Ризо Обиднинг вафоти муносабати билан

rizoҲаққимни ҳаллол қилдим!

Бу ҳаёт- кимдир йиғлаб келиб, йиғлаб кетади.
Кимдир йиғлаб келиб, сукутда кетади. Дунё йиғлаб келиб, кулиб кетганни кам кўрган. Ундай ҳам, бундай ҳам, инсон боласи кетади. Эртага биз ҳам кетамиз. Бошқалар ҳам. Лекин янгилар келаверади Бу чархпалак. Айланаверади.

Бугун Ризо Обиднинг вафоти ҳақида ўқидим. Гапнинг очиғи ишонмадим. Илгари ҳам у каминани шунга ўхшаш масалада бир-икки марта “қўрқитган”. Ҳаракат қилиб, уни “тирилтириб” олгандим.

Бу дунёда энг кўп сўкишни у туфайли эшитдим. Қайта-қайта гаплашиб ҳам кўрдим, мақтаб ҳам кўрдим, ёмонлаб ҳам кўрдим-бўлмади. Охири воз кечгандим. Илгари унинг учун бошқалар мени сўккан бўлишса, энди у бошқалар учун мени сўка бошлади. Бир кун тушуниб олса керак, деб индамадим.

У ўжар, тентакнамо, ўз билганидан қолмайдиган, яхши ёмонни ажрата олмайдиган, мақтаса осмонга олиб чиқиб қўядиган, ёмонласа лойга қориштириб ташлайдиган ўзига хос мард журналист эди. У билан кейинги икки йилда умуман алоқамиз йўқ эди.

Шундай бўлсада унинг золим Каримов режимига хизмат қилганига ишонмайман. Балки золим режимга тиш тирноғи билан қарши эди. У ўзича кураш йўли қидирди. Йўл топиш эса осон эмас, хатосиз бўлмайди. Хатоларини кечирган ҳолда у озодлик учун, демократия учун мардона курашди деб ўйлайман. Биз учун муҳими мана шу.

Агар ростдан ҳам оламдан ўтган бўлса, ҳаққимни ҳаллол қилдим. У ҳам биздан рози бўлсин! Тинч ётсин! Тангри махфирати билан сийласин!

Жаҳонгир Муҳаммад

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, JM, Kundalik. Bookmark the permalink.