Жаҳонгир Муҳаммад: Олтинчи қават

sufiПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

2. “Сўфи”

Тайвандан қайтишда русчани биладиган Уста Вун:

-Сиз томонларда сўфилар ўтган. Уларнинг ҳаётини ўрган, улардан дарс ол, бўлмаса умринг қамоқда ўтади ёки пешанангдан отиб кетишади,-деди.-Бугунгача сенга айтган кўп гапларимни тушунмадинг. Агар сўфилар ҳаётини ўргансанг нима деганимни англаб етасан.

Уста Вун мени ёмон кўриб қолганди. Сабабини биламан. Унинг шогирдларини “бир тийин” қилиб ташладим. Қайсини  қаршимга чиқарган бўлса, судраб обкетишди.

Вун Москвада ҳам дарс берган. Тошкентда ҳам бўлган. Русчани яхши билади. “Хитойда ўрганганман,” дейди.

Ундан дарс олиш учун ҳатто Америкадан ҳам келган талабалар бор. Кўп шогирдлари турли мамлакатларда “вип”ларни қўриқлашар экан. Шунинг учун обрўси катта. Ўзига бинo қўйган. Қизиқ-қизиқ гапларни айтади.

-Куч назорат қилинсагина кучдир,-деди бир куни.-Агар назорат қилсанг уни минасан, бўлмаса остида қоласан. Continue reading