Абдуфаттоҳ Маннопов

fattohAСАЙЛОВСИЗ САЙЛОВЛАР,
ЁҲУД МУСТАБИДНИНГ ФИРИБГАРЛИГИ   

“Агар халқ ҳукуматдан қўрқса, бу мустабидлик.
Агар ҳукумат халқдан қўрқса, бу озодлик”.
 Томас Жефферсон

Тарихда қонхўр, мунофиқ ва тўймас мустабидлар керагидан кўп. Улар, афсуски, хозирги замонда ҳам учрайди. Шулардан бири Ислом Каримов, инсонлардан нафратланувчи – мустабид, ҳокимиятни зўравонлик билан ушлаб, Ўзбекистон президенти ўрнини қонунсиз эгаллаб турибди. [2] Анчадан бери, мафкуравий малайлар, Каримовнинг топшириғига кўра, уни  Амир Темир, Франклин Рузвельт, Уинстон Черчилл, Шарль Де Голл билан таққослаб, кўкларга кўтаришади. [3] Амалда бундай даъвогарлик ва ўхшатишлар, қайси даражадаги аҳлоқий тубанлик ва ақлий ожизлик нишонаси эканини тушуниш қийин эмас.

Каримовнинг ҳукумат амал поғоналарида тез кўтарилиши, унинг ўта ҳокимиятпарастлиги ва мислсиз фирибгарлиги, циркдаги кўзбўямачиларни эслатувчи фаолияти заминига қурилган.  Уни таърифловчи, ички асослар, амалининг тезкор ўсишини белгилаган, унга хос ўта мунофиқлик, бебош зулмкорлик ва ҳеч тўймаслик ҳам эканидан кўз юмишнинг иложи йўқ. [4]     

Инсонлардан, айниқса ўзбеклардан нафратланувчи, мустабид Ислам Каримов, Ўзбекистонни чорак асрдан зиёд бошқариб, етук индустриал – аграр республикани, фақат ер ости бойликларни, хом ашёни сотиб кун кечирувчи, ўзининг оиласи ва малайларининг қолоқ ва қарам ҳудудига айлантирди.  Шаҳарлар ва қишлоқлар, самолётлар, машиналар, тракторлар, информацион – системалар ва бошқа минг –  минг керакли нарсалар яратган, Ғарб мамлакатлари каби озод, тараққий этган ҳаётни истаган, меҳнаткаш, билимли ўзбеклар ва ўзбекистонликларни, ўта камбағал, кам билимли, қулларча таъқибланувчи ва қўрқиш исканжасидаги оломонга айлантирди. [5]
Каримов ҳокимиятни, Конституция ва қонунлар асосида яшашни истаган фаол фуқоролар, демократлар, инсон ҳуқуқларини химоячилари, дунёвий ва диний ўзгача фикрловчиларга қарши оммавий қатағон (репрессия) қўллаб, мамлакатда давлат террори машинасини яратиб, ушлаб турибди. Унинг террори оқибатида, демократлар, инсон ҳуқуқлари химоячиларининг асосий қисми хорижга муҳожиратга кетишга мажбур бўлди, қолганлар зиндонларга ташланди, ўлдирилди ёки ўз фаолиятини тўхтатиш ва оғиз очмасликка мажбур этилди. [6] Шу маънода Human Rights Watch ташкилотининг навбатдаги “Ўзбекистонда режим танқидчилари зиндон ва қийноқларга маҳкумлар” номли маърузаси алоҳида эътиборга моликдир. [7]
Кўзбўямачиликни ўрни фақат циркда деб ўйлаганлар хато қилишади. Мустабид, яккаҳоким ва авторитар давлатлардаги сиёсий ҳаётнинг кўп томонлари қаллобларнинг, нопокларнинг фирибгарлиги ва кўзбўямачилигини эслатади. Шу маънода ўта уста фирибгар ва кўзбўямачи Каримовдир, чунки у тоталитар совет даврида пораҳўр – амалпарастларнинг  «ўзингдан паст бўлганлардан ол ва юқори турганларга бер» ўйин қоидасини мукаммал ўзлаштирган. Шу сабабсиз,  отаси (расмий) бир неча йил қамоқ муддатини ўтаган, акаси давлат мулкини талон – тарож қилганликда айбланиб қамоқда бўлганига ва мафиячи укаси  қамоқ жазосини ўтаётганига қарамай, унинг амал  зинапояларида тезкор кўтарилишини тушиниш мушкул. [8] У эса республика Молия вазири, Қашқадарьё Обкомининг Биринчи Котиби ва ниҳоят, горбачевнинг даврида Ўзбекистон КПсининг Биринчи Котиби этиб тайинланди. [9]
Ўзбек зиёлилари, талабалари ва умуман шаҳар ва қишлоқлардаги фаол инсонларнинг мустақилликни ёқлаб чиқишлари заминида, 167 миллатвакилининг (Шовруҳ Рузимурадов, Тойиба Тўлаганова, Жаҳонгир Маматов, Самандар Қўконов, Мурод Жўраев, Шуҳрат Нусратов, Насрулло Саидов, Карим Бахриев ва бошқалар)  раҳномолигида мамлакат Олий Кенгаши 20 – июнь 1990 йил «Мустақиллик Декларациясини» қабул қилди. Бу тарихий даврда Каримов ўзини «патологик қўрқоқ ва патологик ёлғончи» эканини намоён этиб, ўз қўли билан Декларациянинг матнидаги «мустақиллик» сўзларини «суверинитет» атамаси билан алмаштириб, муҳим давлат хужжатини соҳталаштириш ва Ўзбекистоннинг олий манфаатларига хиёнат, хоинлик жиноятларини амалга оширди. [10]
Лекин 1991 йилнинг 21 – августидан сўнг, у қўллаган ГКЧП ва КПССнинг тўлиқ енгилганини ва СССРнинг тарқалиш жараёни авжида эканини кўргач, Каримов ўз нуқтаи – назарини ўзгартирди. [11] Тарихга Ўзбекистон мустақиллигини эълон этган «раҳбар» сифатида кириш учун, у 1991 йил 31 – август куни соҳта, иккинчи маротаба мустақилликни эълон этишни ташкиллаштирди. 1 – сентябрь 1991 йил Мустақиллик Куни деб эълон қилди. Бу эса  бир йил, икки ой ва ўн бир кунга ҳақиқий Мустақиллик Кунини орқага суриш бўлди. Унинг мустақиллик ҳақидаги баланд парвоз нутқини тинглаган мамлакат Олий Кенгашининг миллатвакиллари ҳурсанд бўлмадилар, қарсак чалмадилар, қўлламадилар ва мажлислар хонасида тобут атрофидагидек сукунот устивор бўлди. Юқори малакали кўзбўямачи, фирибгар – қаллоб Каримов, миллатвакилларидан қарсак чалишни сўради.  Буларнинг ҳаммасини телевидения орқали кўрган, оддий халқ, Каримов Қашқадарё вилоятини бошқариб, пораҳўрликни, қонунбузарликни авжига чиқариб, у ердаги аҳолини қашшоқлик, ҳуқуқсизлик ботқоғига чўктиргани, энди Ўзбекистонни қўлга олгани борасида ачиниб сўзлади. [12]
1992 йилнинг январь ойидан Ислом Каримовни, «умумхалқ ва муқобил» равишда президентликка сайланганлигининг Биринчи беш йиллик муддати  бошланди. Аммо 1995 йил, у ўз президентлик муддатини уч йилга чўзиш ҳақида референдум ўтказиб, уни саккиз йилликка айлантирди ва бу муддат 2000 йил тугади. Иккинчи беш йиллик президентлик муддати 2000 йилнинг 22 – январида бошланди ва 2008 йилнинг 16 – январида тугади. Чунки яна 2002 йил референдум ўтказиш йўли билан, беш йиллик, етти йиллик президентлик муддатига ўзгартирилди ва лекин Каримов бу муддатга «ўзидан» бир йил қўшиб саккиз йилга айлантирди. Мустабиднинг Учинчи президентлик муддати 2008 йил 16 – январидан бошланиб,   2015 йилнинг 16 – январида тугаб, Коституцияда кўрсатилган  етти йил, саккиз йилни ташкил этди. [13] Албатта, Каримовнинг ушбу ҳамма «юқори» даражадаги кўзбўямачилик, фирибгарлик,  қаллоблик ўйинлари,  унинг зўравонлик билан ушлаб турган хокимиятни қўлдан чиқармасликка қаратилганлиги аниқ.
Каримовга, чорак аср ҳокимлик ва унинг ўзи ва оила аъзолари тарафидан ўғриланган бойликлар, кўп миллиард долларлар и кўп тонна олтинлар озлик қилаяпти. У ҳеч кимга Ўзбекистон президенти ҳокимиятини бермаслик учун, нечи марта Конституцияга туфлади  ва яна 29 – март 2015 йил Тўртинчи «сайловларда» иштирок этмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Конституцияси фақат икки маротаба президент бўлиб сайланишга ҳуқуқ беради. [14] Каримов тузимининг малайлари, хокимиятни зўрлик билан, асосий қонунга зид равишда ушлаб туришни, референдум ташкил этиб, президентлик муддатларини ўзгартирилиши билан, янги президентлик муддатининг хисоби бошланади деб “оқлашлари” мутлақо асоссиздир.
Бошқа номига, шунчаки президентликка даъвогарларнинг, ҳеч бири етарли сиёсий вазинга эга эмас ва мустабидга қарши туриб, президентлик лавозими учун ҳақиқатда кураша олмайди. Халқнинг олий жаллоди ва асосий таловчиси Ислом Каримов «сайланади», чунки шу йил мартида ўтадиган президент «сайловлари» моҳиятан, худди илгариги  «сайловлар» каби,   сайловсиз сайловлардир. [15]
Мустабид Каримовнинг зулми остида яшаётган ўзбеклар ва ўзбекистонликларни, фожиавий аҳволи дунёдаги кўп кишиларга маълум бўлмоқда. Навбатдаги, «сайловсиз сайловларнинг» кўрсатишича, мустабид Каримов ва унинг малайларидан, фақат умумфуқоровий, нозўравон, оммавий, ҳар ерда, фаол, узоқ муддатли ва яхши ташкиллаштирилган «Мустабид ва мустабидлик йўқ бўлсин!» шиорига таянган сиёсий норозилик чиқишлари орқали қутилиш мумкин. Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар, «халқ ўз ҳукумдорига муносиб» деган иддаога ишонманг, чунки диктаторлар, мустабидлар зўравонликни, ёлғонни ва фирибгарларнинг кўзбўямачилигини ишлатиб, ҳокимиятни ўз қўлида қонунсиз, худди Ислам Каримов сингари ушлайди.

Мустабид ва мустабидликни ағдариб ташлашга халқнинг ҳуқуқи борлигига ва шу заминда сиз ҳам Ғарб мамлакатлари каби озод, демократик ва фаровон ҳаёт шароитига эга бўлишингизга ишонинг. Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар алла қачон эркин бозор, халқ ҳокимияти ва инсон ҳуқуқлари устиворлиги заминидаги озод, фаровон Ўзбекистонда яшашга ҳақлилар. Бизнинг мустабидликни бартараф қилиш ва озодликни барпо этиш курашимизда, мангу Томас Жефферсоннинг, қуйидаги улуғ сўзлари руҳлантирсин ва бизга йўлчи юлдиз бўлсин: “Агар халқ ҳукуматдан қўрқса, бу мустабидлик. Агар ҳукумат халқдан қўрқса, бу озодлик”.

Абдуфаттоҳ Маннопов                      03.29.2015

Манбалар:
1.Эпиграф: Томас Джефферсон.  Американский политический деятель, учёный, философ.  http://shoyher.narod.ru/Portret_fajl/Dzheffersont.html
2. А. Маннапов. О дате независимости Узбекистана (или о балагане дарителя бед). https://turonzamin.org/2014/09/01/fattah/#more-23469 ; Его же. Тиран желает растоптать и деградировать народ  (Зачем пытались поменять национальность генерала?) http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1340266200 ; Его же. Узбекистан: мифы и реальность. – В журнале: Зашита прав и свобод человека. Иркутск-Москва, № 16, 2001 г., с. 14-15; Его же(Одил Барлос). Стабильность или страх:что превалирует в сегоднешнем Узбекистане? – Жур.: Центральная Азия, Независимый общественно-политический журнал, Издается в Швеции, 1996 г., № 6, с.42-45
3.Л. Левитин. Узбекистан на историческом повороте. Критические заметки сторонника Президента Ислама Каримова. М., 2001, стр.16-17
4. Ж. Маматов׃ “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов], (на узбекском языке)                                     (http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658 ); М. Маликов. Каримов уже давно загнал себя в угол. https://turonzamin.org/2009/02/02/malikov-2/
5. А. Таксанов. Что такое узбекская модель? http://www.proza.ru/diary/alisher1966/2014-08-20 ; Его же Старый хрыч записался в экономисты!     http://www.proza.ru/diary/alisher1966/2014-09-28 ; Его же. Бумага стерпит и зерновую сказку http://www.proza.ru/diary/alisher1966/2014-07-17  ; А. Самарина  Республика «особого режима». Два взгляда на оппозицию в Узбекистане. – Газ.:Общая газета,  от 22-28 апреля 1999 года, №16(298), с.5
6. Крейг Мюррей. Человек Ее Величества в Ташкент. (Напечатано The Washington Post, перевод «Инопресса.ру» ) http://www.compromat.ru/page_22082.htm ;  Е.Дьяконов. Ислам Каримов – не наш сукин сын (из книги “Zona.uz”)  http://www.centrasia.ru/news.php?st=1342204080 ; С.Файзи – Узбекистан: Рэкет по Каримовски, или … “Хотите прекращения пыток, заплатите денег!” http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1063599480
7. Human Rights Watch: – Узбекистан: тюрьма и пытки – для критиков режима  http://www.hrw.org/ru/news/2014/09/25/uzbekistan-tyurma-i-pytki-dlya-kritikov-rezhima ; Human Rights Watch о чудовищных пытках заключенных в Узбекистане
http://www.russian.rfi.fr/tsentralnaya-aziya/20111214-human-rights-watch-o-chudovishchnykh-pytkakh-zaklyuchennykh-v-uzbekistan
8. Ж. Маматов׃ “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов], (на узбекском языке)                                     ( http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658 ); Его же. Оқсарой сирлари (на узбекском языке) http://jahonnoma.com/2008/02/25/1-24/
9. П. Ахунов.  Истоки узбекского самовластья. https://turonzamin.org/2015/03/19/pulatjon/#more-23987
10.  А. Таксанов. Райские кущи от Ислама Каримова  http://www.proza.ru/diary/alisher1966/2015-03-23 ;  Евгений Дьяконов.  Норвежские заметки  “Эту страну погубит коррупция”.  http://www.norge.ru/norges_notater/
11. Г. Э. Бурбулус Против сохранения СССР. http://www.aif.ru/society/article/47917; 20 лет назад в Беловежской пуще Ельцин, Кравчук и Шушкевич ликвидировали СССР и создали СНГ.  http://www.b-port.com/news/item/72297.html
12. 4. Ж. Маматов׃ “ИАК” [Ислом Абдуганиевич Каримов] – 7.Иккинчи Сессия: Мустакиллик  Декларацияси ва 30. Хулоса ўрнида  (на узбекском языке)                                      http://jahonnoma.com/2013/07/30/iak30/#more-4658
13. А. Волосевич. «И снова здравствуйте! Ислам Каримов идет на выборы»
http://www.asiaterra.info/obshchestvo/i-snova-zdravstvujte-islam-karimov-zasobiralsya-na-vybory ; Е.Дьяконов. Ислам Каримов – не наш сукин сын (из книги “Zona.uz”)  http://www.centrasia.ru/news.php?st=1342204080
14. Конституция Республики Узбекистан. Статья 90 (Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан, 1994 г., № 1, ст. 5; Ведомости Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 2003 г., № 3-4, ст. 27; Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2007 г., № 15, ст. 152; 2008 г., № 52, ст. 510; 2011 г., № 16, ст. 159) http://www.lex.uz/pages/getact.aspx?lact_id=35869
15. А. Таксанов. Райские кущи от Ислама Каримова. http://www.proza.ru/diary/alisher1966/2015-03-23

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.