Муносабат

jm_portЖиҳодингга лаънат!

АҚШ президентлигига республикачиларнинг олдқадам номзоди миллиардер Доналд Трамп Америкага мусулмонларнинг киритилишини мутлақо тақиқлаш керак, деган гапи билан оловга керосин сепиб юборди.

Гарчи у кескин танқидларга учрган бўлсада, кечагина Калифорнияда оддий одамларнинг даврасига бостириб кириб, бегуноҳ 14 кишини отиб ўлдирган ва 17 кишини яралаган эр-хотин мусулмон жиҳодчилар террори кўпчиликнинг ғазабини қўзғаб турганди.

Покистондан Саудияга борган мўлтони аёл интернет орқали танишгани америкалик-покистонлик йигит билан оила қуриб, АҚШга келган. Йигитнинг яхши даромадли иши бўлган. Уларнинг олти ойлик қизи ҳам бор экан. Шунга қарамай калласини еб қўйган бу мўлтони “Исломий давлатга” байъат берган.

Доналд Трамп мусулмонларга қарши тақиқ қўйиш сабабини уларнинг каттагина қисмида америкаликларга қарши нафрат кучайганида деб айтди. Бу гапда жон бор. Дин эркинлиги бор экан деб динга чуқур кетган аҳмоқ жиҳодчилар кўпайиб, бўлган-бўлмаган гапга ишониб, мусулмон деган номни қора бўёқ билан чапладилар. Ўзларига бошпана берган, нон берган, эркинлик берган, саодат берган, иззат-ҳурмат кўрсатган халқнинг юзига тупурмоқдалар. Ўз фарзандлари ва невараларининг келажагини, америкалик 6 миллионлик мусулмоннинг келажагини таҳлика остига отмоқдалар. Бу ҳам етмагандек, бутун дунёдаги мусулмонларнинг йўлларига тўсиқлар қўйилишига сабаб бўлмоқдалар.

Президентликка номзод Доналд Трамп “Биз бу муаммо ва ундан келадиган хатарларни аниқлаб, тушуниб олгунимизча давлатимиз фақатгина жиҳодга ишонган, инсон ҳаётини қадрламаган ва ҳурмат қилмаган одамларнинг қурбони бўлмаслиги керак”, деди. Ҳақ гап!

Мусулмонлар ўз ёнларидаги калласи айниб қолган муллалар, муллаваччалар, муллаликка даъвогарлар ва уларга муккасидан йиқилган муридларига тўғри йўлни кўрсатмас эканлар, уларни нафақат Америка, балки бутун Ғарбга киритилмайдиган қилиб қўядилар, борларини қувадиган кунлар келиб қолиши ҳеч гап эмас.Меҳмоннинг иззати битса, нонкўрлик қилса, мезбонга қурол ўқталса, унинг орқасига супурги боғлаб, қувиб солиш жазоларнинг энг енгили.

Хуллас, бугун мусулмоннинг тақдири ва келажаги мусулмоннинг қўлида!
Ҳар бир мусулмон, ҳар бир диндор ишидчиларга “Жиҳодингга лаънат!” деб ҳайқирмас экан, унинг дастакчиси деган тамғани олиши ҳеч гап эмас.

XXX

Ишидга ишонманг!
Бу-шайтонга ишониш…
Бу-ёлғонга ишониш…
Бу-илонга ишониш…
Бу-шайтонга алданиб, одамларни йўлдан уриш…
Бу-заҳарли илонга айланиб, бегуноҳ одамларни ўлдириш..
Бу-инсонни инсонликдан чиқариб, ваҳший ҳайвонга айлантириш…
Бу-адолатга, озодликка, эркинликка душманлик…

Жаҳонгир Маматов

jahonnoma.com

One Response

  1. […] олиши ҳеч гап эмас”. [Ж. Маматов. Жиҳодингга лаънат! https://turonzamin.org/2015/12/08/munosabat-103/%5D Бу жуда муҳим хитоб, чақириқни тушинтириш, тарғиб […]

Comments are closed.

%d bloggers like this: