Таҳрирсиз мактублар

yodgorTurlibekovЁдгор Турлибеков:

КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОНДА “БОЗОР”НИ “МОЗОР” ҚИЛМАДИМИ?

(78 ёшли отахоннинг битиклари)

Советлардаги ҳамма ишлар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш саноатлари, қурилиш, ўқиш ва ўқитиш, хатто маданият ва санъат каби ишларга ҳам коммунист раҳбарлар тайинланар, улар ўз соҳаларидаги давлатдан олган план ва мажбуриятларини бажаришдаги мусобақаларда қатнашиб, ундаги ютқазиб планларини ёмон бажарганлар ишдан олиниб, ёки уларга партиянинг ҳайфсанлари берилса, ғолиб ва ишнинг кўзини биладиганлар матбуотларда мақталиб, вазифаси юқорилар ва уларга турли мукофотлар ҳам таъсис қилинар эди.

Ўша даврда иттифоқда масалан оддий қишлоқ хўжалигини планлаштиришга иттифоқнинг икки юз миллиондан ортиқ аҳолининг 5 ва 6 миллиони малакали ҳисобчи кадрлар ва уларни яна иттифоқдаги элликдан ортиқ министрликларга кўпайтирганда иттифоқ, бўйича биргина Госпланнинг ўзига 10 миллион атрофида киши банд эди. Бунинг устига Госстандарт, Марказий Стастистика Бошқармаси (ЦСУ) ва турли Партконтрол, Халқ контроли ва Касаба уюшмалари деган бошқа турли текширув органлари бўлиб ундаги, бир миллионга яқин хизмат қилиб яхшигина маош ҳам олишар эди. Бундай катта сонли ҳисобчилар армияси масалан аҳолининг жон бошига қанча телевизор ёки холодилник ишлаб чиқариш, озиқ­-овқат  пойафзал ва кийим­кечак каби товар ва маҳсулотларнинг қайси размерларини ва қайси худудларда ишлаб чиқариш ва қайси нархларда сотиш керак каби мураккаб ишлар, авваллари компютер бўлмаганда, қўлда оддий ҳисоб чўтларда бажарилса, уларда хатолар бўлиши табиий эди. Албатта бундай ҳатолар туфайли баъзи жойлардаги турли таъминотлар, матлубот хизматидаги тақчилликлардан норози аҳолининг шикоят хатлари, газета ва радио яна телевизорлардаги очиқ қилинадиган танқид ва эътирозларига дуч келиб, буларни партиянинг юқори органлари албатта тез ҳал қилар эди.

Кутилмаган урушдан хонавайрон, ёки илк бор мустақилликка қадам ташлаган, иқтисоди заиф мамлакатлар президент бошқарувига ўтиб, уларнинг мустақиллигигача узоқ давр оғир ҳаёт кечирган кишиларнинг деярли ҳаммаси ҳали саводсиз эканидан давлатни бошқариб кетаоладиган кадр ва иқтисодчи мутахассисларнинг йўқлиги катта муаммо эди. Шундай қийинчиликлар уйилиб ётганда бундай юртларда адолатли демократик конституцион тузумни яратишда, тажрибалар вақтинча оғзаки билимлар ҳам катта ишларни бажариш мумкинлигини кўрсатди.

Аммо Ўзбекистон мисолида юқоридаги катта муаммоларнинг биронтасини ҳам тополмасдингиз, чунки пойтахт Москванинг ўзидаги ишлаётган олий тоифали ўз иқтисодчиларимизнинг қайтишлари кутилаётсада, ўзимиздаги ишлаётган иқтисодчи кадрларимиз (фақат Каримов эмас) керагидан ҳам кўп эди. Советлар тутиб келаётган иқтисодий сиёсат араваси ғилдиракларига Ленин ва Сталин суртган ёғлари етмиш йилга бормай, қуриб битади ва 60 йиллариёқ иқтисодий таназзуллар пайдо бўлиб, Совет Иттифоқидек гуруллаган тузумга кўз тегабошлади.

Советларнинг нотўғри тутган иқтисодий йўли, ўттизинчи йиллардан авж олган НЭПнинг Сталин вафотидан кўп ўтмай, ундаги замонавий мослашув элементларига хечкимнинг қизиқмаганлиги учун, уларнинг мўртлашиб боравергани, ал­ҳал, советлар тузумининг пойдевори билан гурсиллаб йиқилишига сабаб бўлди.

Энди бозор иқтисодининг совет тузумидан кўра улкан афзалликларига эътибор қилайлик, тўғри, советларда болшевиклар сиёсати пишиб, коммунистик поғонага кўтарилганда, совет халқларининг фаровонликда яшашларини таъминлашга алоҳида эътибор беришга, қарор қилинди. Аслида бу мақсадларда, аҳолининг турли таъминот бўлимлари йириклашди холос, ҳатто янги министрликлар тузилиб, қисқаси бюрократик тизилма янада ортди, лекин давлат ривожига керакли мутахассисларнинг яна анчаси “ҳисобчилар” сафига ўтиб кетди.

Бунинг устига Партиянинг Москвадаги Марказий Комитет рахбарлар тамоман қариб бўлган В М. Молотов, Л. М.Каганович, А. И.Микоян, Н. С. Хрушчевлар вафотидан сўнг, энг ёш деб Л. И. Брежневни тайинланиб, у ҳам қариб, оғзидан гаплари тўкилиб кетаверган ерида вафот этди. Черненко, Суслов, Андроповлар бўлса ишга ярамай, уларнинг кўзлари ялтираса қўллари қалтираб, ўз соғликлари билан бўлиб қолган эдилар, бу қариялар ҳам кетма кет вафот этдилар.

Қариялар ўз вақтида ораларига ғайратли ёшларни қўшмаслик, бу кадрлар тақсимот мувозанатида ўнгланмас қўпол бузилишга олиб келди ва ҳулосавий натижа, иқтисод ва сиёсатдаги умумий КПССнинг фаолият кучи қирқилиб, (КПД) яъни “фойдали иш коэфиценти” йўқолабориб, бу тузумнинг барбод бўлишига олиб келди.

Бозор иқтисодида эса, юқоридаги “чўтқоқарлар армиясининг” мутлақо кераги бўлмай, энди, уларнинг ҳаммаси мамлакат аҳолиси қаторида ишлаб, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшабошлаши керак эди.

Уларга сарфланган ортиқча маошлар, Ўзбекистоннинг ўзида неча минглаб “чўт қоқарлар” дан бўшаб қолган ва жиҳозланган кабинет, зал ва бинолар, уларга қанча ажратилган шароит, транспорт, алоқа, бошқа кўп харажатлари тежалиб, бундай тадбирдан мустақилликка юз тутган мамлакатлар учун катта фойда кутса бўлар эди. Мустақил Ўзбекистон шароитида ҳам, агар бозор иқтисодига бироз бўлсада эътибор қилинганда эди, юқоридаги айтиб ўтилган фойдалардан республикамиз ҳам албатта баҳраманд бўлар эди.

Аммо республикамизда бозорга ўтиш масаласида, юртимизнинг қўшни МДҲ давлатлари

ичида аҳолиси савод ва билимлари етарли, пахтанинг эса ўзимизга етарли қисмини эксак,

қолганига халқимизнинг тўқ еб ичиши ва унга керакли бир йилда уч ҳосил олинадиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хозирча Ўзбекистондаги колхоз ва совхозлардаги

мавжуд миллионлаб бош сон саноқсиз қўйчилик, йирик шохли қорамоллар, қоракўлчилик

ва паррандачилик фермалари каби халқ бойлиги хусусийлаштириш баҳонасида кулгили

баҳоларда ўша хўжалик бошлиқлари ва туман рахбарлари қариндошлари

томонидан сотиб олиниб, сигир­бузоқ, қўй­қўзи ва паррандалар сотиб ўзлаштирилгач,

бундай катта фермаларнинг аввал ускуна анжомлари бузиб олингач, бундай катта

биноларининг кўплари томлари қишда иссиқ ва ёзги жазирамада ҳайвонларга салқин

бўлсин деб, икки қават ораларига стекловата тўшалган икки қават шиферу, стропилалар

ва тўсинлар билан ёпилган томидан бошлабиморат девор ва пойдевор ғиштларигача

сотиб юборишиб қолган қуруқ майдонга ҳоҳлаган экинларини экиб юбордилар.

Улар Бозор иқтисодининг биринчи ишни ерларни деҳқон ва фермерлар хўжаликларини

махсус тафтиш комиссиясиялари орқали қонуний ва шаффоф равишда ўша фермадаги

ишлайдиган меҳнаткашлари жавобгарлига ҳусусийлаштирилиб топширилиши лозим

эди. Шундай қилиниб бўлгандан сўнг дала фермерими ёки чорва фермерими уларга тўла

эркин фаолиятини олиб боришга шароит яратиб, то бундай ишларни бошлашда

давлат уларнинг камида уч тўрт йил оёққа туриб олишгача керакли машина­техника,

транспорт, сув, электр ва ўғит билан таъминлаб, уларни барча солиқлардан иложи борича халос

этиш, ёки жуда оз солиқлар белгиланиши ҳам зарур эди.

Энг муҳими деҳқонларнинг кўкнори ва нашадан бошқа истаган экинларни, боғбонларга ҳам

ҳоҳлаган мевасини экишга, чорвадорнинг эса қайси ҳайвонни кўпайтираман деса, уларнинг

ўзи билсин, чунки уларга нима фойда, қанча фойданинг қаёқдан тушишини президент қаёқдан

билсин, биламан деб бошини қотирмасин ва уларнинг ишларига аралашиб, бу йил мунча

миллон пахта ва мунча ғалла топшириш планимиз деб айтишининг ўзи, бозор иқтисодига

умуман ёт ва кулгили нарсаларку булар.

Ахир фермерлар озод чорва ёки дала эгаси бўлиши керак ва улар мустақил Ўзбекистондаги

ўз дала майдонининг, ёки ўз хусусий корхонасининг эркин хўжайинлари ёки “президентлари”

бўлишлари керак эмасмиди?

Тўғрисини айтганда Каримовнинг бундай сиёсати, унинг ўша госпланда ишлаб юрган кезларидаги

советларнинг эскиб ва чириб кетган бозор иқтисодидан ўн беш километр узоқдаги гаплар десак,

ё президентимиз бозор иқтисодидан зиғирча билими йўқ одам, ёки у иқтисод фанлари доктори

эмас, ўлай агар тўғриси янги оллигархларнинг фани бўлган “Ёлғончилик ва ўғрилик

фанлари доктори”дан бошқа унвонга нолойиқ одамдир.

Ёки унинг тилида бошқа нарсаларни айтиб, амалда эса бажараётган ишларининг ғирт тескари

эканлиги эса, Ўзбекистоннинг келажагини “буюк” эмас, худди “куюк” қиламан деган одамнинг

ишику ахир! Унинг юртини қандай бошқариб келганини кўриб турибсиз, у ўз тахтида неча йиллар ўзи

президент ва бош вазир ҳам ўзи бўлган даврларда хеч муболағасиз айтганда бозор иқтисодида

қилиниши керак бўлган ишларига эътибор қилсангиз, айтишга чиройли сиз ва бизлар

тополмайдиган, масалан: “республикамиздаги қишлоқларимизни обод ва фаровон қиладиган

ҳам, йўқ қиладиган ҳам, бу бизнинг фермерларимиз” деб, қарсакларга кўмиладию”, Аммо

унинг эртасигаёқ айнан фермерларга мутлақо зарарлар келтирувчи унинг шунча йилдан бери

бугунгача қаторлашган ўзининг бундай қарор ва фармонларини ҳалигача тўхтатган эмас.

Энди у вазирлар маҳкамасидаги ўрниига бошқа одам тайинлаб, барибир ўзи тайёрлаб

пиширган қарорларини Мирзиёевнинг имзоси билан, бир нима бўлса, унинг ўзи жавоб берсин

деб, чиройли ва силлиқгина ўтирибди, мана бунга ҳам ўн йилдан ошиб, ҳамма яхши билади,

унинг бу тоифа Ўзбекистонимзни ноинсоний бошари келаётгарига хеч ким эътироз

билдиролмайди. Халқнинг кўп қабати ўрта ҳол бўлсалар, улар мустақилликнинг

“шарофати” дан камбағал қатламига ўтиб, тез орада улар ҳам қашшоқлар қабатига

шўнғишга мажбурландилар, уларнинг маошлари етмай турганда, ажойибот рўй берди

Юртбошимизнинг фармонларига кўра, хуқуқ тартибот ва милициянинг ойлик маошлари

отнинг калласидай қилиб, профессорнинг маоши милицияда ишлайдиган

сержантнинг маошидан оз бўлиб қолди.

Яна оз ўтмай, президентимизнинг ўлганнинг устига тепган қилгандай маош ва пенсияларни

15 фойиз эмас, радиодан телевизорлардан маошлар 115 фойизга оширилди деб оғиз

кўпириш бошланди. Мен яхши эслайман ўша фармоннинг эртаси куни Германиянинг

Ўзбекистондаги элчихонасига бир юмуш билан борсам, иккинчи секретар Рабан Рихтер:

сиз эшитдингизми Президентингиз маошларни 115 процентга ошириб катта иш қилибдику,

деди менга. Мен кулдим, нотўғри эшитибсиз, ўнбеш фойизку бор йўғи десам, мендан узир

сўраб кабинетида мени қолдириб, тез қадамлар билан чиқиб кетди ва тез орада қайтиб

келди ва у менга: катта хато қилган эканман, 115 процент деб, рахмат сизга бу хатони

вақтида тузатишимга ёрдамингиз учун деб, билишимча у юқорига ОБСЕ гами ёки

элчисининг ўзигами маълумот берганга ўхшайди. Ахир 115 дегани олаётган маош устига

яна 115 процент фойиз қўшилсагина айтилиши керак бўлади.

Энди бозордаги тамошани кўринг, фармон чиққан куни эртасига бензиндан бошлаб савзи

пиёзгача нархлар кўтарилган, ҳали маошлар ошмасдан уч ой олдин ноғора чалиниб мақталган

маошлар ошгани 15 процент бўлса, мен аниқ биламан шакарнинг килоси ўшанда 40 сўм эди

у ҳам бўлса ҳали ошмаган маошга қарамай уч ой ичида шакар 140 сўмга, яъни 300 процентга

ошиб кетгани, бу нима дегани, ахир йилига уч тўрт марта ошадиган бундай фармонлардан

дан халқ тўйиб кетдику. Каримов яна маҳмадоналик билан шу беш йил ичида 14 марта

халқимизнинг нафақа пуллари, пенсия, маош ва стипендияларнинг ортишига эришилди, деб

мағрурланиб гапиришдан уялмайдиган сурбетнинг сўзларини эшитган барча Европа, ҳатто

Америка, ҳам унинг бу ишларини хар йили мақтаб келмоқдалар.

Аслини олганда Америкадай бой ва халқи тўқ давлат ҳам ундай маошларни йилига уч марта

115 фойизга оширишга қурби етмайди. Бу очиқчасига айтганда беш йилдаги Каримовдай

айёрнинг ўзи қадди букчайган бу ўзбек халқининг орқасига керзовой этикни кийиб олиб 14

марта тарсиллатиб тепгани эмасми?

Унинг ўзбек халқининг орқасига тепишни 25 йилда шундай қимматчилик

қилиб орқага тепишларнинг сони роппа роса 80 та, яна беш йил у ўлмаса ҳаммаси

бўлиб 96 га етди дейверинг. Бунинг устига мустақилликнинг бошланиш даврларида

Ўзбекистонда бозор иқтисодига ўтишнинг нима эканини тоза ўқиб ва ўрганиб

иш бошлаб юборган биринчи ишбилармон ва тадбиркорлар, брокер, фермер

ва савдогарлар оғизларидангина “бозор иқтисоди” жумласини эшитсангизда,

президент Ислом Каримов томонидан уч йил халқнинг советлардаги

омонат кассаларида қолган ўз жамғармаларини тамом еб битиргунча, унинг

қуруқ мақтанишдан оғзи бўшамас эди. Унинг ичган қасамларига очиқ ҳиёнатлари,

мамлмкат конституцциясига бўйиниш эмас, уни ўзига бўйсиндириб олгани, унда

оддий инсонлардаги уялишдан асар ҳам йўқ бўлса, ўз халқига раҳмдиллик қилиш

ўрнига шафқатсизлик қилса, фақат мақтаниш ва ёлғонлардан бошқани гапирмаслик

сурункали хасталикка йўлиққан безбетлик эмасми булар ахир?

У халқнинг чўнтагига тушадиган ёки унинг эчки ва товуғини ўғирлайдиган ўғри эмас,

у халқ ва давлатнинг фақат тонналаб олтинларига ёпишадиган ўғри бўлса, яна бундай

ноинсоний хулқи атвори билан турмушнинг оғирлигидан шикоят қилган минглаб

бечора инсонларнинг арзини эшитмай, у бечорани зиндонга улоқтириб керак бўлса

бундай инсонларнининг қобирғаларини синдириб, баданларини моматалоқ қилиб

уриб тепилиб, унинг жинсий органларидан бошлаб ияк, қулоқ ва қулоқларигача ёниб

турган ни куйдириб ўлдиргани етмай, тобутни очмай жанозасиз одамларни йиғмай

ярим тунда кўмишга мажбур қиладиган жаллодни қандай қилиб 25 йил ўтгандан

кейин ҳам бундай зулумкорни ким президент дейиши мумкин?

У президент бўлган кундан хазинамиздаги етарли бойликларимизни

тез сочиб йўқотиш учун ва бундан шахсий обрў олиш учун, тарихий

бобокалонларимизга сарой ва ҳайкаллар, жоъме масжитлар қуриб иқтисодни

кўтариш учун ақалли биронта завод ёки фабрика қурмай, аксинча уларнинг

борларини йўқотиб чарчамади. Бу муттаҳам, яна “келажагимиз буюк”, “бизар

хеч кимдан кам эмасмиз ва кам ҳам бўлмаймиз” каби шиорларни қақшайвериб,

ўзини мақташ учун, юздан ортиқ халқ учун кераксиз ортиқча бинолар, теле

студиялар ва телевишкалар қурдиришни бошлади. Аммо конституция, демократия,

бозор иқтисоди, ривожланиш, коррупцияга қарши курашиш деган ҳаётимизнинг

асл тақозо этаётган асосий тамойил сўзларини унинг хеч қаерда иштиёқ билан

жаранглатиб айтмаслиги, буларнинг ҳаммаси кейинчалик Ислом Каримовнинг

ич ва ичидан юқоридаги халқимизнинг талпинаётган иштиёқманд орзу ва

умидларини менсинмаслик ёки уларни қиламан деб қасам ичсада, бажаришни

истамаслигини халқимизга ўзининг давомли душманларча қилмишларида

яққол исботлаб берди.

Алоҳида айтишга лойиқ мустақил Ўзбекистон иқтисодини кўкларга отиб

кўтарадиган омилларимиз деб айтиладиган советлардан “ота мерос”дек

қолган, эссиз ва яна эссиз элликка яқин иттифоқда етакчи ўринли манаман

деб турган ва келажакда улкан фойда келтирувчи Тошкентдаги ва хар бир

катта шахарлар ва область марказларидаги турли завод ва фабрикаларнинг

ҳамма ускуна анжомлари тўла комплекслари билан, ўта қимматбаҳо

станок ва мураккаб автоматик қурилма ва конвейрларини бир йилга

етмасдан бузиб, бу давр ичида улар демонтаж қилиниб, темир йўл орқали

бирин­кетин Россияга ярим кечаларда поезд составларига ортиб жўнатилди.

Бундай гигант заводларнинг ҳамма ускуна анжомлари Тошкент

ишчиларининг ўз қўллари билан бузилиб янгисини қурамиз дейилиб,

уларнинг кеча кундуз қилган пешона терлари билан демонтаж қилиниб,

миллиондан ортиқ ишчиларнинг беш ойлаб маошлари берилмай ваьда

қилинган муддатлар эса судралиб, ахир уларнинг унишидан умидларини

узган ишчи ва мутаҳассислар, бир йил ичида маош олмай, ўз ҳаётларини

советлардан жамғарилган пуллари ҳисобига яшашга мажбур бўлдилар,

яна энг ёмони улар ишсиз ҳам қолдилар.

Энди вайрон этилган завод, фабрикалар бинолари қаторида вақтинча

советлардан бўшаб қолган элликка яқин алоҳида безакли конференцзал,

кафе ва маиший ресторанлар пойтахтнинг фахри ҳисобланган “Ўзбекистон”, Москва” ,”Широтом”, “Интерпол”, “Россия”, Зарафшон ва “Ҳосилот” каби

меҳмонхоналар ва баъзи шахар райисполком ва райком идоралари

жойлашган кўплаб маъмурий ва маиший иншоатларининг ойига катта

даромад келтирувчи манбаълари шахсан Ислом Каримовнинг аралашуви

билан, бундай халқ мулки ўзини ҳимоя қилувчи танишлар орттириб, пулдор

мустаҳкам қабатга эга бўлиб олиш учун сарфланди.

Бир қарашда ўша давр атамаси билан “хусусийлаштирилиб” келгусида

вилоятлардан марказга оқиб келадиган пулдор бизнесмен ва юқори

лавозимли меҳмонларни шиладиган масканлар эса, Ислом

Каримовнинг мустақилликкача (ЦК КПУз)Марказий Комитетида икки

йил ва қолаверса унинг Қашқадарё область партияси комитетида тўрт

йиллик давр ичида орттирган ўзига керак бўладиган тирговичларини

ўзига чақириб олди.

Яна пойтахтга Ўткир Султонов каби, рус тилида яйраб сайрайдиган

“ўткир”ларни ва Ўзбекистондаги русизабон министрлар ва ўзи билан

яхши муносабатларда ишлаб келган райком ва райисполком

раисларини танлаб ўзи билан иноқ бўлиб биргаликда ишлаш шарти

билан, бу турли эгасиз қолган иморатлар сув текинга совға қилиниб

сотилган деб, улар номигагина хужжатлаштирилди. Қишлоқ

хўжалигидаги айниқса Мирзачўлни обод қилиб юборган

Главголоднострой ва Жиззахдаги Жиззахстепстрой ихтиёридаги

юзга яқин ва Қаршистройга қарашли обод масканга айлантирилгган

54 та совхозлар қарийиб шахар шароитларига яқинлашган

тартибларда қурилиб уларда яшаш учун ҳамма шароитлар яратилган

ва меҳнаткашларга автобус хизматлари, кеча кундуз ишлайдиган

маконларга айлантирилган, кўм­кўк боғларда узум ва асалдай

мевалар пишадиган мисоли жаннатмакон жойлар барпо этилган эди.

Совхознинг исталган бўлимларигача қишлоқларнинг хар бир

кўчасида кеча кундуз водапроводларда шариллаб оқиб турган сувни

кўрар эдингиз. Сирдарё вилояти кейинчалик Жиззахга ўтган Кичанов

совхозини ва Юқори Чирчиқ районидаги “Полит отдел” колхозларини

мен яхши биламан ва уларда ишлаб яшаганман ҳам, одамлар

бу ерларни кўриб коммунизмга чиққан колхоз ёки совхозлар, деб

аташганларини кўп эшитиб, хурсанд бўлар эдим ўшанда. Минг

афсусларким шундай обод масканларнинг хозир ҳаробаларга айланиб,

ундай ерлардаги одамлар аллақачон мустақиллик бошлангандан

ҳамма техникаларни совхоз директор ва унинг қариндошлари

томонидан аёвсиз таланиб ер билан яксон бўлабошлаганини кўриб

кўчиб кетдилар. Газ ва светлардан асар ҳам қолмай, борар ва дренаж

қувурлари бузилгани ва республикада ишлаб дренаж қувирлари

ишлаб чиқарадиган иккита катта заводнинг тўхтаб талангани учун

ҳамма чўл зона ер тагидаги қувурлар қаровчисиз қолиб

улар синиб, шўр сув кўтарилиб кўп йиллидан бери Гулистон шахар

марказларигача шўр сув ҳавлиларни босиб деворларнинг захлаши натижасида

юзлаб хонадонларни ташлаб кетилди. Аммо бундай ҳароб

бўлган шўр сувдан экинлар мевали дарахт ва пахта экиб

бўлмайдиган ҳамма совхозларда турар ва борар жойлари бўлмаган

фақат ногиронлар ва пенсия олувчи кампир чолларгина қолиб,

улардан кўплари ўлиб тамом бўлиш арафасидалар.

Қиш совуғида улар эгасиз ҳувиллаб қолган уйларнинг синиб чириб

кетган эшик ромларини ёқиб, кун кўриб уч тўрт ойда бир келадиган

почта ходимларидан ўзларининг чала чулпа пенсияларини олиб

улар ҳаёт эмас, ўлим билан курашиб яшамоқдалар. Йўллар ва

кўприклардан ҳатто енгил машиналар ўтолмайдиган ўнқир чўнқир

бўлиб кетган, электр сим ёғоч ва газ трубалари аллақачон талаб

олиб кетилган. Деҳқон ҳамма қарзларини тўлаб ўз тегишига ўзи

ҳўжайин бўлган ҳолда, унинг олган ерига келаси йил бошқа экин

экишини деҳқоннинг ўзи белгилаши керак бўлса, масалан

Ўзбекиситонда президентдан бошланган раҳбарларнинг

фермерлар ишига қаттиқ аралашиши, уларнинг ўз айтганича

буғдой экма, деб кўкариб ҳосил олиш яқин қолганда деҳқоннинг

буғдой майдонини буздириб, кечикиб экилган пахта эса

пишмаган кўм­кўк хом кўсаклардан биронтаси очилмай, кузги

ёғин сочин бошланиб чириган кўсаклардан бир қоп пахта

топширолмаган деҳқонни кунда милиция келиб прокурорга

ҳайдаб борса, у ердаги дўқ пўписалар етмагандай, эртаси

ҳокимиятга чақирилиб мажлисда бўлса: Укам энди қамаласан

иложи йўқ, сен ахир Президентнинг фалон қарорига амал

қилмадинг, деб прокуратура дўқларидан сўнг охири қамалишга

келганда бор бисотини буғдой экдираман деб югуриб

елганлари ва қанча яқин таниш билишларидан олган қарзларини

тўлашини ўйлаб чарчаган бечора фермер, далага сепган

буғдойига куйиб, яна янги дўқ ва пўписалар унинг жонига

тегиб, кечаси билан ухлаёлмаган оила бошлиғи уйидан эрта

чиқиб сомонхонада ўзини осиб қўйганини тасавур қилиш,

инсонни ўзини ўлдириш даражасига бориб етса ҳам, бу ўлимга

хеч ким жавобгарликка тортилмай қолаверади.

Аммо биз кунига тахқирлаётган совет замонида ким ўзини

ўлдирса, бундай ишлар синчиклаб текширилар ва жавобгар

топилиб жазоланар эдику? Аммо сендай аҳмоқ мустақиллик

эмас, халққа уюштирилган зўравонликни “совға” қилган

шахсан сенинг мустабидга айланган замонингда, сенинг қизларинг

хузурини кўрадиган пахта деб, эркаларимизни аҳта қилаёзганинг

етмагандай, бу миллатнинг тухумини қуртаман деб, аёлларимизнинг

мажбурлаб бачадонларини кесдириб ташлаттирганингга сен жавоб

бермай, мен жавоб беришим керакми заниғар айт?

Ахир пахта деган оқолтин, ўзбек халқнинг ифтихори бўлиб, халқимиз

унинг туфайли ўзининг тўйларида даш қозонлар тўла ёғлик

паловлар дамланиб унинг ортиб қолган қисмини увол бўлмасин деб,

кечаси аста сувга оқизилганинининг гувоҳларимизку бизлар ахир!

Пахта деб ўқувчи қизларимиздан бошлаб, фермерларгача ўзларини

осишгача бориб етгани учун уларнинг хар бир ўлимга бошинг билан жавоб

берасан, ўшандагина халқнинг денгиз бўлиб сенга хайқирган

ғазабини кўриб иштонингни тўлдирасан, билиб қўй ярамас! Бундай,

эришилган сенинг сабил қолиб бошингни егур “мустақилларинг”

берган азобларига чидамай, миллатимизнинг сендан неча минглаб

марта ҳалол ва меҳнаткаш инсонларнинг, ўзини ўлдиришгача олиб

борган азоб ва қийноқларинг учун ҳам сен албатта жазонгни олишинг

ва бу кунлар эрта бўлмаса индин бошингга келиши керак.

Ахир бундай сиёсатни ким юргизиб, бизга бундай даҳшатни ҳаёт

нормасига айлантирган жиноятчи ким, деган саволга менинг

жавобим: Бунданда катта, жиноятларинг кўп бўлсада, уларнинг

очилмаётган ва бегуноҳ кишиларимизнинг республикада хар ойига

камида ярим минги сенинг туфайли қурбон бўлаётгандаги сенинг жаллодларинг

бераётган “тинчлик замони” шуми айтинглар дўстлар?

Булардан ҳулоса, диктатор Каримов учун шифокорлар ўз ишларини

ташласаю бундан хасталар ўлаверсин, ўқитувчилар бошқа пахта

тераверсину халқнинг болалари саводсиз бўлиб ўссин эканда, яна

у конституцияни бузган ва мутлақо ноқонуний президент курсисига

тўртинчи марта уялмай ўтирган зўравоннинг, наҳотки жазосини бериб

қўядиган идорами, ташкилот ёки инсонлар бўлмаса деб ҳайрон бўламан.

Советлар замонида ҳам пахта терилган, аммо у вақтдаги шароитлардан

хозир асар ҳам йўқ, пахта планини бажаришга келган ёрдамчиларнинг

тўлиқ шароитларни туғдирилиб сўнг, иш талаб қилинган. Советларда

бирор бригадир ёки звено бошлиғининг ўзини осиб қўйганини мен

саксонга кириш арафасида айтаманки, бирон марта бундай аҳмоқликни

эшитмаганман, буларнинг ҳаммаси сен муттаҳамнинг дабдабали:

жонажон ва севган халқимни ўлдир деб қандай буйруқ бераман

дейишини тўхтатиб, инсон хуқуқ ҳимоячиси сифатида айтаман, битта

кишига ҳам отишга Олий Суднинг чиқарган ҳукми бўлиши керак

дейман!

Суддан бошқа, президентнинг ҳам бунга хаққи йўқ бўлганда,

Андижондаги халққа қарши ўқ узиб пулемётлар қаторлашиб отган

ўқлардан минглаб одамларнинг қириб ташланишига ким буйруқ беришга

қодир ва кимнинг сенга жони ачиб халқни от деб, бундай буйруқни

Зокиржон Алматов ҳам ва Рустам Иноятов ҳам бермаганлар ва бераолмас

ҳам эдилар, демак ҳамма бало сендабўлиб, сен бу ерга катта мукофот

пулларни ваъда қилиб олдиндан тайёрлаб келтирган Тожикистонда бунт

кўтариб одамларни қириб ўрганган одамхўрни сен бағринга олиб, уларга

ўзбек солдат формаларини кийдириб газанда Махмуд Худойбердиев

бошлиқ бўлган сенинг шахсий сенинг тан соқчиларингдан тузилган алоҳида

рота эди улар. Харқандай аҳмоқ яхши биладики, отишда қатнашган эмас,

ҳатто уларни кўрган одамларгача “ўликлар гапирмайдилар” қабилида

иш кўрувчи ва сенинг кўзинг олдида сенинг ўғирлаган олтинларингни

ортиб туширишда қатнашганларни ҳам ўлдириб, уларнинг уйларига:

“Фарзандингиз Ўзбекистон Хавсизлигини ҳимоя қилишда, қаҳрамонларча

ҳалок бўлди”, деб СНБ ходимларигача ўлдириб юборганингдан сўнггина,

сенинг кўнглинг таскин топгандай бўлар, барибир қўрққанингдан тиззаларинг

қалтираши бироз босилиб, юзларингга қон югурар эди. Лекин ўйлама

бундай операцияларнинг ташкилотчиси ўзинг ва ўз кўзларинг билан

кўрмаганингча хеч кимга на Алматовга ва на Иноятовга ишондинг,

уларнинг ўлдиришда шахсан тепасида турдинг, аммо минг ҳийлакор

тулкиликларинг билан сенинг даҳшатли қилинган одамхўрликларинг

ҳаммаси видео тасвирларга аниқ туширилиб, ундай далил ва

исботларни хавсизлик ва милиция зобитлари томонидан яширин

объективлар орқали туширилиб архивга уларнинг копияларигина топширилиб

асл нусхалари тегишли ерларда сақланмоқда.

У далил исботлар куни келиб, сенинг кабинетингда жон

бераётганингда реанимацияда тирилтириб олиб, ўзингга келганингда сенинг

жавоб берадиган терговчиларнинг қора тўрва ва дипломатларнинг

тўлалигини кўриб, ҳайратда қоласан! Айниқса халқимизнинг

бюджетдан маош олувчи энг ҳурматли ўқитувчи ва шифокорларидек

муътабар инсонларнинг хуқуқ ва ҳурматлари хар йил тахқирланиб,

уларнинг уч ой кузда пахта теримига ёталай чиқарилиб, ўз ёнларидан

қатнаб ва еб­ичишларига мажбурланадилар. Уларнинг хар йили

қишнинг қаҳратон совуғида берилмай, бошқа ойларда мунтазам

узилишлардан боши чиқмайдиган ичимлик сув, иссиқлик, газ ва

электр пулларини йиғишда, фақат сени мақташдан нари

ўтолмайдиган шармандали газеталарингга мажбурий обуна

қилдириш, кўклам ойлари ғўза ягана ва чопиш бошланиб, ёзнинг

жазирамасида эса, пахта сувғориш ва ҳатто маҳаллалардаги сасиб

кетган аҳлатларни тозалаш ишларига ҳам мажбурлаб,

қатнашолмаганларни эса, ишларидан бўшатиб юбориш кўп

йиллардан бери давом этиб келади.

Яна Сендака конституцияни қўпол бузган ва ноқонуний тўртинчи марта

президент курсисига уялмай ўтирган безбетнинг, наҳотки

жазосини бериб қўядиган идорами, ташкилот ёки инсонлар

бўлмаса деб ҳайрон бўламан.

Бундай халқаро инсон хуқуқларининг қўпол бузилиб, маҳбусларга

қийноқлар қўлланиши қамоқхоналарни тўлдириб тошиб, уларнинг

энди бўлса очиқдаги инсонларга ҳам етиб келгани ҳолатини БМТнинг

юксак минбарини, захархандалик билан муштлаб,

бундай танқидларни Ислом Каримодек ашаддий диктаторнинг

ҳурматларига ҳақорат деб, ҳаммани кулдирган Акмал Саидовни

худди ёш болага ҳайит келганда отаси хўрозқанд олиб бергандай,

унинг чиройли тушган суратини ўз оппонентларининг қаторига

қўшиб қўйганинг бўлди холос. Масалан “Бирдамлик харакати”нинг

асосчи лидери Баҳодир Чориевнинг отасидан фермер хўжалигидаги

29 сигир ва 130 қўйларини тортиб олгандан сўнг, уни вояга етмаган

қизни зўрлади деб етмишни қоралаган “Эзгулик” инсон хуқуқлари

фаолининг яшаётган уйларигача тортиб олиниб, ўзини қаматтидинг.

Америкада қочқинликда юрган Баҳодирнинг Чориев ва унинг укалари

ва уларнинг аёл ва бола чақалари билан ҳаммаси ўқиш ва

ишларини ташлаб кетма кет етита улкан трак юк машиналарига

ўтиришиб икки кеча ва кундузни ўтказиб пойтахт Вашингтондаги Ўзбекистон

элчихонаси олида икки соатча туришиб машиналарга катта панолар

ёпиштирилиб унда инсон хуқуқларининг Ўзбекистонда аёвсиз бузилиб

қамоқлардаги маҳбусларнинг зажирбанд ёки трослар билан боғлаб

тирноқлари суғирилиб, шам алангасида уларнинг

жинсий органлари ва қулоқ ияк буринларигача куйдирилганигача

инглизча ёзилиб, яна икки ярим минг километр йўлда учраган

аҳоли пунклари ва шаҳарларда тўхтаб, бунга қизиққанларга

мегафонлар билан инглизча хитоблар қилиниб принтердан

кўпайтирилган прес релизлар тарқатилиб келинди.

Баҳодирнинг катта машиналар билан шахар марказий кўчани ёпиб

қўйилгани учун полиция унинг қўлига кишан солиб, полициячилар

олиб кетишгандан сўнг, элчихонани қолдиришиб Президент Обамадан

отамизни чиқариб беринг, деб Оқ Уй олдида хитоб қилиниб ва улар

Капитолий биносидаги сенаторлар уйигача бордилар, улар дарҳол

воқеани ўрганишиб, президент Каримовга Хасан ота Чориевнинг

дарҳол озод этилишини сўралган ва 12 сенаторнинг имзолари қўйилган

мактубни беришди. Шу дамда Баҳодир келиб, тез ўз машиналарини

марказий кўчадан олиб чиқиб, уйларига қайтишдилар. Қаранг,

Каримовнинг зўрлигини, сенаторлар ким бўлибди, мен Обама қўл қўйса

ҳам Хасан Чориевни чиқармайман дегандай, Ҳасан ота

чиқарилмай ярим йил қамоқда ўтирғизиб, амнистия чиққандан

сўнг янги йил олдидан чиқарилди ва негадир бақувват юрган отахон кўп

ўтмай вафот ҳам этдилар.

Вақти келиб Баҳодирнинг отаси ўчини олишида сени нима қилади

билмайманку, лекин ўзларининг айниқса биттагина ёлғизидан

айрилиб сен ўз қўлларинг билан қийнаб ўлдирган депутат Шовруқ

Рўзимуродовнинг оиласи каби минглаб тобутлар устига ўзларини

ташлаб қон қақшаб қолганларга вақти келиб оллоҳдан оладиган

жазоларингни хозир айтмай сенга, вақти келиб бу тириклигингда

одил халқ суди олдида нима дейсан сен жаллод уни ҳам мен билмайман!

Яна сенинг сурбетларча уялмай: Айтайлик мана шу обод ва

тинч ватанда ва мусаффо тоза осмон остида эрталаб пок бўлиб,

бизар оллоҳдан сўрасак, ҳамма тилакларимизни беради дейди у.

бизарга, бундай бахтли замонларни ахир минглаб йиллар ўтиб

кимлар орзу қилган эди оллоҳдан айтинглар, албатта

бу бизарни халқимиз, дейсан гўё шундай бахтли замонни минг

йиллар халқимиз орзу қилиб худо бермаган орзуларга мен

етиштирдимку айтинглар демоқчи бўляпти алжираб ул

галвас! Бундай масхарабозликни эшитганлар ўйлама, сенинг эшаксиз

қолган аравани пириллатиб олиб қочишинга қойил қолиб эмас,

улар залга ўрнатилган камералардан қўрқиб чапак ўрнига, гулдурос

қарсак чалишга мажбур бўлар эдилар. Ўзбекистонда

президент хеч бўлмаганда салгина халққа эркин меҳнат

қилишни таъминлаб, берганда эди, шунинг ўзи билан

ҳам халқимиз ўз турмушларинини оғир меҳнат билан

бўлсада ўнглаб кетган бўлар эди. Афсуски бизнинг

“юртбошимиз” нима учундирки, у мустақилликнинг

биринчи кунларидан бошлаб ўзининг фермерларига,

ишбилармон ва тадбиркорларига, савдогарми у олимми

қатъий назар, ўз халқи учун жонини берувчи харқандай

кишилар ва раҳбарларни искович итдай топиб, қора рўйхатга

туширилиб, ички ишлар вазирига топширилди ва айнан

шундай халқнинг энг бебаҳо инсонларини атайин қатағон

қилиб, ватанларидан қувдинг, тутганларингни эса қамаш

ва қийнаб ўлдириш, етмай уларнинг бор бисотларини ҳам

мусодара қилиб талаш билан шуғулланиб келаётирсан.

Сен атайлаб бу ўзи буюк ўзбек халқининг обрўсини

тутдай тўкиб, унинг аёлларини дунёга таратиб фоҳиша

қилиб шарманда қилишга, ўн миллионга яқин ёшу қари

эркакларини мардикорликка ҳайдашдек қопқора

ичингдаги асл ниятларингга тўла эришган ва бу халқнинг

вақтинча “ғолиб” бўлиб турган душманисан, сен ўзингнинг бундай

қилмишларинг учун яқин орада жазойингни олишинг керак!

Юқоридаги айтганларимга инсон хуқуқларининг кўп йиллик ва кўп

тазйиқ ва қийноқларни бошидан кечирган хуқуқ ҳимоячиси

сифатида тугалмас мисол ва фактларни келтиришим

мумкин. Мени сен АҚШнинг ўзида ҳам тинч қўймай, икки

марта автоавария қилдириб ўлдириш харакатини қилдинг,

аммо худонинг асрагани туфайли бу операцияларинг

ўтмади ва беш қобирғам ва бир қўлим синиб ногиронлар

аравасига михладинг мен уни сенга бераман, калтак еб

майиб бўлсанг минасан мен хозир бироз оқсайман

соғлигимни тилимнинг ўткирлигидан билиб турибсан ва қаттиқ

афсусдасан биринчи қамалганимдаёқ ўлдириб юбормаган

экансан. АҚШ тиббиёти ва унинг ажойиб демократиясининг

устунлиги ҳам менинг ярим йилда тўла бўлмасада

тузалиб чиқишимга сабаб бўлди ва буларга инсонлик нуқтаи

назардан бундай адолатли ва олий хулқли Америка

хукумати ва халқидан мен катта қарздорман деб ҳисоблайман

ўзимни.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.