“Озодлик”да Абдуфаттоҳ Манноповнинг назари

fattohA“Ўзбеклар кутубхонага борсин!”

Мусулмон дунëси Қурбон ҳайитини нишонлаëтган кунда Макка ташқарисидаги Мино водийсида шайтонга тош отиш амали чоғида содир бўлган тиқилинч оқибатида ўлганларга таъзия билдирган атеист сиëсатшунос Абдуфаттоҳ Маннопов ўзбекларга ҳаж эмас¸ Ғарбдаги илғор кутубхоналарга боришни тавсия қилди.

“Ўзбек ëшлари ва умуман ўзбеклар ривожланган Ғарб мамлакатларига борсин¸ ишбилармонликни ўргансин¸ илмни ўргансин¸ кутубхонага борсин¸ интернет технологиясини ўргансин. Ўрта аср хурофотига ëн тутишни ачинарли деб биламан” деди ўзининг даҳрий-атеистлигини такидлаган Абдуфаттоҳ Маннопов.

Суҳбатдош ўзбеклар “мўъжиза билан эмас изланиш¸ меҳнат ва замонавий технология василасида рафоққа эришади” деган фикрни ҳам билдирди.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити арафасида мактаб ва коллежларда ўқувчилар байрам намозини ўқиш учун масжидларга бормаслик ҳақида огоҳлантирилгани борасида фикр билдирган Абдуфаттоҳ Маннопов “тақиқ билан эмас¸ балки муқобил таълим ва маърифат марказлари яратиш билан “ муаммоларга ечим топилишига эътибор қаратди.

“Биз ëшлигимизда масжидга эмас¸ мактабга талпинганмиз. Мактабда шароитни яхшилаш керак. Хурофот эмас¸ илм тарғиботини йўлга қўйиш керак. Яхши ўқитиш керак”¸ дейди суҳбатдош.

Абдуфаттоҳ Манноповнинг “Озодлик” радиосининг OzodNazar рукнидаги суҳбатини мана бу ерда тинглашингиз мумкин.

http://www.ozodlik.org/content/article/27267936.html

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, 5.Tasvir, Tahlil. Bookmark the permalink.