Абдуфаттоҳ Маннопов

МУСТАҚИЛЛИК ЁКИ ҚУЛЛИК?

mannopov

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 25-ЙИЛЛИГИГА ДОИР

Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар,
Шарқнинг оналари, жувонларими?
Қаршимда йиғлаган бу жонлар кимлар,
Қуллар ўлкасининг инсонларими?
Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбеклар, ўзбекистонликлар учун 20-июнь тарихий сана. Чорак аср илгари шу кун, 1990 йил мамлакат Олий Кенгаши, 167 демократ, ватанпарвар миллатвакиллари – Шовруҳ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Жаҳонгир Маматов, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраева, Шуҳрат Нусратов, Насрулло Саидов, Ҳамза Эшназаров, Абиёр Баратов, Карим Баҳриев ва бошқалар раҳномолигида, республика КП МҚ Биринчи котиби Ислам Каримовнинг жон-жаҳди билан қаршилик қилишига қарамай, “Ўзбекистон Мустақиллик Декларациясини” қабул қилди. Табиий, бунинг амалга ошиши қайта-қуриш ва ошкоралик берган имкониятлар бўлиб, улар ўзбек зиёлилари, талабалари, шаҳар ва қишлоқ меҳнаткашлари, фаолларининг мамлакат Мустақиллиги учун чиқишларига йўл очди. И. Каримовнинг мамлакат Мустақил бўлишига жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатиши, унинг Москвадан “патологик тарзда қўрқиши” ва нима бўлсада Кремль раҳбарларидан сотиб олган, ўз амалини сақлаб қолишга уринишининг оқибати эди. [2] Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки горбачевнинг қайта-қуриши КПСС ва СССРнинг ҳамма ҳокимият поғоналарида саратон касаллиги каби илдиз отган порахўрликни йўқ қила олмади.

“Олди-берди” гуллаган совет даврининг, амалпарас-порахўрларига хос энг муҳим “пастдагидан ол ва тепадагига узат” қоидасини мукаммал ўзлаштирган И. Каримов ҳаёл бовор қилмас “юқори” даражага эришди.  Шу сабаб, унинг отаси (расмий) жиноят содир этиб, қамоқ жазосини ўтаганлигига, акаси давлат мулкини талон-тарож қилганлиги учун қамоқдалигига ва укаси-мафиячи ҳам қамоқда эканига қарамай, у амал зинапояларидан тезкор кўтарилишни давом этди. У  Молия Вазири, Давлат Планлаштириш Қўмитасининг Раиси ва Бош Вазир Муовини, КП Қашқадарьё влоят Қўмитасининг Биринчи котиби ва ниҳоят, горбачевнинг қайта-қуриш даврида Ўзбекистон КП МҚ Биринчи котиби лавозимига тайинланди. [3]

20-июнь 1990 йил Каримов Ўзбекистон Олий Кенгаши биносига келгач, миллатвакиллар тарафидан “Ўзбекистон Мустақиллик Декларациясини” қабул қилинганини билгач, ғазабдан қутирди, ҳамда ўз қўли билан Декларация матнидаги “мустақиллик” сўзларини “суверенитет” атамаси билан алмаштирди ва Ўзбекистон СССР республикаларининг коллектив Битмига киришини қўшди, яъни у моҳиятан мамлакатни эски қарам ҳолига қайтарган. У бу билан давлат аҳамиятига молик хужжатни соҳталаштириб, Ўзбекистоннинг олий давлат манфаатларига ҳиёнат қилиб, жуда оғир жиноятларни содир этди.  Бундан ҳам даҳшатлиси, Каримов, Декларация қабул қилиш ташаббускорларига, улар учун маҳсус қамоқхона қуриб беришини, уларни шу ерга қамаши ва чиритишини такидлаган. Бу ишда фаоллик кўрсатган Жаҳонгир Маматовга, Каримов, мен сенинг зиндонхонанга келганимда, менинг саволимга сен жавоб бера олмайсан, чунки “тилинг кесилган” бўлади деб бақирган. [4] Каримов эртами ё кечми, тирикми ё ўликми маҳкама олдида бу халқ ва давлатга қарши амалга оширган оғир жиноятлари учун ҳам жавоб бериши зарур. Унинг шайтоний устомонлиги, халқ ва тарих жазосидан қутқара олмайди.

Яна бир бор Каримовнинг Москвадан қулдек қўрқиши, унинг ГКЧПни тўлиқ қўллашида намоён бўлди. 21 – август 1991 йил Россиянинг Олий Кенгаши, россиялик демократлар ГКЧП и КПСС устидан тўлиқ ғалаба қозонишди. Бу ва тезкорлик билан СССР тарқала бошлаганлиги Каримовнинг ўз нуқтаи назарини ўзгартиришга мажбур этди. [5] У тарихга Мустақиллик Эълон қилган шахс сифатида киришни истаб қолди  ва амалда Декларация қабул қилинганлиги сабаб, Ўзбекистон Мустақил давлат эканидан кўз юмди. Ҳақиқатда инсонлардан нафратланувчи (мизантроп) ва фирибгар Каримовга, бу ҳақиқат тўсиқ бўла олмаслиги тезда кўринди. У 31 – август 1991 йил Ўзбекистоннинг Иккинчи, Сохта, Шармандали Мустақиллигини эълон этишни ташкиллаштирди. У Ёлғонмустақиллик куни деб 1991 йилнинг 1 – сентябрини белгилади. Бу билан у Бир Йил, Икки Ой ва Ўн Бир Кунга ҳақиқий Мустақиллик кунини орқага сурди. [6]

Олий Кенгаш миллатвакилларининг шижоати олқишга сазовор, улар Каримовнинг Мустақиллик борасидаги баланд парвоз нутқини тинглагач, уни қўлламадилар, қарсак чалмадилар, хурсанд бўлмадилар ва мажлислар хонасида қабир ёнидаги каби сукунат ҳукум сурди. Бу билан улар Каримовнинг виждонсизлик билан амалга ошираётган соҳталаштиришига инкорий муносабатда эканликларини кўрсатишди. У миллатвакилларидан қарсак чалишни сўради. Олий Кенгаш Сессияси теливизорда кўрсатилди ва халқ ўртасида кенг, Каримов Қашкадарьёга раҳбарлик қилиб, порахўрлиги, қонунбузарлиги, ёлғончилиги ва зулимкорлиги оқибатида меҳнаткашларни қашшоқлик ва ҳуқуқсизлик гирдобига ғарқ қилгани, энди Ўзбекистонни шундай қилиши борасида ва у ўзини юқорилаш учун Иккинчи марта Мустақиллик эълон қилгани ҳақида фикрлар тарқалди.

Ўзбекистоннинг Мустақилликга эришиши билан сиёсий фаол ўзбеклар, ўзбекистонликлар  озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларининг устиворлиги, бозор иқтисодига ўтиш ва мамлакатни Ғарб мамлакатлар сари ривожи заминида, ҳаётларини сифат жиҳатдан  яхшиланишини кутган эди. Бунинг учун мамлакат бошланғич объектив сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, технологик ва кадрлар имкониятига эга эди. Ғарбчилик ғояларининг оммавийлиги оқибатида, дунёвий, демократик мухолифат – “Бирлик” Халқ ҳаракати, “Эрк” Демократик партияси, “Тумарис” Аёллар ҳаракати, «Туркистан» ҳаракати, республика шаҳар ва вилоятларидаги сиёсий фаол аҳоли ўртасида йўлбошчи эди.

Бу давр аҳолига ислом ва диний арбобларнинг таъсири жуда оз бўлиб, Ўзбекистон амалда дунёвий республика эди. Бу на фақат совет давридаги илмий-атеистик тарғибот натижаси, балки халқнинг етарли даражада маълимотга эгалиги ва нисбатан таъминланганлигида ҳам эди. Инсонларда ҳар қандай диннинг, исломни ҳам, илдизи бўлмиш мўъжизага ишонишга зарурат йўқ эди. Чунки улар ўз қўллари ва бошлари билан, ўзлари ва оила аъзоларини таъминлай олардилар. Уларнинг маълимотли бўлиши дунёвий, илмий-атеистик дунёқарашга эгалик учун имконият яратарди. Дунёга машҳур олим ва атеистлар Бертран Рассел, Андрей Сахаров, Зенон Косидовский, Ричард Докиниз ва бошқалар, аҳолининг етарли даражада маълимотга эгалиги ва нисбатан таъминланганлиги дунёвий, рационал, атеистик дунёқарашга эга бўлишларига имкон яратишини такидлашган. [7] Қайта-қуриш ва мустақилликнинг биринчи йиллари, расмий идораларда ўз муаммосини ҳал қила олмаган кишилар масжидга, мадрасага, имомнинг олдига эмас, демократлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари йиғиладиган жойларга борганликларига, ушбу сатирларнинг муаллифи жонли гувоҳдир. Тошкентда бундай жойлар, аввало Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг биринчи қаватидаги хона, сўнг Ленинград кўчасидаги «Бирлик» раҳбарларидан бири ва адвокат Миролим Одиловнинг идораси ва яна бир оз кейинроқ, Пишпек кўчасидаги машҳур дирижёр, композитор ва «Бирлик»нинг йўлбошчиларидан бири Зоҳид Ҳақназаровга берилган ва Ҳаракат Маркази сифатида фойдаланиладиган уй эди.

Ислам Каримовга ўзбек демократларининг мамлакат ривожини ғарбчилик заминида кўриши ва бу борадаги ҳаракатлари мутлоқ ёт эди. У ўзининг мутлоқ мустабит, диктаторлик ҳокимиятини ўрнатишни истар ва шунинг учун ўзбек демократларини, инсон ҳуқуқини ҳимоячиларни ўзининг бош душмани деб биларди. У амалдаги дунёвий республикани диний, ислом худудига айлантиришга кўп куч сарфлади. Чунки у шаҳар ва қишлоқлардаги дунёвий аҳоли ғарбчилар – демократлар, инсон ҳуқуқини ҳимоячиларининг тарафдори эканини кўрди.  Шундан келиб чиқиб, у аввал дунёвий мухолифатчилар ўртасига кўп низо уруғларини сочди ва сўнг уларга қарши жазокорлик (репрессия) ва қириш (террор) амалиётини қўллади. Каримовнинг давлат террори демократларни, инсон ҳуқуқининг ҳимоячиларини, мухолифатчиларни ҳорижга муҳожиратга, асосан Ғарб мамлакатларига кетишга мажбурлади, бундай қилишга улгурмаганлар зулиммаконларига қамалишди, ўлдирилди ёки ўз фаолиятини тўхтатиш ва сукунат сақлашга мажбур этилди. [8]

Каримов, мен аввало иқтисодчиман сўнг сиёсатчиман ва раҳбарлигимда муваффақиятли “ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёт модели” ишлаб чиқилди деб мақтанишни канда қилмайди. Унинг “модели” америка халқини Улуғ Буҳрондан олиб чиқан ва дунё йўлбошчиси даражасига кўтарган Франклин Рузвельтнинг бебаҳо кўсатмаларига мутлақо зиддир: “Ҳар бир шахснинг асил озодлиги, унинг иқтисодий хавфсизлиги ва мустақиллигисиз мумкин эмаслигини, биз секин-аста янада аниқроқ англадик. Қашшоқлик ва озодлик бирга бўла олмайди”. [9] Аммо Каримовда ҳамма нарса сюрреалистик бўлиб, унинг “муваффақиятли модели” оқибатида, хозиргачан мамлакатда нормал бозор иқтисоди жорий этилмаган, порахўрлик, амалдорларнинг ўзбилармончилиги хануз жазавада ва ўзини таъминлай оладиган индустриал-аграр, юқори даражадаги маданият, фан, техника ва кадрларга эга республика, деярли фақат ибтидоий-йиғиш билан машғул, қолоқ мамлакатга айлантирилди. “Одамлар турғинлик даврида яшаганларидан, ёмонроқ яшамоқдалар”. [10] Шаҳарлар ва қишлоқлар қурган, самолётлар, машиналар, тракторлар,  информацион-система ашёларини ва бошқа минг-минг ҳаётий зарур нарсалар яратган –  маълимотли, Ғарб мамлакатларидаги каби янада озод ва мукаммал ҳаёт истаган ўзбек миллати, қашшоқ, кам маълимотли, қуллар каби таъқибланувчи оммага айлантирилди.

Каримовга, мамлакатда ўзбек ва ўзбекистонликларни талаш, қамаш ва ўлдириш камлик қилмоқда. Шунинг учун у  МХХ, ИИВ, дипломатияни ва мамлакатнинг бойликларини ишга солиб, чет элларда ҳам  – Россия, Украина, Қозоқистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоячилари, демократларни, мухолифатчиларни таъқиблаш, қоралаш ва террорлашни амалга оширмоқда. Илтимос, ўзингиздан кетиб қолмаг, у, бу нарсаларни Ғарбий Европа тараққий этган мамлакатларида, хатто АҚШ ва Канадада ҳам амалга оширмоқда. Инсонларга нафрат билан қаровчи, мустабид Каримовга бу жирканч, жиноий амалиёт камлик қилаяпти, шунинг учун у тасдиқлаган ва ўзбекларни, уларнинг тарихини, миллий қадриятларини, қаҳрамонларини қоралаш, уларнинг ҳайкалларини йўқ қилиш, кўчаларини, туманларини, метро бекатларини номини ўзгартириш ва ўзбек халқининг асл ўғил ва қизларини озодлик, демократия, фаровонлик, ҳуқуқий тенгликка интилишларини бузиб кўрсатиш Дастури амалга оширилмоқда. [11] Якуний мақсад – ўзбекларнинг ўзига ишончини ва иродасини синдириш, уларнинг ватанпарварлигини ва мамлакатига, маданиятига ва тарихига бўлган муҳаббатини барбод қилиш.

Каримовнинг “ердаги жаннатини” маддоҳлари, сабабни – бузғунчи қатағон-порахўрлик ҳокимият тузимини, оқибат билан алмаштириб –  ишлаб чиқариш унимдорлигини, умумий маълимот, техникавий, маданий, сиёсий даражани  пасайишида, ўзбеклар, Ўзбекистон халқини айбламоқда. Бу тушинчаларни алмаштириш ва виждонсиз ёлғондир. Бунга ўзбек миллати, Ўзбекистон халқи айбдор эмас. Бунинг айбдори жазокор-порахўрлик ҳокимият тузими ва унинг бунёдкори Каримовдир. Унинг яна бир “хизмати”, ночорлик оқибатида ишга яроқли ўрта ёшли ва ёш 7 –  8 миллион республика аҳли –  Россия, Қозоқистон, Украина, Жанубий  Корея ва бошқа мамлакатларга бориб иш қидиришга мажбур бўлганидир.

Каримов, одамларни доимо қўрқув ва тобеликда ушлаш истагида, демократик талаблар билан, тинч норозилик билдирувчи фуқароларга қарши кўп маротаба куч ишлатар тизимларини қўлаб, уларни отишга буйриқлар берган. У бу ҳаракатлари билан, бир-неча марта инсонийликка қарши оғир жиноятлар содир этди ва бу жиноий ҳаракатлари учун эртами ё кечми жавоб бериши шарт. Бундай ҳаракатлар,  1989-90 йиллар Наманган, Қўқон, Пскент, Бўка, Денау шаҳарларида кузатилди. 1992 йил январида Тошкентнинг олийгоҳлар шаҳарчасида талабаларнинг тинч чиқишлари ўққа тутилди ва шаҳарча эса қўпорилди. 2005 йил май ойида Андижонда ҳокимияти тарафидан “президент” билан учрашувга чақирилган ва тинч норозилик митингини ўтказаётган аҳоли аёвсиз қирилди. 2010 йил июнь ойида, Каримов, тинч ўзбекларга қарши қирғиз фашистлари амалга оширган, Ўш-Жалалобод қирғинини (геноцидини) тайёрлаш ва ўтказишда мудҳиш рўл ўйнади ва у хозиргачан жимиттон фашист-жиноятчи Қирғизистонда ўзбекларни тақиб ва таъзиқларини қўлламоқда. [12]  2015 йил 8 май Москвада, Кремлда немис-фашистлари устидан қозонилган ғалабанинг 70- йиллиги муносабати билан МДҲ (СНГ) давлат раҳбарларининг йиғилишида, Каримов, Қирғизистон президентига маҳсус беодоб дакки берди, чунки у бу ўзбекларга нисбатан тақибларни кучайтиришини биларди. Шундай бўлди ҳам. [13]

Каримов африкалик ва лотинамерикалик мустабидлар сингари тез ўз маъруза ва нутқларида “демократик жамият қуриш”, “ҳуқуқий давлат яратиш”, “парламент”, “сенат”, “маҳсус тараққиёт моделини” бунёд қилиш каби баланд парвоз атамаларни ишлатишни ўзлаштирди. Лекин амалда, у мунофиқона ва юзсизларча Конституцияни поймол қилди, ваҳоланки асосий қонун унга мослаб ва унинг ҳамма ўжарликларини эътиборга олиб яратилган. Хусусан, унга агар Президент асосий ёки бошқа қонунларни бузса импичмен қилиниши киритилмаган. [14]

Нуфузли Human Rights Watch ташкилотининг новбатдагт маърузаси “Ўзбекистон: тузимнинг танқидчиларига қамоқ ва қийноқлар” деб номланган ва унда инсонлар, ўзбеклар ва ўзбекистонликлар учун куйинган, энг таниқли ўттиз тўрт демократ, инсон ҳуқуқини ҳимоячиси, журналист, ишбилармон ва диний ўзга фикрловчилар тақдири ёритилган. [15] Аммо ҳақиқатда қанча сиёсий маҳбуслар, бегуноҳ қамалган дунёвий ва диний ўзгача фикрловчилар, адолат учун курашган фуқаролар қамоқхоналарда ушланаётгани номаълум? Халқаро, регионал ва республика инсон ҳуқуқини ҳимоялаш   ташкилотлари қўлидаги рўйҳатлар, уларнинг жужа оз қисмидир. Амалда Ўзбекистон Каримов тарафидан катта қамоқхонага айлантирилган. Каримовнинг қамоқхоналарида, МХХ, ИИВ, прокуратура, суд органларининг ҳамма поғоналарида қийноқлар ва бошқа зўравонликлар, ноинсоний, қадрни букувчи муносабат ва жазолар кундалик қонли амалиётга айлантирилган. БМТнинг қатор Қўмиталари, АҚШ Давлат Департменти, халқаро, регионал ва республика инсон ҳуқуқини ҳимоялаш   ташкилотлари, бир-неча маротаба Каримовни, қийноқлар ва бошқа зўравонликлар, ноинсоний, қадрни букувчи муносабат ва жазоларни қамоқхоналарда, МХХ, ИИВ, прокуратура, суд органларининг ҳамма поғоналарида тўхтатишга чақирганлар. Аммо Каримов терроризмга қарши курашиш кераклигини важ қилиб, ушбу талабларга “устомонлик” билан чап бермоқда. [16]

Каримов алла-қачон Мустақиллик моҳиятидан келиб чиқувчи Ғарб мамлакатлари тараф ривожланишни, соҳта эмас, ҳақиқий халқ ҳокимияти – демократияни, инсон ҳуқуқлари ва қонун устиворлигини, порахўрликка йўл қўймайдиган, нормал бозор муносабатларини ва Президентни ва бошқа сайланувчи амалдорларни алмашишини поймол этди. У 29 – март 2015 йил Тўртинчи маротаба Сайловсиз Сайловлар ўтказди ва Президент “тахтида” ўтиришни давом этмоқда. Ваҳоланки, у Икки маротабадан сўнг “яна қонуний сайланишга” ҳар қандай конституцион ҳуқуқни йўқотган. [17]  Кўп йиллар инсонлардаги деструктивлик анатомиясини тадқиқ қилган Эрих Фромм қуйидагиларни такидлайди: “Садист характер учун фақат, ҳокимият – биргина қойил қолиш “ўтли эҳтироси” ва биргина мамнуният сифатидир. У қудратлини илоҳийлаштиради ва унга бўйсинади, ва шу билан бирга ўзини ҳимоя қила олмайдиган кучсиздан нафратланади, унинг мутлақ ўзига бўсинишини талаб этади”. [18] Ислам Каримов тарафидан Мустақиллик моҳиятини, мақсадларини поймол этиш тарихи ва амалиёти ушбу хулосаларнинг тўғри эканини исботлайди.

Каримовнинг жазокор–пораҳўрлик тузимини маддоҳлари ва сотқин мухолифатчилар гуруҳининг мустабидни яловчилари бир–бирига монанд равишда, гўёки “халқ ўз ҳокимига арзийди” деб ёзишмоқда. Бу тўлиқ ақлсизлик ва инсонлардан нафратланучи, мустабид Каримов ва унинг тузимига қулларча хизмат қилиш рамзи, халқни руҳсизлантиришга, ҳамма ёқни босиб кетган пораҳўрлик, зўравонлик, амалдорлар, милиция, МХХ, прократура, суд ходимларининг  ўзбошимчалигига, мактаб ўқувчиларини, талабаларни ва ҳукуматдан маош олиб ишловчиларни қишлоқ хўжалик ишларида мажбурий ва аёвсиз  ишлатишларга танқидий қарашга йўл қўймасликка уринишдир. Каримов ва унинг малайлари сабаб, Ўзбекистон фуқароларининг муаммолари мислсиз сероблашган  – денгиз, океандек. “Инсонга нисбатан ҳурматсизлик бизнинг мамлакатни ҳавосида тарқалган, ҳар биримизнинг танимиз ва қонимизга кирган, ҳар қандай масала бўйича, ҳар қандай даражадаги ҳокимият вакили билан учрашганимизда у намоён бўлади”. [19] Биз  – ўзбеклар, ўзбекистонликлар фақат ҳар биримизнинг фуқаровий фаоллигимизга таяниб, бу аҳволни  тубдан ўзгартиришимиз мумкин. Бизнинг иккинчи Ўзбекистонимиз йўқ, шунинг учун ҳар биримиз ҳамма ерга сочилган,   мустабид ва унинг тузимидан қўрқишни енгиб, жим туришни, лоқайд бўлишни ва сиёсатга аралашмасликни бас қилишимиз шарт.

Демократия, қонунларгага риоя қилиш, нормал бозор, Конституция ва қонун олдида ҳамманинг тенглиги, ҳокимия соҳибларининг алмашиши, инсон ҳуқуқи устиворлиги, амалда кўп сиёсий кучлар мавжудлиги (плюрализм)  ва фаровонликка биз фақат биргаликда, қаерда яшашимиздан қатъий назар, Ўзбекистондами ёки хориждами, мустабидни Мустақилликнинг гўркови эканини очиқ, тинч, шидатли, фаол ва бутин овозимиз билан фош этиб  эришишимиз мумкин. Бунга бизни –  ўзбеклар, ўзбекистонликларнинг қуллардек аҳволда яшашига барҳам бериш ва Мустақилликни унинг ҳақиқий эгалари мамлакат фуқароларига қайтариш зарурати чорлайди. Тинч, шижоатли, кундалик, вазмин ва иродали курашимиз, Мустақиллик учун жон фидо этган қаҳрамонлар Шовруҳ Рўзимуродов ва Тойиба Тўлаганова хотираси олдидаги  бурчимиз ҳамдир. Уларнинг озодлик, қонун устиворлиги ва адолат ғолиб бўлиши учун қўрқмас ва фидокорона фаолияти, бизни мустабид ва унинг зулимкор тузимини бартараф этиш ва халқ, мамлакат Мустақилликни тиклаш борасидаги курашимизда ибрат бўлсин.

Абдуфаттоҳ Маннопов

Манбалар:
1.Эпиграф: Абдулҳамид Чўлпон «Амалнинг ўлими» шеър.   http://www.ziyonet.uz/uzl/people/chulpan/
2. Ж. Маматов. “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов].  http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658; Яна унинг. Оқсарой сирлари.  http://jahonnoma.com/2008/02/25/1-24/
3. М. Маликов. Каримов уже давно загнал себя в угол. https://turonzamin.org/2009/02/02/malikov-2/; Г. Э. Бурбулус. Против сохранения СССР. http://www.aif.ru/society/article/47917; 20 лет назад в Беловежской пуще Ельцин, Кравчук и Шушкевич ликвидировали СССР и создали СНГ. http://www.b-port.com/news/item/72297.html
4. А. Таксанов. Многоликий Янус, кто такой Ислам Каримов? Психологический портрет узбекского лидера через призму его политики http://www.proza.ru/2007/06/06-51; Ж. Маматов. “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов], http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658; Яна унинг. Оқсарой сирлари. http://jahonnoma.com/2008/02/25/1-24/
5. Ислам Каримов поддержал ГКЧП http://www.profi-forex.org/novosti-mira/novosti-sng/uzbekistan/entry1008223182.html
6. А. Маннапов. О дате независимости Узбекистана (или о балагане дарителя бед). https://turonzamin.org/2014/09/01/fattah/#more-23469; Его же. Тиран желает растоптать и деградировать народ (Зачем пытались поменять национальность генерала?) http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1340266200; Его же. Узбекистан: мифы и реальность. – В журнале: Зашита прав и свобод человека. Иркутск-Москва, № 16, 2001 г., с. 14-15; Его же. (Одил Барлос). Стабильность или страх: что превалирует в сегодняшнем Узбекистане? – Жур.: Центральная Азия, Независимый общественно-политический журнал, Швеция, 1996 г., № 6, с.42-45
7. Бертран Рассел. История западной философии и её связи с политическими и социальными условиями от античности до наших дней. http://www.litmir.me/br/?b=245295; Его же. Почему я не христианин. http://www.litmir.me/br/?b=22934; Андрей Сахаров. О стране и мире. – В книге: Тревога и надежда. М., 1991, с. 86-150; Его же. Мир через полвека. – В книге: Тревога и надежда. М., 1991, с. 74 – 85; Зенон Косидовский. Когда Солнце было богом. http://www.litmir.me/br/?b=95783 Его же. Библейские сказания. http://www.litmir.me/br/?b=62350 Его же. Сказания евангелистов. http://www.litmir.me/br/?b=61252; Ричард Докинз. Бог как иллюзия.    http://www.litmir.me/br/?b=245690  Его же. Величайшее Шоу на Земле: свидетельства эволюции. http://www.litmir.me/br/?b=187058     Его же.    Рассказ предка. Путешествие к заре жизни. http://www.litmir.me/br/?b=177162
Его же. Расширенный фенотип. Дальнее влияние гена. http://www.litmir.me/br/?b=91142
8.Крейг Мюррей. Человек Ее Величества в Ташкент. (Напечатано The Washington Post, перевод «Инопресса.ру» ) http://www.compromat.ru/page_22082.htm
9. Франклин Рузвельт. Беседы у камина.  http://www.gramotey.com/?open_file=1269033897#TOC_id1059605
10. Андрей Сахаров. Степень свободы. – В книге: Тревога и надежда. М., 1991, с.303.
11. Переименование названий улиц в Ташкенте, Узбекистане. http://www.goldenpages.uz/streets/
Подвиг семьи Шаахмедовых. http://jzl2.narod.ru/Shamaxmudov.htm;
В Ташкенте снесен памятник герою. http://ria.ru/world/20110107/318571929.html
Я. Норбутаев. Назвать своим именем. Что побудило президента Каримова на святотатство? http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1294835820
А.Маннaпов. Тиран желает растоптать и деградировать народ (Зачем пытались поменять национальность генерала?) http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1340266200
12. А. Виноградов. О странностях резни… Ошские события – межэтнические беспорядки или целенаправленный геноцид? http://www.centrasia.ru ; 06.19.2010; “Новый репатириант из Бишкека: Киргизы верят, что убийство евреев искупает грехи”. http://IzRuz.co.il , 23.06. 2010; А.Маннaпов. Нацизм под маской парламентаризма. http://www.centrasia.ru/news.php?st=1317311640 ; Его же. Нельзя путать защитницу с правозащитницей (Об интервью корреспондента “Deutsche Wellе” с Азизой Абдурасуловой, руководителем общественного фонда “Кылым Шамы”) http://www.centrasia.ru/news.php?st=1317311640
13.Президенты Кыргызстана и Узбекистана повздорили на встрече. http://www.vb.kg/doc/312559_prezidenty_kyrgyzstana_i_yzbekistana_povzdorili_na_vstreche.html
14. А. Маннапов. КОНСТИТУЦИЯ КАК ЗАНАВЕС ТИРАНИИ (20 – лет Конституции Узбекистана) https://turonzamin.org/2012/12/10/shirma/
15. Human Rights Watch: – Узбекистан: тюрьма и пытки – для критиков режима http://www.hrw.org/ru/news/2014/09/25/uzbekistan-tyurma-i-pytki-dlya-kritikov-rezhima
16. С.Файзи. Узбекистан: Рэкет по Каримовски, или … “Хотите прекращения пыток, заплатите денег!” http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1063599480
17. А. Маннапов. ВЫБОРЫ БЕЗ ВЫБОРОВ, ИЛИ О ФОКУСАХ ТИРАНА.
https://turonzamin.org/2015/03/26/abman/; А. Волосевич. «И снова здравствуйте! Ислам Каримов идет на выборы» http://www.asiaterra.info/obshchestvo/i-snova-zdravstvujte-islam-karimov-zasobiralsya-na-vybory
18. Э. Фромм. Анатомия человеческой деструктивности. М., 1994, с.254.
19. С. Ковалев. Свобода, собственность, порядок. –  В книге: Прагматизм политического идеализма. М., 1999, с.94

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.