Абдуфаттоҳ Маннопов

fattohAСАЙЛОВСИЗ САЙЛОВЛАР,
ЁҲУД МУСТАБИДНИНГ ФИРИБГАРЛИГИ   

“Агар халқ ҳукуматдан қўрқса, бу мустабидлик.
Агар ҳукумат халқдан қўрқса, бу озодлик”.
 Томас Жефферсон

Тарихда қонхўр, мунофиқ ва тўймас мустабидлар керагидан кўп. Улар, афсуски, хозирги замонда ҳам учрайди. Шулардан бири Ислом Каримов, инсонлардан нафратланувчи – мустабид, ҳокимиятни зўравонлик билан ушлаб, Ўзбекистон президенти ўрнини қонунсиз эгаллаб турибди. [2] Анчадан бери, мафкуравий малайлар, Каримовнинг топшириғига кўра, уни  Амир Темир, Франклин Рузвельт, Уинстон Черчилл, Шарль Де Голл билан таққослаб, кўкларга кўтаришади. [3] Амалда бундай даъвогарлик ва ўхшатишлар, қайси даражадаги аҳлоқий тубанлик ва ақлий ожизлик нишонаси эканини тушуниш қийин эмас.

Каримовнинг ҳукумат амал поғоналарида тез кўтарилиши, унинг ўта ҳокимиятпарастлиги ва мислсиз фирибгарлиги, циркдаги кўзбўямачиларни эслатувчи фаолияти заминига қурилган.  Уни таърифловчи, ички асослар, амалининг тезкор ўсишини белгилаган, унга хос ўта мунофиқлик, бебош зулмкорлик ва ҳеч тўймаслик ҳам эканидан кўз юмишнинг иложи йўқ. [4]      Continue reading