Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

4.Синов

Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди.

-Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи.

Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам йўқ. Кейинчалик билдимки, ўшанда бўялган деразанинг ортида МХХ раиси ва “СП” раҳбари ўтиришган экан.

Бир карате устаси билан майдонга туширишди. Говдаси бесўнақай киши. Соқоли ўсган, кўзлари киртайган. Қўлларининг мушаги кўйлагини йиртай деб турибди. Башарасини қора булут қоплагандек. Қошини чимириб олганми ёки ўзи шунақами кўзлари билан қўшилиб кетганга ўхшайди. Бели бироз ингичкароқ, аммо оёқлари филникидек бақувват.

Уста Вуннинг ўргатгани бўйича рақибимни бир зум зоҳиран ўргандим, кейин ботинига назар солишга уриндим. Кўзи ғамгин. Ичи тўла дард. Худди ёмон ҳақорат эшитиб, жавобан бақиравериб пўтиқиб кетган кишидек кўз томирлари ёрилгани сезилиб турибди. Continue reading