Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

almatovЎН БИРИНЧИ БОБ

1999 йил Феврал

Вазирлар маҳкамасининг мажлиси 15 Феврал кунига белгиланган эди. Амалиёт ҳам шу кунга тайёрланганди. Аммо бирданига Каримов мажлисни 16 Феврал кунига қолдириши ҳаммани шошилтириб қўйди.

Рустам, Отабек ва Қорабой ака ёнма-ён хоналарда ётардилар. Деворлари бир эди, аммо ёнма-ёна эканликларини билмасдилар. Уларга ҳаётнинг қизиғи қолмаган ва фақат интиқом ҳисси билан яшардилар. Қорабой ака йўқ бўлган оиласи ҳаққи қасос олиш умида тонгни кутаётганди. Рустам ҳам ухламаётган ва тезроқ бу зулматли тун битишини истаётганди. Отабек эса “Эшик очилиши билан биринчи бўлиб югуриб чиқаман ва портлатгичлар солинган машинани ўзим бошқариб бориб ҳукуматнинг биносига ураман” деб ўйларди.

Уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифа белгиланган ва алоҳида гуруҳларга киритилган эдилар. Улар билан алоқа қилган кишилар амалиётнинг барча нуқталаридан хабардор қилар эдилар. Continue reading