоир ва ёзувчи, Zamondosh нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида оғир хасталикдан кейин вафот этди.

Ризо Обид тахаллуси билан ижод қилган таниқли ўзбек журналисти Ризохўжа Обидов 1958 йилнинг 1 январида Наманганда таваллуд топган. 2005 йилдаги “Андижон воқеалари” ортидан Ўзбекистонни тарк этгунига қадар бир қатор нашрларда фаолият олиб борган, халқоро радиолар билан ҳамкорликда ишлаган.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий Комиссарлиги томонидан сиёсий муҳожир мақомини олган Ризо Обид 2006 йилдан бери умрининг охиригача Нидерланд Қироллигида яшаган. Умрининг сўнгги вақтларида Кулембург шаҳрида истиқомат қилган.

Continue reading