Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси

1990_sessiya(БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР)

Олтмиш ёш бир пайтлар етиб бўлмас манзил каби эди. Лекин бир пасда етиб олдик. Бу санани шунчаки ўтказиб юбормаслик учун умримнинг шу қисмида эсда қолган баъзи лаҳзаларни “териб” китоб қилгим келди. Китоб тўрт фаслдан иборат бўлиб, қишлоқ, шаҳар, мамлакат ва хориж воқеаларини ўз ичига олган. Уни ҳаёт, маданият, мафкура ва сиёсат тарзида ҳам тўрт фаслга бўлиш мумкин.

Биринчи фасл

1.БУВИМ

Муҳаммадризо бобом вафот этганларидан кейин бутун оила ташвишлари бувимга қолган. Туғилганимдан етти ёшларга қадар раҳматли Анбар бувимнинг уйларида яшаганман. Тўққиз ойлигимда суннат тўйи қилган эканлар. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Бошқа ўғил невараларини ҳам кам кўрмасдилар. Кимё холамнинг ўғли Жўрақул, Сокина холамнинг ўғли Расул, Ўткир, Аҳмаджон… лар ҳам бувимни эслашса, суҳбатлар тонггача узилмаслиги мумкин. Қиз неваралари ҳам кўп эди. Ҳовли ҳамма вақт тўла. Болалар ўйнасин деб ҳовлига ҳеч нарса экилмаган. Ҳамма ёқ супа эди. Continue reading