Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

soyaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

5.Соя

Президентнинг ишхонаси олтинчи қаватда экан. Бизни лифт ёнида қарши олган икки киши адамга “чест” бериб менга ҳавас билан қарашди:

-Шеф ўғлингиз ҳам ўзингизга ўхшар экан…,-деди биттаси.

-Ўғлим бўлгани сенга уни текширмаслик учун асос бўладими?-Адам жиддий оҳангда сўради.

Ҳалиги одам шошиб қолди ва дарҳол мени сийпалаб текшириб чиқди. Кейин “бўлди” дегандек елкамга уриб қўйди.

“Ҳамманинг елкасига уриб қўясанми?” дегандек адам унга  ўқрайиб қаради.

Оёқ остига қип-қизил гилам тўшалган. Назаримда мени текширган одамнинг юзи ҳам шу гиламдек қизариб кетди. У адамдан қўрқар эканми ёки уялдими билиб бўлмасди. Continue reading