Фейсбукдаги қутловлардан

Олтмишнинг олқишлариjm_kamrontuyga

Носир Зокир:

Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.

 Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Сиздек акам борлигидан қувониб юраман!

Табрик учун чексиз раҳмат!

 Эркин Худойберганов:

Хурматли хамкасбим, шогирдим Жахонгир Мухаммад таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Continue reading