Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

jm_20014_febrСАККИЗИНЧИ БОБ

1998 йилнинг охири

Олимжон Нилуфар билан бўлган воқеаларни видеога ёзиб олган бўлсада, бошлиғига “Ҳали тайёр эмас” деб айтганидан ўзи қўрқиб кетди. Чунки видео ишлаб турганидан Хатича холанинг хабари бор ва ундан билиб қолсалар шунча қилган дуо-саломлари пучга кетиши мумкин. Шу боис дарҳол йўлга чиқишга қарор қилди. Агар билишган тақдирда ҳам телефонга ишонмадим дейди.
-Мен тезликда марказга бориб-келишим керак!-деди у Нилуфарга.
-Йўқ,- дея Нилуфар унинг бўйнига осилди.
Олимжон Нилуфарни қайтадан тўшакка йиқитди ва сўнг бир зум ташқарига чиққан бўлиб ведеоёзув тугмасини босиб қайтди. Бу сафаргиси ҳар эҳтимолга қарши деб ўйлади у.
-Алишер ишни катталаштириб юборибди, мени қидириш кучайтирилибди, марказда бир танишим бор ва унга иккаламизга паспорт тайёрлаб беришни илтимос қилдим,-деди Олимжон.-Тезда бу ерлардан кетмасак бўлмайди.
-Кўнглим хира, кетманг, мана шу ерда яшайверамиз, бизни топа олмайдилар, сиз марказга бориб келаман деяпсиз, ушлаб олсалар нима қиламан?-деди Нилуфар ғамгин оҳангда. Continue reading